ОТАМ ҚАБРИГА МЕН БОРОЛМАЯПМАН,
МЕНИ ЎРНИМДАН СЕН БОРИБ ТУР ЎҒЛИМ.
МЕН ҚЎЙГАН ҚАБР ТОШ НУРАГАН ЙЎКМИ??
ҚАБРНИ ТОЗАЛА БОРИБ КЎР ЎҒЛИМ.
ЎҒЛИМ, ОТАМ ҚАБРИ ОЛДИДА ТУРИБ,
БИЛГАН ДУОЛАРИНГ БАРИСИН ЎҚИ.
СЕНИКИ ЎТАДИ,СЕНДА ГУНОҲ ЙЎК,
ЧИН ДИЛДАН ЎҚИГИН,БИЛМАСАНГ ТЎҚИ.
МЕНИНГДЕК ТОШМЕҲР ДАДАНГ ҲУРМАТИ,
ОТАМНИ ҚАБРИНИ ХАБАР ОЛ ЎҒЛИМ.
ЁТМАСИН БИР УЗИ ХАС,ЎЛАН БОСИБ,
ТОЗАЛАБ ЎРНИМДАН ДУО КИЛ ЎҒЛИМ.
АЙТГИНКИ БОБОЖОН МЕН КЕЛДИМ ДЕБ АЙТ,
ЎҒЛИНГ УЗОКДА ДЕ ИШДА ДЕ БУ ПАЙТ.
ХАВОТИР ОЛМАНГ МЕН БОРМАН ЭНДИ ДЕ,
РУҲИНГИЗ ҚЎЛЛАСИН ТИНЧ ЁТИНГ ДЕБ АЙТ.
У МЕНГА БУЮКЛИК ЧИН ИНСОН РАМЗИ,
ТОҒЛАРДАНДА МЕТИН БАРДОШИ САБРИ.
ОЛЛОХ РОЗИ БЎЛАР РОЗИ БЎЛСА У,
МЕН УЧУН МУҚАДДАС САЖДАГОХ ҚАБРИ!!!
ЗАМОН ВА СУҒД ХАҚИҚАТИ ГАЗЕТАЛАРИ.
УМИД ЭЛМУРОТОВ./01/05/2015/EKATERINBURG/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев