“Ўзбеккосмос” 250 нафар ёшлар билан мини сунъий йўлдошнинг синов парвозини ўтказди. Бу ҳақда “Ўзбеккосмос” агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Агентлик “UzСanSat” лойиҳасининг навбатдаги синов парвозларини Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган “Янги ҳаёт” очиқ учиш аэродромида амалга оширди.
Унда 250 нафарга яқин умумтаълим мактаб ўқувчилари ва олийгоҳ талабаларидан ташкил топган ёшлар жамоаси ўзлари яратган микроспутникларнинг реал парвозини дронлар ёрдамида амалга оширди. Жамоа 1000-1500 метр баландликдан ҳаво ҳарорати, баландлик ва босим назорати каби бирламчи маълумотларни қабул қилиб олиш имкониятига эга бўлди.
“Ўзбеккосмос” агентлиги ташаббуси билан ташкил этилаётган мазкур лойиҳа “STEAM” таълим йўналишида кадрлар тайёрлашнинг интерактив усулларидан бири бўлиб, ёшларнинг илмий ва ижодий қобилиятларини янада ривожлантириш, уларни аэрокосмик соҳага жалб қилиш, бу орқали янги авлод космик муҳандисларини етиштиришда муҳим аҳамиятга эга”, - дейилади хабарда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев