Орклар хужуми.
Шаҳарда тайёргарлик аважига минган, камончилар жой олган деворга ёғоч тўсиқлар ўрнатилар, арбалетлар ҳам мудофаа деворига жойлаштирилар эди. Арбалетлар минораларга ўрнатилар экан (шаҳар мудофаа деворининг ўттиз метрига биттадан минора бунёд этилган, ушбу минораларнинг тепаси очиқ бўлиб кенг қилиб қурилган ва ушбу минорага беш дона арбалетни бемалол ўрнатса бўлади) қолган кичикроқ арбалетлар мудофаа деворининг ҳар икки метрига биттадан жойлаштирилар эди. Бир қарашда зулмат фариштаси бўлажак жангга тайёрдек кўрингани билан аслида унинг ич-этини жангдаги бўладиган ёқотишлар кемирар эди...
Тун ҳам эшик қоқиб келди, Бешинчи рицар ўз қўшинини режага кўра жойлаштирди, шаҳарда ўн минг кишилик қолган (албатта икки ярим минг кишилик камончилардан ташқари, бундан ташқари икки юз киши арбалетлар олдига жойлаштирилган ҳамда тўрт юз нафар одам манжаниқлар олдига жойлаштирилган) уч минг кишилик суворийлар ва етти минг кишилик пиёда қўшин, ушбу бўлинмага Зулмат фариштасининг ўзи бошчилик қилмоқда. Қолган ўттиз тўққиз минг кишилик қўшин Шарқий, Жанубий ва Шимолий бўлинмаларга тенг тақсимланган, мазкур бўлинмаларнинг Ғарбий бўлинмадан (яъни Зулмат фариштасининг бўлинмаси) отлиқ қўшини йўқлиги билан фарқланади, ушбу бўлинмаларда ўн уч минг кишидан иборат пиёдалар мавжуд. Шарқий бўлинмага қўмондон Тайлор, Жанубий бўлинмага қўмондон Борк, Шимолий бўлинмага қўмондон Тайлорнинг ўнг қўли саркарда Аурелиолар бошчилик қилмоқдалар. Келадиган ўттиз минг кишилик мадад кучлари айнан Жанубдан келишини инобатга олган Бешинчи рицар жанубий бўлинмага айнан қўмондон Боркни бошлиқ этиб тайинлади, мудофаа деворида жойлашган камончилар ва арбалетлардан отувчи мерганларга эса шахзода Эрик бошчилик қилмоқда. Гарчи шахзода Эрик отасининг қасоси ўтида ёнаётган бўлса ҳам хозирда бутун қўшин Зулмат фариштасига итоат этаётгани учун ҳам индамайгина унинг буйруқларини бажаришдан бошқа иложи йўқ, ушбу жанг шахзода Эрик учун ҳам қулай имконият бериши мумкин, мана шу хатарни инобатга олган Зулмат фариштаси шаҳарда қолаётган олти юз нафар одамидан ташқари камончилар сафига ҳам бир ярим минг кишилик ўз мерганларидан қолдирган, демак шахзода Эрик бирорта қалтис харакат қиладиган бўлса ўзининг хаёти ҳам хавф остида қолиши мумкин эканлигини унутмаслиги лозим. Бешинчи рицар моҳир қўмондон эканини тан олмасдан ўзга иложимиз йўқ чунки у хар тарафдан келадиган хатарни чамалаб қўшимча режалар тузганига гувох бўламиз, борию қўмондон Борк бош кўтарса жанубдан шаҳарга яқинлашиб келгунга қадар манжаниқлар ва арбалетлар уларни ўққа тутади ва ушбу вақт давомида Ғарбий, Шимолий ва Шарқий қанотлар бирлашиб олишга улгуради ва ушбу ҳолат ҳам қўмондон Боркнинг мағлубияти билан якунланиши мумкин. Ўзга ерда ўзга одамлар учун жанг олиб бораётган мохир қўшин бу сафар ҳам мағлуб бўлмаслигига умид қиламиз. Бир сўз билан айтганда ҳамма нарса тайёр фақатгина душман бўй кўрсатсагина бўлгани...
Вақт ҳам ярим тунга яқинлашиб қолди, аммо ҳалиганча душмандан дарак йўқ, ҳамма асабий ҳолатда турган бир паллада жануб тарафдан ноғораларнинг садолари қулоққа чалина бошлади... Орадан бироз вақт ўтганидан кейин қуюқ ўрмонга туташган яланликда харакат сезила бошлади, ноғоралар садосига қулоқ берсак бу Орклар қўшини эканига шак-шубҳа қолмайди. Нихоят душман ҳам етиб келди, ўрмон ичидан чиқаётган Орклар қўшини шаҳар тарафга яқинлашиб келар экан шаҳарда навбатдаги огоҳлантирувчи қўнғироқ янграй бошлади. Орклар бир маромда харакат қилиб шаҳарга бир чақиримга яқин масофа қолганида юришдан тўҳтадиларда сафларини жипслаштириб олишди (уларнниг сафлари жипслашгани манжаниқлардан отиш учун ажойиб имконият яратади) ҳамда ўзларининг темир совутга бурканган баданларига муштлаганча бор овозда қичқира бошладилар. Назаримда улар шаҳар тарафдан одамлар биринчи бўлиб хужумга ўтишини кутаётган бўлсалар керак, девордаги камончилар ҳам ўз жойини аллақачон эгаллаганлар, масофа узоқ бўлгани учун ҳам хозирча улардан фойдаланиб бўлмайди, ушбу онда Зулмат фариштаси дарвозани очиш хақида буйруқ берди... нихоят Зулмат фариштаси уларни интизор бўлиб кутаётган орклар қўшинига ўзининг бўлинмаси билан бўй кўрсатди, отлиқ қўшинга кўзи тушган Орклар баттар жазавага тушганича яна ҳам баландроқ овозда қичқира бошладилар ва Орклар қўшинидаги мерганлар олдинги сафга чиқиб олдиларда шаҳар тарафга қараб аста одимлай бошладилар. Отлар тинмай ер депсинар жангчилар базор отларнинг жиловини тутиб туришар қарши тарафдан эса Орклар борган сари тезликни оширар эдилар. Орадаги масофа тахминан беш юз метрга етганида шаҳар ичидан манжаниқлардан отилган тошлар девор бўйлаб кўзга ташлана бошлади Орклар шиддат билан яқинлашиб келаётганига гувоҳ бўлган шахзода Эрик ҳам камончиларга отиш ҳақида буйруқ берди. Икки ярим минг дона камон ўқи хам тошларнинг ортидан Орклар қўшини тарафга ёпирилиб келар эди... Орклар манжаниқлар олдида ожиз қолишди, олдинги саф батамом яксон етилди, камон ўқида химояланиш учун қалқондан фойдаланётган Орклар улкан тошлар тагида қолиб кетар, бунинг таъсирида саф батамом бузилар ва камон ўқлари ёмғирида қолиб кетган эдилар. Манжаниқлардаги тошлар батамом тугади Оркларнинг қалқонлари юқори кўтарилганича яна одимлай бошладилар камон ўқлари уларнинг қалқонларини тешиб ўтолмас, ўқтин-ўқтинда беш олтита душман ерга қулар, Зулмат фариштаси бўлса ўз бўлинмасини хали вақтли дегандек ўнг қўлини юқори кўтариб тўхтатиб турар эди. Бу орада арбалетлар ишга киришди навбатдаги ўқ ёмғири душманни яна бир жойга михлаб қўйди, қалқонларни писанд қилмаган арбалетларнинг улкан ўқлари бирин-кетин жойлашган учта Оркни бир-бирларига “Махкамлаб” қўяр эди. Орклар қўшинидаги мерганлар батамом яксон этилди ана энди очиқ жанга киришса ҳам бўлаверади, аммо минорадан ва деворлардан отиш ҳали ҳам тўхтамагина қараганда камончиларнинг садоқлари ҳали бўшаганича йўқ, ҳозиргина одамни вахимага соладиган даражада қичқираётган Орклар эндиликдан чиййилашдан нарига ўтмай қолдилар, Орклар ортга чекина бошлади бу холат режани барбод қилишини билган Бешинчи рицар ўз қиличини қинидан суғурдида “Хужумга” дея қичқирди, отлиқ қўшин шиддат билан жойидан қўзғалди, пиёдалар ҳам суворийларнинг ортидан эргашганича олдинга чопа бошладилар, шахзода Эрик бўлса отишни тўҳтатиш хақида буйруқ берди, Ғарбий бўлинма шиддат билан олдинга қўзғалганидан далолат берувчи қичиқриқлар қолган бўлинмаларнинг ҳам қулоқларига чалинди чоғи улар ҳам харакатга ўтдилар. Хозирча қолган бўлинмалар овоз чиқармасдан жимлик билан харакат қилаётганига қараганда душман учун кутилмаган “Совға” бўлишни ихтиёр этганликларини англашимиз мумкин, Орклар бор диққат эътиборини шаҳар тарафга қаратгани боис ҳам бошқа тарафдан ўзларига яқинлашиб келаётган бўлинмаларга хозирча қўзлари тушганича йўқ. Отлиқлар нихоят Оркларга етиб келдилар ва биринчи қаторни парчалаб тобора душманнинг марказига қараб яқинлашиб кела бошладилар. Бу орада Жанубдан мадад кучлари ҳам етиб келди ва жанубий бўлинма билан бирлашдилар мадад кучларининг сафид беш минг нафар суворий бор бўлиб ушбу отлиқлар ҳам шиддат билан душманнинг орқа тарафидан яқинлашиб кела бошлади, Оркларнинг Ғарбий бўлинмани қамалга олдилар Ғарбий бўлинма отлиқлари ҳам бирин кетин ерга қулай бошладилар, нихоят қолган бўлинмалар юз метрча оралиқда бор овозда қичқирганларича уларга яқинлашиб кела бошладилар. Қичқириқлар Оркларнинг диққатини ўзига қарата олган бўлинмалар Ғарбий бўлинмага қуршовни ёриб чиқиб кетиш учун имконият хадя этди десам муболаға бўлмайди, Зулмат фариштаси хужумга зўр берди ва отлиқлари билан бир амаллаб қуршовни ёриб чиқди, айни дамда бошқа бўлинмалар ҳам етиб келишди ва сафлар бир-бирларига аралашиб кетди. Қуролларнинг бир бирига урулиб жаранглаши ва турли хил фарёдларни эшитиб турган шахзода Эрик жанг нақадар шавқатсиз бўлаётганини тасаввур қилар эди...
Тонгга қадар давом этган жанг оқибатида умумий ҳисобда йигирма минг киши қурбон бўлди, уч минг киши оғир яраланди шу жумладан қўмондон Борк ҳам. Ғарбий бўлинманинг пиёдалари ва Жанубий бўлинма батамом яксон этилди, уч минг кишилик суворийлардан бор йўғи минг киши тирик қолди, холдан тойган қўшин базор қадам ташлаганича шаҳарга кириб келар экан уларнинг юз ифодасига қараганда ғалаба нашидасини суришга ҳам мажоли қолмаганлигини фахмлаш мумкин, агарда мадад кучлари ўз вақтида етиб келмаганида натижа умуман бошқача бўлиши турган гап эди. Орклар қўшини яксон этилди, хеч бир Орк тирик қолмади хаммаси ўлдирилди, Зулмат фариштаси мурдаларга тўлиб ётган жанг майдонида турганича ўрмон тарафга термулиб ўзига таниш бўлган ўша қора либос ва қора катта шляпалик хамрохини қидирар эди...
Ўн тўртинчи қисм ўз нихоясига етди. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!!!
https://m.ok.ru/dk?st.cmd=altGroupMain&st.groupId=53754413318229&_prevCmd=userAltGroups&tkn=2292&_aid=groupOwnShowcase
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев