«Барселона» раҳбарияти Марк-Андре тер Штегенни "Манчестер Сити"га сотишга қарши эмаслигини билдирди. Аммо каталонияликлар тер Штеген учун шартномада кўрсатилган товон пулини тўлаб қўйишларини сўрамоқда.
Хабар қилинишича, немис дарвозабонининг ўзи "Барселона" раҳбарияти билан учрашган ва келажагини муҳокама қилиб олган. Тер Штеген каталонияликлар билан бўлган суҳбатда "Манчестер Сити"дан фойдали таклиф олганини билдирган. Ўз навбатида "Барселона" раҳбарияти дарвозабонни сотишга қарши эмаслигини билдирган, бироқ 80 миллион евро талаб қилган.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона"нинг икки дарвозабони - Клаудио Браво ва тер Штегеннинг иккиси ҳам жамоадан кетиш истагини билдираётгани хабар қилинган эди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев