Ғамлар ҳам жонимга тегди тўғриси,
Текинга сотаман харидор керак.
Агар, аламларнинг бўлса ўғриси,
Бугун қулфланмас кўксимда юрак.
Ҳеч кимга керакмас ўзганинг дарди,
Дардкашнинг дардига даво керакдир.
Юрак қатларини босса ғам гарди,
Сокин ва ёқимли наво керакдир.
Дарёга айтаман аламларимни,
Тўлқини юзимга шапалоқ урар.
Танлаб олиб рангли қаламларимни
Чизган ёр суратим юзин ўғирар.
Онамга айтмайман ғуссаларимни,
Муштдек бу жонига озор бермайман.
Қучоқлаб олганча тиззаларимни,
Дардимни ҳеч кимга бозор қилмайман.
Ҳар кун қаршингизда кулиб турсам-да,
Сирларим сотгўдек бўлади юрак.
Ҳеч кимга ишонмам ғамларимни ҳам,
Дардларим билмайди Раббимдан бўлак.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3