Чалғиш.
Отлиқ бўлинма шиддат билан хужумга отилди, минг кишилик отлиқ бўлинма ўттиз минг кишилик мукаммал қўшинга қарши нима ҳам қила олар эди? Иблис ворислари ҳам ортидан эшитилаётган шовқун-сурон сабаб ортига назар ташладилар ҳамда ортидан бостириб келаётган рақибларига кўзлари тушдида орқа сафдан жой олган Иблис ворисларининг бир қисми уларни қарши олишга тайёрганрлик кўра бошладилар, адашмасам душманнинг беш минг кишига яқин бўлинмаси ажраб қолди қолган асосий кучлар эса пинагини ҳам бузмай яна ўз йўлида давом эта бошладилар. Қалқонлар икки қатор бир-бир устун қилиб терилган, ҳар бир қалқоннинг ён қисмидан эса икки метрдан ортиқроқ узунликдаги найзалар отлиқ бўлинмани қарши олишга тайёрдек уларни келишини интизорлик билан кутмоқда, Иблис ворислари жуда яхши қуролланган эканликлари маълум бўлди, уларнинг ҳотиржам тизилиб турганига гувоҳ бўлган Зулмат фариштаси бўлса ўз бўлинмасини қанотларга ажратишни бошлади, очиқдан очиқ хужумга ўтиш мағлубиятдан хабар бермоқда, буни ўз вақтида тушуниб етган ёш бўлишига қарамасдан анчайин тажрибага эга бўлган қўмондон ўнг қанотга ўзи бошчилик қила бошлади. Ўнг ва чап қанотлар душманга иккига ажралган холатда икки тарафдан яқинлаша бошладилар, Иблис ворислари ҳам икки гуруҳга ажраб қолдилар ўртада озгина бўшлиқ хосил бўлди, айнан мана қисмдан душманнинг марказига ёриб кириш мумкин, аммо ортга қайтиб чиқгунга қадар бўлинма бутунлай яксон бўлиши ҳам мумкин, икки тарафдан яқинлашиб келаётган отлиқ бўлинма душманга тобора яқинлашиб қолдилар, орадаги масофа ўн меир қолганида олдинда келаётган сарбозлар хам икки тарафга ажралди... отлиқ бўлинма айлана шаклида бирлашиб душманнинг атрофида айлана бошладилар, зарба беришга уринган душманнинг найзаси шу захоти суворийлар томонидан қайтарилмоқда...
Йигирма дақиқа давомида ўз душманини қуршаб турган отлиқ бўлинма сардори саналмиш Зулмат фариштаси уларни ортда қолдириб кетган йигирма беш минг кишилик қўшинга етиб олиш ҳақида бош қотираётган бир паллада, душманнинг асосий кучлари ғира-шира кўриниб турган майдонда ҳам чанг-тўзон кўтарилди, адашмасам уларга ҳам кимнингдир отлиқ бўлинмаси хужум қилди. Зулмат фариштаси яна айланишда давом этаётган бир паллада унинг ортидан яна бир бўлинма мададга етиб келди, бу шахзода Эрик бўлиб ўзи билан бирга беш минг кишилик отлиқларни эргаштириб келган эди. Айлана янада каттайиб кетганини кўрган душманнинг ҳам сабр косаси тўлди чоғи қалқонлар пастга тушурилди ҳамда қарши хужумга ўтди, отлиқлар ҳам айнан шуни кутиб турган сарбозлар ҳам қарши хужумни бошладилар, отлиқ қўшин қаршисидан чиққан рақибларини бирма бир қиличдан ўтгазганича душманнинг маркази тарафга яқинлашиб борар, отлар ҳам йиқилган душманни аямасдан янчиб кетар эди. Душман ҳам анойи эмаслигини отлиқларнинг бирин-кетин отдан қулашидан фахмлаш мумкин эди. Отларнинг дупурлаши ва жангчиларнинг додлашидан бўлаётган жанг ҳақида етарли таасурот олиш мумкин, Отлиқ қўшин душманниг марказига етиб борди ва орқа тарафидан ёриб чиқиб кетиш учун янада хужумга зўр берди. Сорбозлар яна олдинга харакатланишни бошладилар, душманнинг дуч келган жойига қилич солишлари (асосан ўз рақибининг бош қисмига берилаётган зарбалар назарда тутилмоқда) Иблис ворисларининг шаштини бироз бўлса ҳам пасайтирди ҳамда уларнинг ёриб чиқиб кетишларига имкон яратди. Отлиқ қўшин бутунлай душман марказини тарк этди ва яна қайтадан хужумга ўтди, бундай хужумларнинг кетма-кет қайтарилиши оқибатида тобора Иблис ворисларининг сафи камайиб борар (шу жумладан отлиқларнинг ҳам), ғалабаг бўлган ишонч тобора ортиб борар эди. Бир соатдан ортиқ давом этган жангда яиблис ворисларининг беш минг кишилик бўлинмаси яксон этилди, бироқ отлиқларнинг ҳам йўқотишлари талайгина, узоқдан қулооқа чалинаётган қуролларнинг акс-садолари асосий кучлар билан бўлаётган жанг ҳали хам давом этаётганидан далолат бермоқда, Зулмат фариштаси отлиқлар билан бирга ўша тарафга қараб одимлай бошладилар. Бу орада қўмондон Тайлор ҳам пиёда қўшин билан кўриниш берди, Бешинчи рицар бўлса воқеа жойига тобора яқинлашиб бормоқда, айни дамда уларга ёрдам тариқасида асосий кучларни тўҳтатишга мажбур қилган қўшин кимга тегишли экани ҳақида бирорта ҳам тахмин йўқ. Жанг майдонига етиб келган сарбозлар Жануби-ғарбий қўшин ҳам ўзининг матонатини намойиш этаётганига гувоҳ бўлдилар, мададга келган отлиқларнинг шижоатини кўрган Жануби-ғарбий қўшин қўмондони саналмиш қўмондон Эле чекинаётган бор кучларини жамлаб хужумга зўр берди, суворийлар ҳам улар билан бирга жангга киришдилар, яна эски ғалаён кўтарилди, турли ҳил овозлардаги қичқириқлар, қурорлларнинг жаранглаши ҳамда осмон қадар кўтарилаётган чанг-тўзон бутун майдонни қамраб олган эди. Қўмондон Тайлор бўлса ўз қўшини билан янада илдамроқ ҳаракат қилишига қараганда унинг ҳам тезроқ майдонга кириш истаги мавжуд эканига гувоҳ бўламиз. Шундай қилиб қўмондон Тайлор бошчилигидаги мадад кучлари ҳам етиб келди ва дархол майдонга отилдилар...
Кечка қадар давом этган жангнинг сурони бутун мамлакат бўйлаб ёйилиб кетган бўлса ҳам ажабланмайман, боиси бу тўқнашув аввалгиларига қараганда анчайин шиддатли бўлди, шу жумладан қурбонлар сони ҳам аввалгиларидан анчайин ортиқ. Жанг оқибатида Отлиқ бўлинмадан уч минг киши ва пиёда аскарлардан жами бўлиб ўттиз минг киши қурбон бўлди, беш мингдан ортиқ ярадорларни қўшиб ҳисоблаганда Зулмат фариштасининг ихтиёрида жангга ярайдиган фақатгина йгирма минг кишидан камроқ одам қолди.
Холдан тойган қўшин силласи қуриганича жанг майдонининг чеироғига жойлашди, назаримда уларнинг юришга ҳам мадори қолмаган, шу боис кимдир ерга чўзилиб ётиб олган, яна кимдир бўлса қурол ва қалқонларини ерга ташлаганича оғир-оғир нафас олиб ўтирганига гувоҳ бўламиз. Бизнинг тўрт нафар қахрамонимиз бўлса (Зулмат фариштаси, Қўмондон Тайлор, шахзода Эрик ҳамда қўмондон Эле назарда тутилмоқда) қўшинни бироз ҳоли қолдириб ўзлари четроққа ўтганларича алланималар ҳақида сухбат қура бошладилар, биринчи бўлиб қўмондон Эле гап бошлади:
Айни вақтида етиб келдингиз шахзодам, қўмондон Боркнинг хабарини олгач мадад сифатида қирқ минг кишилик қўшин билан йўлга чиққан эдик, аммо кўриб турганингиздек бу ерда қолиб кетишга мажбур бўлдик!
Қўмондон аслида сизларга бўлаётган хужумни вақтида англагани учун ва ёрдамга келгани учун Зулмат фариштасидан миннатдор бўлишингиз керак, у ўз қўшини билан бизга ёрдам бермоқда, агарда у бўлмаганида аллақачон душман бу ерларни босиб олган бўлар эди!
Шахзода Эрик менинг душманим сизга ҳам душман саналади, шу боис ҳам бирлашдик, душманимизнинг хали чекинмагани ва қолган кучлари ҳам мавжуд экани ҳақидаги хабарлар менга сира тинчлик бермаяпти!
Гапралингизга қўшиламан, кейинги жангнинг оқибати ҳақида ўйласам қўрқиб кетмоқдаман, қурбонлар сони биз кутгандан икки баробар юқори бўлмоқда, қандай йўл тутишни маслахат берасиз?
Менимча биз очиқ жангни танлаётганимиз учун ҳам шундай бўлмоқда, аскарларимизнинг юришга ҳам мадори қолмади, жанг бизни хаддан ташқари толиқтирди, душманнинг марказига зарба беришимиз керак!
Бу орада гапга қўмондон Борк аралашди:
Хазратим мени авф этинг, аммо айтмасам бўлмайди душманимиз биз ўйлаганчалик аҳмоқ эмас дея кўп бор таъкидлагансиз, хужумга ўтишимизга имкон беради деб ўйлайсизми, қолаверса жаханнам фарзанидини қаердан топишни ҳам билмаймиз!
Қўмондон Тайлор у ҳамиша бизнинг орамизда бўлган, уни турли қиёфаларга кира олиши ҳақида мендан кўра яхшироқ биласиз, хар гал қиёфасида ҳалоқ бўлганида бироз кучсизланади, уни қидириб топишим керак...
Сухбат шу тариқа давом этар экан улар ҳали бери бир қарорга кела олмайдиганга ўҳшайди, Людсифер Вессех шаҳрига улар йўқлигида хужум бошласа шаҳар ахолиси нима қилади? Менимча тезроқ ортга қайтиш керак, шаҳарда қолган қўшинга бошчилик қила оладиган саркарда қолмади, қўмондон Боркнинг яралангани ҳамда барча саркардаларнинг Жануби-ғарбий сарҳадларга кетгани Жаханнам фарзанди учун янги имкониятлар эшигини очиши мумкин. Шундай экан ватқни бой бермай тезроқ ортга қайтиш керак, аммо яна бир нечта муаммо ҳам бор ярадорларни олиб кетиш (улар билан тез ҳаракатланиб бўлмайди), халок бўлганларни дафн этиш, бу ҳам етмагандек дам олмай йўл босиш ва жанг натижасида холдан тойган қўшин билан қандай қилиб Вессех шахрига етиб бориш мумкин? Зулмат фариштаси ҳам айнан мана шу масала устида бош қотираётган бўлса ажаб эмас....
Бу орада Вессех шахрида навбатдаги халокат қўнғироғи янграй бошлаган эди...
Ўн тўққизинчи қисм ўз нихоясига етди. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев