Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Евромайдан ёки "Қадр-қиммат инқилоби" содир бўлганига бугун 11 йил тўлди. Бир вақтлар постсовет ҳудудидаги энг илғор республикалардан бири бугун, бир қанча ҳудудларидан ва бир миллион аҳолисидан айрилиб, энг бахтсиз давлатга айланди. Бу йўқотишларнинг барчаси, 2014 йилнинг 21 февралидан сўнг бошланди.
Sputnik Ўзбекистон мухбирига кўра, бу ҳақда Alibaba'нинг Марказий Осиё бўйича бизнес-менежери Хэ Ши Ю маълум қилди. Хусусан, гап Хитойнинг энг йирик онлайн-дўкони — Taobao ҳақида кетмоқда.
Россия фуқароларига Ўзбекистонга ички паспорт билан киришга рухсат берилиши мумкин
Экология вазири, "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети ректори Азиз Абдуҳакимов гидлар форумида шундай фикр билдирди.
"Россиядан келаётган сайёҳлар оқими доимий равишда ошиб бораётганини ҳисобга олиб, биз россиялик сайёҳлар учун имкониятларни кенгайтириб, Ўзбекистонга ички паспорт билан, чет эл паспортисиз кириш имкониятини жорий қилмоқчимиз. Агар россияликларнинг тахминан 30 фоизи чет эл паспортига эга эканлигини ҳисобга олсак, бундай қадам Россиядан республикага сайёҳлар оқимини сезиларли даражада ошириш имконини беради", — деди Абдуҳакимов.
Москвада "Донбасс—Новороссия" номли китоб тақдим этилди
Беларус журналистлари Донбасс ҳақида китоб ёзди. Асар – Донбассда бўлиб, воқеаларни ўз кўзи билан кўрган журналистларнинг таассуротлари, у ердаги одамлар ҳақидаги ҳикоялар ва ҳақиқий воқеаларни ўз ичига олади. Муаллифлар қаторида депутат Вадим Гигин, журналист Григорий Азарёнок, ижтимоий фаол Сергей Лущ ва махсус мухбир Ксения Лебедева бор.
"Биз Донбасс ва Новороссияни бошдан-оёқ айландик – шимолдан жанубга, ғарбдан шарққа. Таассуротлар жуда кўп, лекин энг муҳими – одамлар. Бу китоб, аввало, улар ҳақида," — дейди Григорий Азарёнок.
Китобда махсус ҳарбий операция иштирокчилари, инсонпарварлик ёрдами ва дори-дармон етказиб берувчи кўнги
Тошкентда VIII Халқаро гидлар форуми бўлиб ўтмоқда
Форумга 500 дан ортиқ иштирокчи, шу жумладан республика бўйлаб 200 дан зиёд гид ва туризм соҳаси мутахассислари йиғилди, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири. Икки кун давомида анжуманлар, давра суҳбатлари ва тажриба алмашиш сессиялари ўтказилади. Шунингдек, Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, Жаҳон туристик гидлар федерацияси (WFTGA), World Food Travel Association, Тожикистоннинг Панжикент Педагогика институти ва Тошкент давлат транспорт университети ўртасида ҳамкорлик келишувлари имзоланиши режалаштирилган.
Тошкентда "Маркетплейсларда маркетинг ва савдо" халқаро форуми бўлиб ўтмоқда
Тадбирда мутахассислар онлайн савдода даромадли маҳсулотларни танлаш, реклама воситаларидан самарали фойдаланиш, Telegram орқали сотув жараёнини йўлга қўйиш ва шахсий брендни ривожлантириш бўйича фикр алмашмоқда. Sputnik Ўзбекистон мухбирига кўра, иштирокчилар орасида Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Ўзбекистон савдо уюшмаси, Электрон тижорат уюшмаси, The World Bank ва Alibaba каби ташкилотлар бор.
Комментарии 1