"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилмоқчи бўлганларида уйларида турган бировларнинг(мушрикларнинг) омонат молларини Али ибн Абу Толиб розиёллоҳу анҳуга топшириб уни эгалари келса қайтаришларини таъйинлаб кетганлар.
Қурайш мушриклари Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан кучли адоватда бўлсаларда у зотнинг ҳузурларида ўз молларини омонатга қўйиб кетаверишар эди. Буни қандай тушуниш мумкин?
Пайғамбар алайҳис салоту вас салом уларнинг динини аҳмоққа чиқардилар, олиҳаларини ҳақорат қилдилар, минг йиллар мобайнида ота-боболари эътиқод қилиб келган динларини тарк қилишларини талаб қилдилар. Улар эса Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга, оилаларига, тобеларига турли азобларни беришди. Ватанларидан қувишди. Ҳабашистонга мусулмонлар ҳижрат қилишга мажбур бўлишди. Уч йил дарада қамал қилишди. Шулар билан бирга қандай қилиб ўз молларини Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида омонатга қўйишди?! У зот қандай қилиб уларнинг молини сақлашга рози бўлдилар?!
Бугун бир гуруҳ ўзига рақиб бўлган гуруҳ ҳузурида ўзи учун қадрли бўлган молини омонатга қўя оладими?
Дунёда иккита бир-бирига душман бўлган партия бир-бири ҳузурида молини омонатга қўя олаяпдими?
Инсоният тарихида шунақанги маноқиб соҳиби бўлмиш яна битта шахс топиб бера оласизми?
Бу зот уруш ҳолатида ҳам, тинчлик ҳолатида ҳам ишончли, олийжаноб, буюк бўлиб қолавердилар.
Омонат у зотнинг наздларида ҳиссиёт, манфаат ва ғаразлардан юқори турар эди. У зотдаги ишонч ва омонатга яқин ҳам, узоқ ҳам, дўст ҳам, душман ҳам бирдай ишонар эди".
Али Тантовий.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев