Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди. Бу ҳақда қатор қонунларга киритилган ўзгаришларда назарда тутилган.
Қайд этилишича, 11 февраль куни қабул қилинган ЎРҚ-1027-сонли қонун билан “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Унга кўра, фуқаролар йиғини раиси ваколатлари муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилмоқда. Энди бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғинлари раислари 5 йил муддатга сайланади.
Шунингдек, фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг ваколатлари аниқлаштирилди.
“Қонун амалга киритилгунига қадар сайланган фуқаролар йиғинлари раислари ўз ваколатларини улар сайланган 3 йиллик муддат тугагунига қадар амалга оширади”, — дейилади хабарда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев