Қишлоқда тўй. Катта тантана,
Ўйин-кулгу, базм авжида.
Келин йиғлар, шундай ан'ана,
Мен оқарман кўз-ёш мавжида.
Менга тўйлар ёқмайди сира...
Сухандоннинг айтар сўзлари,
Дилгинамга ботиб кетмоқда.
Келинчакнинг ёшли кўзлари,
Кўксимга тиғ отиб кетмоқда.
Менга севги ёқмайди сира...
"Қаранг қандай чиройли жуфтлик,
Куёв қуёш, келинчак ойдек".
Қиздан сўранг бунча йиғлайди!
Ахир, куёв бой деса бойдек.
Менга бойлар ёқмайди сира...
Тўйлар кимга ёқмайди дейсиз.
Мен ҳам шодон,тўйиб ўйнасам.
У севгилим эди-ку ахир,
Севишардик , энди ўйласам.
Менга ўйлар ёқмайди сира...
Чин севги бу-хазонлардек хор.
Телба эдим унинг кўйида.
Юр Мухаммад , бизга нима бор?
Вафоси йўқ қизнинг тўйида.
Менга қизлар ёқмайди сира...
30-сентябр.2014.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2