Алоқа вақтида охирги озиқланиш жабҳаларидан бир қисми бўшатилади ва бу шундай заифлаштирадики,
бошқа бўшатишларнинг ҳеч бири бунчалик заифлик бермайди. Меъёридан кўп жинсий алоқа болдирларда сустлик ва оғриқ пайдо қилади, ҳатто, киши гавдасини кўтариб туролмайдиган ҳолга келади. Баъзан унинг ҳоли яширин тутқаноққа ўхшайди. Кўпинча, бундай кишида савдо, сўнгра сафро ғолиб
бўлади, унда кучсизликдан бош айланиши пайдо бўлиб, аъзоларида бошидан орқа умуртқасининг охиригача чумоли юргандек жимирлаш пайдо бўлади; - унинг қулоғи ҳам шанғиллайди. Кўпинча, ортиқча жинсий алоқадан куйдирувчи ўткир иситмалар пайдо бўлиб, шу иситма билан ҳалок ҳам бўладилар. Баъзан бунинг натижасида қалтироқлик, асаб кучсизлиги, уйқусизлик ва ўлиш олдида бўладиган кўз ғўлакларининг олдинга чиқиши содир бўлади. Уларда соч тўкилиши, жинсий кучсизлик, орқа буйрак, қовоқ оғриқлари ва ич юрмай қолиши каби ҳоллар юз беради. Кўп алоқа баъзан қуланж пайдо қилиб, вужудни бадбўй қилади, оғиз ва милкларни ҳидлантиради. Баданида ёмон ўт хилтлари бўлган кишиларда алоқадан кейин туклар ҳурпайиб, эт увишиши пайдо бўлади, агар хилтлар сасиган бўлса, ундай кишиларда алоқадан кейин сассиқ ҳидлар чиқиб туради. Ҳазми кучсиз кишиларда алоқадан кейин ич қулдираши пайдо бўлади. Шундай ёмон мижозга мубтало бўлган кишилар борки, улар алоқадан узоқлашса, кўнгли беҳузур, бадан ва бош оғир бўлиб, дили сиқилади ва эҳтироми кўпаяди. Агар улар алоқа қила бошлашса, меъдаси кучсиз бўлиб, қурийди. Алоқадан
сақланиши энг зарур бўлган кишилар алоқадан кейин баданида титраш ёки совиш, ёки яширин нафас сиқилиши, юрак ўйнаши, кўз чуқурлашиши ва таомга иштаҳанинг йўқолиши пайдо бўладиган кишилардир. Кўкраги касал ёки кучсиз, ёхуд меъдаси кучсиз киши ҳам алоқадан сақланиши керак,
меъдаси заиф киши учун энг мувофиғи жинсий алоқани тарк қилишдир. Боласини тез ташлайдиган хотин ҳам кўп жинсий алоқа қилишдан сақлансин. Жинсий алоқанинг бир мунча ёмон шакллари бор, масалан: хотин эрининг устига чиқиши. Бу алоқанинг зарарли шаклидир, чунки бунда уруғнинг шиддат билан отилиши натижасида дабба бўлиш, мояк кўпчиши, олат тешиги ва қовуқнинг яраланиши хавфи бор; бунда олат йўлига хотин томонидан
бирон нарса оқиши ҳам мумкин. Билингки, уруғни туширмай тутиб туриш ва қайтариш жуда зарарли бўлиб, бу кўпинча икки тухумдан бирини айбдор қилишга олиб боради. Ахлатни чиқариш ва сийиш зарурати бўлиб турганда, шунингдек, бадан- тарбия ё бирор ҳаракат, ёки кучли нафсоний таъсирланишдан кейин алоқа қилмаслик керак.
Telegramdagi Inson Psixologiyasi kanalimizga qo'shiling https://t.me/ruhiyat_psixologiya
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 75
O'tiribdi............. QIZ:
Ochib Bering Iltimos.
YIGIT: E Yo'q. QIZ: Ochib
Bering Mazza Qib
O'ynab O'tiriy. YIGIT:
Yo'q Didimu. QIZ:
Unaqada Ochishni
O'rgatib Qo'ying O'zim
Ochib O'ynab
O'tiraman. YIGIT: Nechi
Marta O'rgatishim
Kere Oldin o'rta
kino'pkani bos keyin
yulduzchani bosasan
keyin blakirofkadan
ochiladi. :
TUG'ILGAN SANANGIZNI
TANLANG.
1. Man maymunni.
2. Man kompyuterni.
3. Man tillalarni.
4. Man singlimni.
5. Man sevgilimni.
6. Man tufligimni.
7. Man sochimni.
8. Man do'stlarimni
давоми шу манзилда: m.odnoklassniki.ru/group/51995929215062