Москва Марказий Осиёнинг миграция соҳасидаги муаммолар бўйича барча сўровларини кўриб чиқмоқда, Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар бўйича тушунтиришлар берилмоқда.
Бу ҳақда РИА Новостига берган интервьюсида Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин маълум қилди.
“Биз ҳамкорларимиз, биринчи навбатда, мигрантларнинг ўзлари ва Россия фуқаролари хавфсизлигини таъминлашга қаратилган миграция соҳасини тартибга солиш бўйича ёндашувларимизни тушунишларидан келиб чиқамиз. Биз, ўз навбатида, ҳамкасбларимиздан ушбу соҳада юзага келаётган муаммолар юзасидан тушган барча мурожаатларни диққат билан кўриб чиқмоқдамиз”, — деди у.
Москва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар бўйича “тўлиқ тушунтиришлар” беришга ҳаракат қилмоқда, деди Галузин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев