Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Ярадор ташлаб кетилган Украина аскарлари таслим бўлди
Курахово яқинида ўз қўмондонлиги томонидан ярадор ҳолда ташлаб кетилган 6 нафар Украина аскарлари Россия Қуролли кучларига таслим бўлди. Уларнинг сўзларига кўра, яраланган аскарлар 10 кундан ортиқ вақт давомида ўз қўмондонлигидан эвакуация қилишларини кутган, лекин ёрдам келмаган. Шундан сўнг улар ўз ихтиёри билан таслим бўлишган. Россия аскарлари уларга биринчи кунданоқ керакли ёрдамни кўрсатиб, овқат сув беришган ва яхши муносабатда бўлишмоқда.
Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари тўлаган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади — қарор
Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январгача чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари тўлаган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)нинг 50 фоизи қайтариб берилади. “Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:
2025 йилда гўшт ва сут ишлаб чиқариш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари;
2025 йилда парранда гўшти ва парранда тухуми етиштириш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари;
2025 йилда ҳудудларда паррандачилик кооперацияси тизими асосида аҳоли бандлигини т
Ўтган 2024 йилда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 4% га ўсди. Бу ҳақида Олмаотада бўлиб ўтган ЕОИИ ҳукуматлараро кенгашида маълум бўлди. Шунингдек, хабарда айтилишига кўра, ўзаро товар айирбошлаш қиймати 2024 йилда ташқи ва бошқа интеграция бирлашмаларидаги ўзаро савдога нисбатан юқори суръатларда ўсишда давом этди ва 2026 йилга бориб қарийб 100 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Ривожланишнинг устувор йўналишлари Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши комиссияга ЕОИИ мамлакатлари билан биргаликда агросаноат мажмуаси ва унинг инфратузилмасини қўшма кооперация лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтириш масаласи у
Қозоғистон Мусулмонлари идораси мамлакатда Рамазон ойининг бошланиш санасини маълум қилди. Унга кўра, 2025 йилги Рамазон ойи 1 март, шанба кунидан бошланади. Шунингдек, Қадр кечаси 26-27 март оралиғига тўғри келади, Рамазон ҳайити эса 30 март куни нишонланади. Идора маълумотига кўра, бу йилги Қурбон ҳайити 6-8 июнь кунлари давом этади.
собиқ СССР республикаларининг миллий тузилмалари тўғрисидаги ҳужжатларни ўз ичига олади. Булар фронт сводкалари, жанговар ҳаракат режалари, мукофот варқалари ва албатта фотосуратлар. Лойиҳа Буюк Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган.
Сўнгги олти ойда Украина Қуролли кучларининг ойлик санитария (ярадорлар) ва қайтарилмас (қурбонлар) йўқотишлари ўртача 50 минг кишини ташкил қилмоқда: 2025 йил январида - 51 960 киши, 2024 йил декабрда - 48 470 киши, 2024 йил ноябрда - 60 800 киши, дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.
Маълумотда айтилишига кўра, Украинадаги сафарбарлик суръати йўқотишларни тўлдиришга улгурмаяпти. Бу эса Украина Қуролли кучларининг сони қисқаришига олиб келмоқда. Ундан ташқари 100 мингга яқин украиналик аскарлар ўз бўлинмаларини ташлаб кетишган (дезертирлар), дейилади ҳисоботда.
Бу ҳақида Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе айтиб берди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ фонди молиялаштирган Сербия Амалий зўравонликсиз ҳаракатлар ва стратегиялар маркази (САNVАS) Грузияда ўтказилган тренингларда, маданият соҳаси вакилларини революция ташкил этишга ўқитган.
“Мен сизларга айтаётган нарсаларни молдаванларга, мисрликларга, украиналикларга ҳам айтганман ва улар ўз революциясини амалга ошира олишди”, - дейди видеода тренинг ўтказаётган одам.
2023 йилда Грузияда ёшлар учун тренинглар ўтказган уч нафар Сербия фуқаролари — Синиса Сикман, Елена Стойсич ва Слободан Джинович қўлга олинган эди.
Нет комментариев