Ўзбекистонда 2030 йилга бориб жами генерацияда “яшил энергия” улуши 50 фоиздан оширилади.
Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги атом энергетикаси соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.
Қайд этилишича, республикада анъанавий генерациядан ташқари, қарийб 4 гигаваттли муқобил қувватлар ишга туширилди ва “яшил” энергия улуши 16 фоизга етди.
“Келгуси беш йилда яна 25 гигаваттли қайта тикланувчи энергия манбалари барпо этилади. Буларнинг ҳисобига йилига 64 миллиард киловатт соат “яшил” энергия олинади. Умуман, 2030 йилга бориб юртимизда жами генерацияда “яшил энергия” улушини 50 фоиздан ошириш мақсад қилинган”, — дейилади хабарда.
Бугунга келиб, дунёдаги жами генерациянинг 42 фоизи муқобил энергиядир. Ҳозирги кунда дунёда 375 гигаваттли 417 та атом реакторлари ишлатилмоқда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев