Предыдущая публикация
Ним очилган дераза.
Энг яқин жигарим - тун,
Жигаримни тун эзар.
Хонамга кириб турар,
Автоларнинг товуши.
Ухлай олмай кутаман,
Юрагимнинг совушин.
Онгимда минг бир ҳаёл,
Ичим тўла қиринди.
Ухлашки ўлимдек ҳол,
Кунда ўлиб тирилдим.
Ичкарида ҳаво дим,
Сокинлик бунча ҳазин.
Деразадан кирибоқ,
Қайтар кузнинг нафаси.
Менга сира эс кирмас,
Яшайвердим оғриниб.
Ёмғир ёғиб сездирмас,
Кўзимдаги ёмғирни.
Ухламайман, ҳаққим йўқ,
Чарчоққа бермайман тан.
Ахир мен бу дунёга,
Ухлашга келмаганман!
Куз - кўнглимнинг тасвири,
Ким хохласа донг қотсин.
Ухласам ҳам ухлашим,
Бу дунёни уйғотсин!
Мирзо Озод
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев