Бу борада Жаҳон тиллари университетида SputnikPRO маҳорат дарси бўлиб ўтади.
Унда Sputnik Ўзбекистон катта муҳаррири Мария Красовская журналистлар учун касб этикасининг аҳамияти, Ўзбекистон журналистларининг касб кодексида белгиланган қоидалар, шунингдек, хато қилмаслик ва ишга профессионал ёндашиш сирларини ўргатади.
Тадбир 19 февраль куни соат 10:00 да ЎзДЖТУнинг Халқаро журналистика факультети, 127-хонада бўлиб ўтади.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Песков: Чернобилга зарба — бу Киевнинг провокацияси
"Ядровий инфратузилма объектларига зарба берилгани ҳақида ҳеч қандай гап бўлиши мумкин эмас. Бу Украина расмийларининг навбатдаги провокацияси ва манипуляцияси. Киев режими айнан шундай ишларни яхши кўради ва иккиланмасдан амалга оширади ҳам”, - деди Дмитрий Песков.
Киев Мюнхен конференцияси олдидан яна томоша кўрсатмоқда. Улар тунда Чернобил АЭСига зарба бериб бунда Россияни айблади. Бу билан улар Россия ва АҚШ ўртасидаги музокараларни бузишга уринмоқда, деб изоҳ берди ТИВ вакили Мария Захарова. МАГАТE расмийларига кўра ўтган тун соат 01:50да Чернобил АЭСининг 4-блоки устидаги ҳимоя гумбазига дрон қулаб тушган ва ёнғин бошланган. Ўт ў
Тадбир "Мотамли она" ёдгорлигида гул қўйиш билан бошланди. Унда 300 дан ортиқ собиқ ҳарбий уруш қурбонларини ёдга олди. Кун давомида иштирокчилар Самарқанд бўйлаб экскурсияда қатнашади, бир-бири билан суҳбат қуради ва ёшлар билан учрашади, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Миграция агентлиги Россияда ноқонуний юрган фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат беради
Россия президентининг 1126-сонли фармонига мувофиқ, мамлакатда ноқонуний бўлиб турган хорижликлар ўз мақомини 30 апрелга қадар қонунийлаштириши керак, акс ҳолда уларга 1 майдан мамлакатдан чиқариб юбориш чораси қўлланилади. Миграция агентлиги Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам бериш мақсадида махсус штаблар ташкил қилган. Штаб билан боғланиш учун: — +74992300076 — +74992300032 Бот: huquqiy_yordam_uzbot (telegram)
ЕИК ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди
Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев БМТ ЕИК ижрочи котиби Татьяна Молчан билан учрашди, дея хабар берди комиссия матбуот хизмати. Учрашувда транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари ва асосий йўналишлари белгилаб берилди. Томонлар мулоқот юқори малака даражасини сақлаб қолиш, тажриба алмашиш ва транспорт йўналишидаги тўсиқлар сонини камайтириш бўйича самарали ишлаш имконини беришини таъкидлашди. У ЕИК вакилларига ўтган йили Евроосиё иқтисодий форумида иштирок этганликлари учун миннатдорчилик билдирди ва уларни 2025
Бу тўғрисида "Тошкент метрополитени" ДУК матбуот хизмати бошлиғи Тўйчи Мирзаев Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида маълум қилди.
"Бундан ташқари, ҳаракат таркиблари замонавий талабларга мос равишда янгиланди. Янги вагонлар олдингиларга қараганда кенгроқ бўлиб, бир вагондан иккинчисига бемалол ўтиш имкони яратилди."
Шунингдек, улар иссиқ кунларда совитиш, совуқ кунларда эса иситиш тизимлари билан жиҳозланган", — деди у.
Тошкент метрополитенида поездлар сони 74 тага етди
Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК бош муҳандиси Мирхоким Мирҳусанов Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида маълум қилди. Унинг айтишича, 2021 йилгача метро йўналишларида 36 та поезд ҳаракат қилган бўлса, сўнгги 3-4 йил ичида 152 та янги вагон сотиб олиниб, 38 та янги поезд қатновга чиқарилди ва умумий поездлар сони 74 тага етказилди. Шу билан бирга, 2025 йил феврал ойида яна 3 та поезд (12 та вагон) келтирилиши режалаштирилган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи ўқишда фуқароларнинг пенсия ёшига етиши билан пенсияларни автоматик тарзда тайинлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.
Мамлакатда пенсия ёши эркаклар учун 60 ёш, аёллар учун эса 55 ёшни ташкил этади.
Шавкат Мирзиёев паралимпия чемпиони Асила Мирзаёровани оила қургани билан табриклади. У, шунингдек, спортчи билан учрашувда унинг ютуқларини юқори баҳолаб, ишларида муваффақият тилади.
Бу борада Жаҳон тиллари университетида SputnikPRO маҳорат дарси бўлиб ўтади. Унда Sputnik Ўзбекистон катта муҳаррири Мария Красовская журналистлар учун касб этикасининг аҳамияти, Ўзбекистон журналистларининг касб кодексида белгиланган қоидалар, шунингдек, хато қилмаслик ва ишга профессионал ёндашиш сирларини ўргатади. Тадбир 19 февраль куни соат 10:00 да ЎзДЖТУнинг Халқаро журналистика факультети, 127-хонада бўлиб ўтади. Қуйидаги рақамлар орқали рўйхатдан ўтиш мумкин: — +998971907178 — @alisherakimbaev — a.akimbaev@sputniknews.com Манзил: Тошкент ш., Лутфий кўчаси, 8-уй.
Нет комментариев