эканлар гап орасида эр
хотинига:
- Яқинларимни, ака- укаларим,
жиянларимни соғиндим.
Сиздан илтимос Хоним, эртага
ширин овқат пишириб,
дастурхон безасангиз. Бугун
уларга қўнғироқ қилиб таклиф
қиламан. Йиғилмаганимизга
ҳам анча бўлибди, - дебди.
Аёл норози оҳангда,
хушламай:
- Майли келаверишсинчи, Худо
хоҳласа бир гап бўлар! - дебди.
Эри:
- Ундай бўлса, уларни эртага
чақираман... - дебди.
Тонг отдибди. Одатдагидек эр
ишга кетиб, соат 13:00 да эса,
уйга етиб келибди.
Аёлидан:
- Тушлик учун дастурхон
тайёрми? Яқинларим
бироздан сўнг келиб
қолишади? - деб сўрабди.
Аёл:
- Йўқ, тайёрламадим. Бегона
эмаслар - ку, яқинларингиз
ахир, уйдаги бор нарсадан
еяверишади, - дебди.
Эр:
- Аллоҳ сизни кечирсин,
Ҳоним! Нима учун бирон нарса
пишириш ниятингиз
йўқлигини кеча айтиб
қўймадингиз, ҳозир келиб
қолишади нима қиламиз
энди?! - дебди.
Аёл:
- Уларга қўнғироқ қилиб
келмасликларини айтинг, узр
сўранг, вассалом. Ахир бегона
эмаслар, сизнинг
яқинларингиз-ку? Тўғри
тушунишади! -дебди.
Эр ғазабланиб уйдан чиқиб
кетибди. Бир неча дақиқа ўтар
- ўтмас эшик тақиллабди. Аёл
бориб эшикни очиб,
ҳайратдан донг қотибди!...
Чунки қаршисида ўзининг ота-
онаси, ака-укалари, опа-
сингиллари, жиянлари турар
эдилар.
Отаси қизидан:
- Куёвим қани? - деб сўрабди.
Қизи:
- Бироз олдин чиқиб
кетувдилар... - дебди, зўрға.
Отаси:
- Кеча эринг бизларни бугунги
тушликка таклиф қилганди.
Барака топгур, бизларни
чақириб ўзи кетиб колдими, а?
- дебди.
Аёлни чақмоқ ургандек
бўлибди. Терлаб кетган
қўлларини бир-бирига
ишқалар экан, ўйлай кетибди:
«Ахир уйдаги нарсалар билан
яқинларини кутиб ололмайди,
йўқ-йўқ уларга тўғри келмайди!
Эрининг яқинларига
бўлаверади - ю лекин, ўзининг
уйидагиларига бўлмайди
ахир... Қандай қилиб уларга
оддий, кўримсиз дастурхон
қилиши мумкин?»
Аёл эрига қўнғирок қилиб:
- Нимага тушликка менинг
яқинларимни чақирганингизни
айтмадингиз? - дея сўрабди.
Эри:
- Менинг яқинларимми,
сизникими нима фарқи бор? -
дебди.
Аёл:
- Сиздан ўтинаман Ҳожам!
Уйда тайинли нарса йўқ, овқат
қилмаганман. Бирон - бир
тайёр таом келтира қоли-и-
инг... - дебди.
Эри:
- Мен ҳозир уйдан узоқдаман.
Устига - устак улар бегона эмас
«сизнинг яқинларингиз»!
Уларга ҳам менинг
яқинларимга бермоқчи
бўлганингиз, уйдаги бор
нарсалар билан меҳмон
қилақолинг!
Токи бу сенга дарс бўлсин.
Менинг яқинларимни ҳам
ҳурмат қилишни ўрган! -
дебди.
Сенга қандай муомала
қилишларини истасанг,
бошқаларга ҳам шундай
муносабатда бўл!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2
Etsin xammamizga