Янги йил хати
(Онамга)
Йилнинг сўнги оқшоми бугун.
Тилакларга тўлган бу кеча.
Бутун борлиқ ясанган бу кун,
Юрагимда ғашлик бир неча.
Одамлар шод, одамлар масрур,
Кайф-у сафо авж олмоқда.
Тушунмаслар наҳот ўзлари
Ахир улар қариб бормоқда.
Қаранг чунки бир ёшга мана
Улғайибмиз бир зумда яна.
Умр шундай ўтар бўлса тез,
Сиз қариманг илтимос она!
"Қандай кутдинг болам байрамни"
Телефондан янграйди овоз.
Мусофирга байрам татирми,
Ўтирибман қоралаб қоғоз.
Мусофирда байрам бўлмайди!
Мусофирда сабр ва бардош!
Дастурхони тўла соғинчдир,
Еганлари ғурбат, эмас ош.
Кўздан аста ёшлар қалқийди,
Бир ўй ўтар ҳаёлдан аста.
Қани эди уйда бўлсайдим...
Қани эди уйда бўлсайдим...
Ёнингизда бўлиб пайваста.
Нима қилай онажон айтинг?
Пешонам сал шўрроқ туғилдим.
Йилнинг сўнги оқшоми бугун,
Бугун сизни ёмон соғиндим!
Имкон бўлса Ўзбекистонда,
Ишлаб сизни боқа олишга.
Ҳам ошиниб яна шу пулдан,
Баланд-баланд уйлар солишга.
Тўйлар қилиб, халққа ош бериб,
Бахтли яшаш бўлди бир орзу.
Бу орзуми тушунолмайман,
Балки бўлар ташвишли қайғу.
Шукурим бор, бу савдо ахир,
Хамма ёшлар бошида экан.
Йигитлар кўп ўзимдай, аммо
Орамизда қизлар бор экан.
Бобомизга бир сўзим бордир
Майли бизлар чидармиз, бироқ.
Иш излашиб четга чиқмасин,
Қизларимиз ватандан йироқ.
Хатим тамом.Шунақа гаплар...
Айтар бўлсам бизлар томонда.
Дийдоргача ўзингиз асранг.
Боргунимча бўлинг омонда...
31-декабр.2019
✍Муҳаммад Азиз
@sohilimiz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев