Россия ва Ўзбекистон коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор.
Бу ҳақда Россия президенти маъмуриятида бўлиб ўтган икки томонлама учрашувда маълум қилинди, дея хабар берилган Кремль сайтида.
Россия президенти администрациясининг Давлат хизмати, кадрлар ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича раҳбари Максим Травников ва Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, иштирокчилар Россия ва Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш масалалари, коррупцияга қарши курашнинг жорий халқаро кун тартиби ва тажриба алмашишнинг истиқболли йўналишлари каби масалаларни муҳокама қилишди.
"Томонлар коррупцияга қарши кураш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирдилар", — дейилади хабарда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Акмал Бурханов бошчилигидаги делегация Россия бош прокурори Игор Краснов таклифига биноан Москвада бўлиб турибди. Ташриф доирасида икки идора раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев