Кичкинтойларимизни йўтали хуруж қилганда амал қилишиз мумкин бўлган 7 тавсия.
1. Йўталдан азият чекаётган кичкинтой иложи борича чанг кам йиғиладиган, гилам ва юмшоқ мебеллардан холи xонада вақтини ўтказиши керак. Китобларни ойнабанд, ёпиқ шкафларда, ўйинчоқларни эса оғзи ёпиқ идишда сақланг. Xонадаги чангларни ҳар куни артиб чиқишни канда қилманг.
2. Зарурат туғилмагунча, атирлардан, аэрозоль ва ўткир ҳидли кимёвий воситалардан фойдаланманг. Полни ҳам оддий xлорсиз сувда ювинг. Ва албатта болани тамаки ҳидидан асранг.
3. Жажжи бемор ётган xона қуруқ ва иссиқ бўлса болада қуруқ йўтал авж олиб, нафас йўлларидаги яллиғланиш янада авж олади. Бунинг олдини олиш учун эса xонада 18 даража ҳароратни сақлаб туринг. Намлик эса 60-70 фоиздан кам бўлмасин.
4. Бола шамолласа, йўталса организм кўп суюқлик йўқотади. Шунинг учун хона ҳароратидан иссиқроқ сув ва уй шароитида тайёрланган шарбатлардан кўпроқ ичиринг. Суюқлик балғам ажралишига ва организмдан токсинлар чиқиб кетишига ёрдам беради.
5. Йўталга қарши дори танлаётганда эса яроқлилик муддати, аллергия бермаслигига аҳамият беринг. Кичкинтойларга элексир, сироп, пастилка кўринишидаги дорилар тўғри келади.
6. Ҳар қандай ҳолатда ҳам фарзандингизни, албатта, шифокор кўригидан ўтказинг. Йўталнинг сиз биламаган сабаблари бўлиши мумкин. Шамоллашдан йўталаяпти деб ўйлаб, бошқа касалликни ўтказиб юборманг.
7. Гиёҳлардан тайёрланган дамламаларни шифокор тавсиясига кўра гўдакка 2 ойлигидан бошлаб беришингиз мумкин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 18