Предыдущая публикация
ЖИМЛИК......
Сен кетдинг, индамай жимликни қучиб,
Мен қандай яшайин жимликда энди.
Қайларга тарқади хушларим учиб,
Ўзимни топарми, ўзлигим энди !
Сен кетдинг, индамай жимлик оралаб,
Мен қолдим ноаниқ туйғулар ичра.
Ортингга бир қара, ғамлар қоралаб,
Изларинг тентирар, юзлари хира !
Сен кетдинг, индамай жимлик сингари,
Шугина бахтим ҳам ортингдан кетди.
Бизни боғлаётган ишқнинг иплари,
Чокидан узилиб ғамларга етди !
Сен кетдинг, индамай жимликни тутиб,
Мен қолдим ортингдан бир сўз айтолмай.
Хануз яшаябман, билмам не кутиб,
Сен эса оввора чора тополмай !
.............KUMUSH. ...............
https://www.youtube.com/watch?v=yngyDfomSZ8
https://www.youtube.com/watch?v=BXzQ-LXTsq4
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев