Бугун Шеробод туманининг “Вандоб” қишлоғи ҳудудида “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти томонидан барпо этилган цемент заводи фойдаланишга топширилди. Унинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокимлиги, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” ва “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамиятлари, Туркиянинг ““Dal teknik makina tigaret ve sanayi a.s.” компанияси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 10 октябрдаги “Сурхондарё вилояти Шеробод туманида цемент заводи қурилиши инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан қуриб, фойдаланишга топширилаётган ушбу цемент заводи воҳамизда қурилиш саноатини замон талаблари даражасида ривожлантиришда, замонавий қурилиш материалларини кўпайтириш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспортга йўналтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.
Ҳақиқатдан ҳам, технологик қисми туркиялик ҳамкорлар томонидан амалга оширилган мазкур заводнинг Шеробод туманида бунёд этилишининг ўзига хос афзалликлари бор. Чунки энг йирик, яъни 708 миллион тонна цемент хом ашёси, шу жумладан, 530 миллион тонна оҳактош ва 178 миллион тонна тупроқ (глина) мавжуд конлар айнан шу ҳудудда жойлашган.
Қиймати 212,8 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши натижасида бу ерда йилига 1,5 миллион тонна юқори сифатли портландцемент ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ҳамда 1200 нафар туман аҳолисини доимий иш билан таъминлаш имконияти яратилди.
Вилоятимизнинг географик жойлашуви нафақат юртимизда амалга оширилаётган, балки қўшни давлатлар, шу жумладан, Афғонистон Республикасида ҳам кенг кўламдаги қурилиш бунёдкорлик ишлари учун зарур бўлган цемент маҳсулотининг ички ва ташқи бозорда ўз харидорини топиш имкониятини беради.
T.me/Surxondaryo_Yangiliklari
@Surxondaryo_Yangiliklari dan Birinchilardan Boʻlib Xabardor Boʻlishni Istasangiz Marhamat Kanalimizga Obuna Boʻling. Savol va takliflaringizni @Surxondaryo_Yangiliklari_bot ga yuboring
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Assalomu Alaykum 🤝 Siz Surxondaryo Viloyatining 🗣️ Tezkor Xabarlar Ulashuvchi "Surxondaryo Yangiliklari" ✅ Nomli Rasmiy Telegram Kanalidasiz Savol va Takliflar boʻlsa @Surxondaryo_yangiliklari_bot ga Muroj...
Здесь Вы можете размещать бесплатно Ваши объявления!
vk.com/surkhandarya
facebook.com/groups/surkhandarya/
https://t.me/surkhandarya
*Если Вы хотите, чтобы ваше объявление было опубликовано во всех социальных сетях - Указывайте контактные данные.
Комментарии 4