Чанг ва озиқ-овқат маҳсулотлари сабаб пайдо бўладиган аллергияни гиёҳлар қайнатмаси ёрдамида бартараф этиш мумкин. Бунинг учун қуритилган ҳолдаги 1 ош қошиқдан мойчечак гуллари ва маккажўхори попуги, 2 ош қошиқдан наъматак меваси ва қирқбўғин гиёҳи, 3 ош қошиқдан қоқиўт илдизи, 4 ош қошиқ қизилпойча ва 5 ош қошиқ золототисячникни аралаштириб, кечки пайт аралашманинг 1 ош қошиғини сирланган идишга солиб, устидан 1,5 стакан совуқ сув қуясиз ва эрталабгача қолдирасиз. Эрталаб оловга қўйиб қайнатасиз, кейин яхшилаб ўраб, 4 соат дам едирасиз. Керакли муддат ўтгач, докадан ўтказиб, 0,5 стакандан кунига 3 маҳал ичасиз. Бу даволаш усули 6 ой давом этса ҳам, албатта, эринмасдан, ҳар куни янги қайнатма тайёрлашингиз шарт. Қайнатмани ича бошлаганингиздан бир ой ўтиб, аҳволингиз яхшиланганини ҳис этасиз. Аммо ана шу 6 ойлик муддат ичида бир томчи ҳам спиртли ичимлик ичмаслигингиз лозим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3