Соғиндим деб бекор айтибсан
Хазон куздан япроқлар қолди
Мухаббатдан фироқлар қолди
Васлинг билмай сўроқлар қолди
Кўрмадим бир бўйларингни ҳам
Кундуз тунга ўрнини берди
Фақир бойга кўнглини берди
Ёр ўзгага қўйнини берди
Сезмадим бир хиёнатинг ҳам
Кузда кетган қушлар бахорда
Яна қайтиб келмоқлари бор
Қадрим билмай кетган гўзалнинг
Бир пушаймон қилмоқлари бор
Очилган хар гул ҳам бир куни
Сўлиб чангга ботмоқлари бор
Умр қисқа Муҳаммад учун
Тупроқларда ётмоқлари бор.
Бизлар қилган орзулар сувда
Оқиб кетди денгизлар томон
Сен кетдингу ўзинг оқ билиб
Қолавердим бўлиб мен ёмон
Хамма айб менда хар замон
Хаммасига сабабчи менман
Чунки менда кўнгил бор эди
Кўпроқ севган эдим мен сендан.
Нафрат, қарғиш музданда совуқ
Сен бағрингда сақлаб юрибсан.
Тақдиримиз бир деб ўйлабман
Ўзинг нега қарши турибсан.
Соғиндим деб бекор ёзибсан
Қийналганинг айтмагин хеч бор
Соғинганга қийин биламан
Соғинтирган сенданда бедор.
Соғиндим деб бекор ёзибсан...
25-январ.2020
(с) Муҳаммад Азиз T.me/sohilimiz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1