Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2035-2036 йиллар учун доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Улуғбек Лапасов Хитой раислигида БМТ Хавфсизлик кенгашининг кўп томонлама ва глобал бошқарув институтларини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган йиғилишида маъруза билан иштирок этди.
Унда Ўзбекистоннинг БМТ билан ўзаро ҳамкорликнинг энг устувор масалалари бўйича расмий позицияси халқаро ҳамжамиятга етказилди. Йиғилиш иштирокчилари Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан танишдилар.
Ўзбекистоннинг кўп қиррали, глобал бошқарувни мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш тарафдори эканлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, минтақавий ҳамкорлик муҳимлиги ва Афғонистонни иқтисодий тиклашдан манфаатдор экани қайд этилди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев