Зулфия мукофоти совриндори Ширин Абдуллаева вафот этди, дея хабар берди Ўзбекконцерт матбуот хизмати.
"Ўзбекконцерт давлат муассасаси жамоаси эстрада хонандаси, "Зулфия" мукофоти совриндори Ширин Абдуллаева вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради", —дейилади хабарда.
Ширин Абдуллаева 2005 йил 14 декабрь санасида Наманган шаҳрида туғилган. У Пекиндаги Синхуа университети талабаси бўлган. 2023 йилда санъат йўналиши бўйича Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган. Ширин Абдуллаева 2021 йилда у "Ты – супер!" Россия телекўрсатувида иштирок этиб, ярим финалга чиқди.
Сенат раиси Танзила Нарбаева Ширин Абдуллаева вафоти муносабати билан таъзия билдирди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев