Россия президенти Владимир Путин Кремлга йиғилган Россия Қаҳрамонларини Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади.
“Хайрли кун, азиз ўртоқлар. Сизларни азалдан ҳарбий жасоратларга, Ватан учун курашган аждодларимиз авлодлари хотирасига ҳурмат тимсолига айланган Ватан ҳимоячилари куни билан табриклайман. Шу куни биз фахрийларимиз, Улуғ Ватан урушининг фронтдаги аскарлари, ўз ҳаётини қуролли кучлар билан боғлаган, миллий хавфсизликни таъминлаш, мамлакатимиз фуқароларининг ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган энг муҳим вазифаларни ҳал этиш билан боғланган барча инсонлар ҳақида алоҳида, самимий туйғулар билан гапирамиз”, — деди Россия етакчиси.
Унинг қайд этишича, Махсус ҳарбий операция иштирокчилари адолат, тинчлик ва Россия халқининг келажаги учун мардонавор курашмоқда.
“Сизлар (Махсус ҳарбий операция аъзолари – таҳр.) Россия қоровулида туриб, ҳақиқат ва адолат, тинчлик, халқимиз келажаги учун мардонавор курашасиз. Мамлакат Махсус ҳарбий операция иштирокчилари ва уларнинг Ватан ҳимоясига қўшган ҳиссаси билан фахрланади”, — деди Владимир Путин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев