Предыдущая публикация
***
Ёниб турган кўксимдаги гулханни
Ўчирмоққа уринади зўр виқор
Қалбимдаги қора доғли армонни
Эритади ёғаётган оппоқ қор.
Шум тақдирга кўнган қайноқ туйғулар,
Умидлар, илинжлар холдан тояди.
Осмонларга сиғмас бўлган мухаббат
Оппоқ қорлар остида жим қолади.
Бутун борлиқ таслим бўлди алхазар!
Қиш қовоғин солганига бир бора.
Мен кўкламга етишмоқни истайман,
Бахор бахтим олиб келса деб зора.
Қиш аёзинг жонимни музлатмасин.
Менда ҳали ушалмаган орзу бор.
Ниятимга етмоқликка бер изн,
Юрагимга ёғаётган оппоқ қор!
✍Муҳаммадазиз
2-декабр.2019
❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев