Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида жойлашган Қуръон зали деворларини безаш учун 8 та ипак гилам тайёрланмоқда, дея хабар берди марказ матбуот хизмати.
“Ислом цивилизацияси марказида жойлашган Қуръон зали деворларини безаш учун 8 та ипак гилам тайёрланмоқда. Уларда Усмон Мусҳафидан олинган оятлар акс эттирилади. Ушбу гиламлардан бири айни пайтда марказ экспозициясига жойлаштирилган”, — дейилади хабарда.
Гиламларнинг ўлчами 8,1х3,7 метр бўлиб, улардаги оятларнинг матнлари бир нечта хорижий тилларда махсус QR-кодлар орқали жойлаштирилади. Мобиль иловалар ёрдамида матнларни алоҳида-алоҳида тинглаш имконияти ҳам тақдим этилиши кутилмоқда.
Айтилишича, оятлар машҳур хаттот Ҳабибуллоҳ Солиҳ қўли билан кўчирилган.
“Ҳабибуллоҳ Солиҳ Марказий Осиёдаги энг маҳоратли хаттотлардан бири бўлиб, у насх, тавқе, риқо каби қадимий хат услубларини мукаммал эгаллаган. Президент Шавкат Мирзиёев ўтган ой Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрганида хаттотлик мактабини ташкил этишни таклиф қилган эди. Бу ташаббус миллий меросимиз ва китобат санъатини сақлаш ва ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамдир”, — дея қўшимча қилинган хабарда.
Шунингдек, Ислом цивилизацияси маркази биносида хаттотлар учун махсус устахоналар ва қўлёзмаларни тиклашга ихтисослашган лабораториялар ташкил этилиши режалаштирилган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев