Тез-тез юзингизга ҳуснбузарлар тошса, сабабини четдан қидирманг. Бунинг биринчи сабабчиси истеъмол қилаётган маҳсулотларингиздадир. Ишонмасангиз, қандай маҳсулотлар таомномангиздан ўрин олганига диққат қаратинг ва бизнинг қуйидаги рўйхатимиз билан таққослаб кўринг.
Чой, қора қаҳва – бу каби ичимликларни меъёридан ортиқча истеъмол қилиш кортизол гормонининг ортиқча ишлаб чиқилишига олиб келади. Бу эса асаб тизимини таъсирчан бўлиши ва юз терисининг ёғлашишини келтириб чиқаради.
Ёғли пишлоқ, музқаймоқ, сут маҳсулотлари – керагидан ортиғи организмнинг меъёрий ҳолатига таъсир этиб, тери тузилишида ўзгаришлар юзага келтиради.
Шоколад, конфет, мармелад ва шу турдаги ширинликлар — мазкур маҳсулотлар аллергик мойилликни келтириб чиқариши билан бирга юз териси устки қисмининг қичишишига ҳам сабабчи бўлади. Шу жумладан, ер ёнғоқ ва тозаланган ёнғоқларни ҳам кўп истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Айниқса, юз терингиз ёғли ёки қуруқ бўлса тошмалар пайдо бўлиши тезлашади.
Картошка чипслари, аччиқ, шўр, консерваланган маҳсулотлар, газланган ичимликлар, қаттиқ қовурилган ёғли егуликлар – бу турдаги маҳсулотлар организмда ёғ моддасини кўпайтириб, юз тери катакларининг беркилиб қолишига сабаб бўлади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев