Эй Аллоҳим, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, У зотнинг аҳли оилалари, асҳоби киромлари ва Қиёматга қадар У Зотга чиройли суратда эргашган ислом аҳлига баракотлар ато этиб, салоту саломлар ёғдиргин ва улар учун раҳмат ҳамда розилик чашмаларини оқизиб қўйгин. Аммо баъд... Ҳижрий 1396-йилнинг Рабиъул аввал ойида Покистонда бўлиб ўтган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратларига бағишланган анжуман сўнгида Робитатул Оламил Исломий мусулмон олами бўйлаб набавий сийрат мавзусида мусобақа уюштиришини эълон қилгани жуда қувонарли ва хайрли иш бўлди. Уламоларни руҳлантирадиган, уларнинг фикрий қувватларини маълум бир йўналишга йўналтирадиган бу хайрли баҳснинг эълон қилиниши, менимча, мақтовга сазовор ишлар сирасидан бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари ва ибратлари агар чуқур мулоҳаза қилиб кўрилса, Ислом оламининг ҳаёт булоқлари ва инсоний жамиятнинг саодати қайнаб чиқадиган ягона манба эканлиги ойдинлашади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев