Вессехнинг қулаши.
Махлуқларнинг ушбу харакати қўмондон Боркни ҳам бироз саросимага солиб қўйди. Махлуқларнинг овозлари борган сари баландлашар ерга қўллари ёрдамида бераётган зарбалари хам овозларга хамоҳанг бўлмоқда эди. Жанг муқаррар ва ундан қочиб қутула олмаслигини англаб етган қўмондон Борк камончиларга отиш хақида буйруқ берди, девордаги камончилар қўмондонининг буйруғидан сўнг номаълум махлуқлар тарафга қарата ўқ уздилар, аммо орадаги масофа улар ўйлаганидан анча узоқ бўлгани боис хам масофанинг яримдан ўтган камон ўқлари бирин-кетин ерга тизила бошладилар, қўмондон Борк ушбу вазиятни кўрганидан сўнг камончилар сардорига “Масофани хам белгилаб олдик, имкон қадар душманни ўша жойдан бери ўтказманглар” деганича манжаниқларни ўқлаш хақида буйруқ берди. Манжаниқлар ўқланиб жангга шай холатга олиб келинди, шу кунша қадар бўлиб ўтган жангларда улар очиқчасига хужум йўлини танлашди, эндиги жанг стратегиясига эътибор берадиган бўлсак Вессех шахри химоя услубини танлаганини фахмлаш мумкин. Нихоят ўрмон тарафдан кимнингдир шарпаси кўзга ташланди, инсонга нисбатан бироз бўйлари узун нотаниш кимсанинг шарпаси охимта қадамлар билан палапартиш саф тортиб турган махлуқлар тарафга яқинлашиб келар, у махлуқларга яқинлашганида (яъни уларнинг қўшини ичига кирганида) махлуқлар икки тарафга ажралиб итоаткорона унга йўл бўшатар эдилар. Ушбу холатга гувох бўлган қўмондон Борк бугунги жангга жаханнам фарзанди Людсифернинг ўзи бошчилик қилишини тушуниб етди, демак бу кеча анчагина қон тўкилади ҳамда бошқа кечалардан фарқли равишда жуда ҳам оғир ўтади, Людстфер ўз қўшинининг олдинги сафига етиб келди ва шахар тарафга қадам ташлай бошлади, махлуқлар хам унинг ортидан эргашдилар, улар шошилмасдан қадам ташлаганича шаҳар тарафга яқинлашиб келар эканлар қўмондон Борк манжаниқлардан отиш хақида буйруқ берди. Бир гала улкан тошлар шаҳар мудофаа девори бўйлаб парвоз этганича ўзининг қурбонлари тарафга сабрсизларча яқинлашиб кела бошлади. Людсифер қадамини тезлаштирди ва чопишга ўтди, қўшини хам унинг ортидан тезликни оширдилар бир гала махлуқлар катта тезликда Людсифернинг олдидан чопиб ўтдилар, махлуқлар қўмондонининг тезлиги уларникидан паст бўлгани учун ҳам қўшиннинг марказ қисмига етиб қолди. Бу орада тошлар хам махлуқларнинг устига ёпирилиб келди ва бир гала махлуқларни олдинги сафдан олиб ташлади. Махлуқлар тезлиги юқори бўлгани учун хам кейинги отиш ўз самарасини бермаслигини англаган қўмондон Борк камончиларга ишора берди, минора устида хилпираган оловли машъала камончилар учун белги вазифасини ўтади ва зудлик билан камондан халос бўлиш истагида ёнаётгна камон ўқлари бўшатилди. Душман навбатдаги ўқ ёмғири остида қолди, аммо бу камон ўқлари деярли уларга таъсир қилмади, камон ўқлари тегиб ерга қулаган душман яна қайтадан оёққа турар ва яна ҳам тезроқ чопишга уринар эдилар. Камондан отиш хам ўз самарисини бермаганини кўрган аскарларнинг рухияти бироз тушиб кетди, навбат арбалетларга келди, арбалетлардан отилган ўқлар душманни чалажон қилиб ерга михлаб қўйгани билан қайта ўқлаш жараёни узоққа чўзилиши душманни тўхтата олмади. Душман мудофаа девори остига етиб келди ва чаққон махлуқлар деворга тирмаша бошладилар девордаги аскарлар душманга тош улоқтиришар эканлар бу йўл билан хам уларни узоқ ушлаб тура олмаслигини жуда яхши англашиб етган эдилар, боиси ерга қулаган душман яна қайтадан оёққа қалқиб деворга тирмашар эди. Қўмондон Борк қиличларни яланғочлаганича ўзининг рақибларини кутиб олишга хозирлик кўриш хақида буйруқ берди, камончилар хам йнидаги ханжарларини озодликка чиқардилар ва душманнинг келишини сабрсизлик билан кута бошладилар. Девор олдига олиб келинган тошлар хам тугади ана энди очиқ жангга кирмасдан бошқа илож йўқ, махлуқлар мудофаа деворига қийинчиликсиз чиқиб олдилар ва инсонлар тарафга бирин кетин отила бошладилар...
Тонг отиши билан мадад кучлари билан Вессех шахрига етиб келган шахзода Эрик шахарнинг ташқи майдонида мингдан зиёд нотаниш махлуқларнинг жасадини кўргач шахар мудофаа деворига эътибор қаратди, бахтга қарши мудофаа деворида биронта аскарнинг харакати кўзга ташланмасди. Деворга ўрнатилган байроқлар хам синган ёки бир тарафга ёнбошлаб қолган, бу хам етмагандек шаҳар дарвозаси ланг очиқ эди. Шахзода Эрик ушбу холатга гувох бўлгач шаҳар тарафга от солди, мадад кучлари хам унинг ортидан эргашдилар. Кўп ўтмай улар шаҳар ичига кириб бордилар атрофни қуршаб турган манзарани кўрган шахзода Эрик отдан тушганича шахар бўйлаб уюлиб ётган аскарларнинг жасадлари оралаб мудофаа деворига олиб чиқувчи зина тарафга юра бошлади, ушбу зина хам қонга беланган аскарлар билан тўлдирилган. Девор утидаги холат ҳам йўлакдаги холат билан бир хил бўлганига гувох бўлган шахзода Эрик ўша жойнинг ўзида тиз чўкканича осмонга қарата бор овозида қичқира бошлади. Тахминлар ўз тасдиғини топди бирорта тирик аскар қолдирилмаган хамма ўлдирилган манжаниқлар ва арбалетларнинг бўлаклари хар тарафга сочилиб ётар эди. Шаҳардаги манзара ўта мудхиш, ушбу манзарага қараб жанг қай даражада шиддатли бўлганини ҳам хам тахмин қилса бўлади, шахзода Эрикнинг шахардаги мавжуд қўшини хамда Зулмат фариштасининг камончиларидан хеч ким тирик қолмаган, аскарларнинг баданларида хеч қандай қурол излари хам мавжуд эмас, наўаримда уларни қандайдир оғир бюм билан калтаклагандек аксарият жасадларнинг хамма жойи мажақланиб кетган. Мудофаа деворининг улкан минорасида эса қўмондон Боркнинг хам мажақланган жасадига кўзи тушган шахзода Эрик шаҳарда бирорта тирик одам қолмаганига тобора ишончи орти, у аста секинлик билан зинапоя бўйлаб юрар экан ўзини худди бўғзига нимадир тиқилиб қолгандек хис қилмоқда, назаримда у бундай бўлишини кутмаганди, бордию шаҳарга хужум бўлган тақдирда хам аскарлар тонгга қадар уларни ушлаб туришига умид қилган кўринади, аммо у бир нарсани инобатга олмади душманнинг ихтиёрида яна қандай кучлар мавжуд эканини билмай туриб таваккал қилди. Шахзода Эрик тобора шахар ичига кириб борар экан бутун шаҳар алғов-далғов қилинганини кўриб ўзидан ўзи нафратланиб кетмоқда, гўёки бу ерда қиёмат бўлгандек, аскарлардан ташқари оддий ахолининг хам жасадлари қалашиб ётибди, ўқтин-ўқтинда биттадан махлуқнинг жасадини хам кўриш мумкин, қўмондон Эле махлуқнинг жасадига яхшилаб разм солар экан умри бино бўлиб бундай махлуқни учратмагани учун ҳам даставвал ундан бироз хайиқиб қуроли ёрдамида турткилаб кўрди, махлуқ қимир этмай ётганини қўргач уни бутун баданини кўздай кечира бошлади, кўк рангли суюқлик махлуқнинг ичидан оқиб чиқиб баданида қотиб қолган, менимча ушбу махлуқнинг қони шундай рангда. Шахзода сарой тарафга ошиқди, бироқ сарой эшиклари хам майдалаб ташланган, сарой ичида безак учун ишлатилган олтинлар эса қаёққадир ғойиб бўлган, сарой ичидаги ахвол хам ташқаридан фарқ қилмайди, махлуқлар кексами ёшми гўдакми аёлми эркакми дея ажратмасдан хаммани бирдек ўлдирган. Атроф қонга беланган жасадлару уларнинг бадбўй исига тўлиб кетган, шахзода ўз халқини химоя қила олмагани учун хам ўзидан шу қадар нафратланиб кетмоқдаки унинг юз ифодасидан ҳам англаш мумкин. Қўмондон Эле чор атрофни ўргана бошлади у бутун бошли қўшини билан атрофни обдон кўздан кечиришга киришиб кетди, назаримда улар яширинишга улгуриб тирик қолганларни қилириш билан овворалар, бироқ атрофдаги манзарага яхшилаб разм солган одам кимнингдир тирик қолганига умид қилмаса хам бўлаверади, бир соатга яқин давом этган қидирув ишларидан сўнг шаҳар марказидаги ибодатхонанинг ертўласидан икки юз кишини соғ-саломат холатда топишди, тирик қолганлар сони у қадар кўп бўлмаса ҳам уларни борлигига хурсанд бўлса бўлади, кечка қадар давом этган қидиришлар натижасида мингга яқин одам топилди, аммо бу хурсанд қила оладиган кўрсатгич эмас эди, Жануби ғарбий сархадлар қўшини атрофни тозалаш ишларига киришиб кетди...
Тунга қадар давом этган сарамжонлаш ишларидан сўнг шу нарса маълум бўлдики шаҳарда қолган етмиш саккиз минг одамдан фақатгина минг киши тирик қолган, бир кечада шунча одамни қириб ташлашга қодир бўлган кучларнинг ожиз тарафлари хақида эса хали хам бирорта жўяли тахмин йўқ. Бир сўз билан айтганда бу гал қўшин душман олдида ожиз қолди ва Вессех шахри қулатилди, эндиги навбат кимга етиб келган хозирча номаълум. Бордию Людсифер қўшин етиб келганидан хабар топса ва қайтадан хужумга ўтса Зулмат фариштаси етиб келгунга қадар улар бардош бера олишадими ёки йўқми мана шу саволга жавоб топа билиш керак.
Атрофга тун чўмиши билан ўрмон тарафдан кимдир Вессех шахрига синчков нигохини қадаганича турар, унинг ўнг тарафида эса ўша қора тусли махлуқлардан бири турар эди...
Йигирма биринчи қисм ўз нихоясига етди. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!!!
https://m.ok.ru/dk?st.cmd=altGroupMain&st.groupId=53754413318229&_prevCmd=userAltGroups&tkn=2292&_aid=groupOwnShowcase
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев