Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Дрон ҳужумларида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар йўқ
Бу ҳақда РИА Новости Рустам Миннихановнинг матбуот хизматига таяниб хабар берди. Батафсил: Украина дронлари Қозондаги кўп қаватли уйларга ҳужум қилди Ҳодиса жойига Татаристон Бош вазири Алексей Песошин ва Қозон Ижроия қўмитаси раҳбари Рустам Гафаров етиб боришди. Дастлабки маълумотларга кўра, дронлар "Лазурние небеса" ва "Манхэттен" турар-жой мажмуаларига ҳужум қилган.
Россияда 2025 йил “Ватан ҳимоячиси йили” деб эълон қилинди
“Келгуси йилда биз Ғалабанинг 80-йиллигини нишонлаймиз. Ушбу муносабат билан 2025 йилни “Ватан ҳимоячиси йили” деб эълон қилишни таклиф қиламан. Бу бугун махсус операция доирасида жанг қилаётган аскарларимиз шарафига ҳамда ўтган йилларда ватанни ҳимоя қилган, нацизмга қарши курашган ота-боболаримиз хотирасига”, - деди Владимир Путин.
Анонс: Кибержиноятлардан қандай ҳимояланса бўлади?
24 декабрь куни соат 13:00 да Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида “Ўзбекистонда кибержиноятчилардан қандай ҳимояланиш мумкин: замонавий таҳдидлар ва ҳимояланиш усуллари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилади. Тадбирда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Киберхавфсизлик маркази бошлиғи Бекзод Мамажонов иштирок этади. Унда қуйидаги саволларга жавоб олиш мумкин бўлади:
Республикада кибертаҳдидлар билан боғлиқ вазият қандай?
Фирибгарлар қандай усуллардан фойдаланадилар?
Кибержиноятчилардан қандай ҳимояланиш керак?
Анжуманга журналистлар таклиф этилади. Рўйхатдан ўтиш учун:
Тошкентда SputnikPROнинг навбатдаги маҳорат дарси бўлиб ўтди. Унда тажрибали журналист ва ўқитувчи профессор, “Россия сегодня” медиагуруҳи маслаҳатчиси Олег Дмитриев Халқаро журналистика факультети талабаларига сарлавҳа қўйиш ҳақида нутқ сўзлади. Мавзу доирасида қандай қилиб лўнда ва чиройли сарлавҳа тузиш, бунда қандай стилистик услублардан фойдаланиш батафсил тушунтириб берилди. Лекция талабалар учун қизиқарли ва фойдали бўлди. Бу ҳақида дарсдан сўнг уларнинг ўзлари айтиб беришди.