💦
Қиз бола отасига меҳрибон бўлади. Оталар ҳам ўғилларга нисбатан қизларини кўпроқ эркалашади.
Аммо Каримберди бундай ўйламайди. Қизболани қаттиқ қўллик билан тарбиялаш керак. фикр қон қонигача сингиб кетган. Ўн беш қиздан кейин тўғилган ёлғиз ўғил. Ота онаси уни аллада азиз қилиб ўстиришди. Отасининг бирормарта опаларини эркалаганини эслолмайди.
Каримберди Мадина қизини яхши кўрарди. Лекин буни ҳечам қизига билдирмасди. Уни эркалаб ўпгиси келардию, отасининг гаплари унинг қулоқлари остида жаранглайверарди.
-- Қиз бола бировнинг хасми.... уни юракдан севишинг мумкин аммо ҳеч қачон ошкор этма. Қизинг сени соянгдан қўрқсин. Шунда янглиш йўлларга кириб кетмайди.
Мадина бу йил тўртинчи синфга боради. Синфдоши Мубинанинг мактаб формасидан ҳоҳлаяпти. Онасига :
-- Онажон... менгаям шунақасидан олиб беринг!- деди.
Қизининг сўзи кечмаган бу оилада аёлнинг қанчалик сўз ҳаққи борки? Мадина бошини эгиб турган Онасига ҳеч нарса демасдан ташқарига чиқиб кетди. Анчагача бир нуқтага термулиб турди ва секингина хурсиниб қўйди.
Мубинага мазза унинг оғзидан чиққанини оиласидагилар муҳайё қилишади. Катта қиз бўлиб қолган бўлса ҳам, Отаси ишдан келиши биланоқ уни кўтариб олади. Машинасига ўтқизиб музқаймоқ ейишга олиб боради. Мадинм эса Отасининг юзига қарашга ботина олмайди. Отаси уни ҳеч уришмаган бўлса ҳам. Қаттиқ гапирмайди, фақат қовоғини уюб ўтириши Мадинага етарли бўларди.
Бир куни Мадина бугуноқ отасига дилидаги гапини айтади. Шартта ўрнидан турди. Унга ҳам ўша формадан олищ берсин. Ҳам хавотир, ҳам қўрқув билан отасини кута бошлади.
Каримберди ҳар доимги вақтда уйга келди. Икки ўғли югуриб чиқию салом беришди. Мадина узоқдан отасини кузатди. Нима дейишги ичида такрорлай бошлади. Айни шу дамда кечки овқат ҳам тайёр бўлиб, бутун оила дастурхон атрофига ўтиришди. Шунда Мадина тўғри бориб отасини ёнгинасига ўтирди. Гап бошлашга улгурмасданоқ, отаси унга. :
-- Қизим.... акадарингиздан юқорига ўтирманг. Қизболанинг жойи пастда бўлади. - деди босиқлик билан.
Мадина шошилиб ўрнини ўзгартирди. Овқатдан кейин қўллар дуога очилиб, дастурхонга дуо ўқилди.
Мадина идишларни йиғиштириб олди. Аммо отасининг ёнидан кетишга шошилмади. Отасига жовдираб.
-- Дадажон... Мубина мактаб формаси олибди, жудаям чиройли экан.-деди.
-- Ҳа қизим ҳадемай мактаб бошланади, ҳамма олади.
-- Ҳалиги, менга ҳам ўшанақа формадан олиб беринг.- деди охири отасига.
-- Қизим... катта бўлиб қолдингиз, бунақа масалаларни онангизга айтинг. Онангиз менга айтади.... биз маслаҳатлашиб жавобини сизга айтамиз.-деди.
-- Хўп бўлади...
Каримберди қизининг узоқлашишини кутди ва хотинига юзланди.
-- Мубинани кўйлагини кўриб чиқинг....эртага чиқиб қизимизга шундан олиб берамиз. - деди.
Каримберди паст овозда гапирган бўлса ҳам қизи бу гапларни эшитиб қолди. Қувончдан кўзчалари кулди.
Эртаси куни отаси билан онаси бозорга жўнашди. Мадина эса уйда қолиб уларни хурсанд қилиш учун, қўлидан келганча уйларни супуриб чиқди.... идишларни ювди. Ундан кейин бироз дарвоза олдида туриб қолди. Кейин эса қўшниси Мубиналарникига югуриб кетди.
-- Кел Мади.... бирга ўйнаймиз.
-- Ҳозир ўйнолмайман отам билан онам бозорга кетишганди... ҳадемай келиб қолишади. Менга ҳам сени формангга ўхшаганидан олиб келишади. - дея ичида мақтаниб ҳам қўйди.
-- Ҳа биламан... кеча кечда Онанг бизникига келиб мени формамни кўриб кетганди.
-- Муби... сенга даданг совға олиб келганда қандай раҳмат айтасан? -сўради Мадина.
-- Қучоқлаб юзларидан ўпиб қўяман. Сизни яхши кўраман дейман.
-- Мен ҳам шундай қилсам бўладими?
-- Войй... нега сўрайсан... албатта бўлади. Аввал бундай қилмаганмисан? Дадангни яхши кўрасанми ўзи?
-- Ҳа яхши кўраман... фақат айтолмаганманда.
-- Сен бугун айтиб кўр.... кейин ҳар куни айтадиган бўласан.
-- Хўп мен кетдим.... - дея Мадина уйлари томон югуриы кетди. Ахир бозордан отаси билан онаси совға олиб келишяптида. Ич ичида шу гапни такрор такрор айтиб борарди. Ўзига ўзи кулиб...*отажон мен сизни яхши кўраман *
У хаёлларга шунчалик берилиб кетдики... ҳатто муюлишда келаётган магинани кўрмай қолди...
Каримберди хотини билан касалхонага етиб келганида... Мадина жонлантириш бўлимида экан. Доктор жидлийлик билан деди:
-- Ички қон кетиши кузатиляпти.... зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказишимиз керак.
Жарроҳлик амалиёти узоқ вақт давом этди. Бу вақт ичида қўни қўшнию, қариндошлар ҳам йиғилиб қолишди. Мубина ҳам отаси билан бирга келишди. Шунда Мубина секин Каримбердининг ёнига келди.
-- Амаки.... Мадина тузаладияя...?
-- Албатта тузалади қизим... қара сени формангдан олищ келдим. Бир хил бўлиб мактабга борасизлар.
-- Бугун бизникига келганди.... сизга бир нимани айтмоқчи эди.
-- Нимани айтмоқчи эди?
-- Сизни яхши кўришини....
Шунда Каримберди ўрнидан турди..... мамлиётхона ойнаси ёнига келиб бақириб йиғлай бошлади.
-- Жон қизим... Мадинамм.... мен ҳам сени яхши кўраман.... жонимдан ортиқ кўраман. Сендан ширин сўзини қизғонган отангни кечир боламм.
Отанинг кечиккан дил изҳорини Мадинадан бошқа ҳамма эшитди. Худди шу маҳал врачлар Мадинанинг жонсиз танасини тикишаётган, рўҳи эса Ҳақнинг раҳматига қовушган эди. 😔😥
#Крикдуши // Шухрат
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6