Ёши 30, 40 ва 50 ёшга тўлганлар, асосан, нималардан кўпроқ афсусланишади? Уларни нима қийнаб келади? “Quora” фойдаланувчилари шу ва шунга ўхшаш саволларга жавоб беришди. Ўқиб кўринг, балки уларнинг жавоблари сизга ҳам ас қотар?“Quora” фойдаланувчиларидан бири барчани бирдек ташвишлантирган ва ўйга чўмдирган бир саволни ўртага ташлади: “Инсон 30, 40 ва 50 ёшга тўлганда, ўз ҳаётига назар солганда, нималардан афсусланади?”. Савол чуқур муҳокамаларга сабаб бўлди ва биз бугун сизни уларнинг энг қизиқарлилари билан таништирамиз. Қуйидаги гаплар турли хил дунёқарашга, турли хил ижтимоий мавқега эга инсонларнинг фикрларидир. Ҳар қандай тафаккур маҳсулида бир мантиқ яширин бўлади. Қуйидаги фикрлардан ана шу мантиқни топа олсак, ютуғимиз шу бўлади.“...манг” сабоғи Инсон ўлими олдидан нимани исташи ҳақида билиш барчага қизиқ бўлса керак.Айтишларича, Бетховен ўлими олдидан шундай деган экан: “Олқишланг, дўстларим, комедия тугади!”.Лу Костелло эса: “Бу — татиб кўрса арзигўлик музқаймоқ бўлибди”, деган гапни айтган.Мен ёшлигимда йўл қўйган хатолардан чиқарган сабоқларимни, бугун сиз билан ўртоқлашмоқчиман. Буларнинг барчасини “...манг” қўшимчаси билан боғлаш мумкин. 1. Кераксиз нарсалар сотиб олмангБунинг ўрнига ҳаётий тажрибаларингизни ошириб боринг.Саёҳат қилинг.Ўз бахтингизни изланг, олам бағрига ўзингизни отинг. Севгингизни қидиринг. Гарчи у дунёнинг нариги томонида бўлса ҳам.Ёдда тутинг:буюмлар эмас айнан тажриба ва таассуротгина ҳақиқий ҳаёт бўла олади. 2. Қилган келгингиз келмаган ишни қилмангЎйлайсизки, хали кўп ишларни бажаришга улгурасиз. Бунга ҳали вақтингиз етади, шунақами? Афсуски, бундай эмас. Бир вақт келиб, ажойиб кунларнинг бирида, сизнинг вақтингиз аллақачон ўтиб кетганини тушуниб етасиз. Ўшанда шунчаки жудаям кеч бўлган бўлади. Сиз ўзингизнингҳаётингизни яшаб ўтган бўласиз, фақат ўзингиз истамагандек холос.Олдинга қўйган мақсадингиз борми? Яхши. Унда, тўхтаманг! 3.Барчанинг кўнглини топишга уринмангЎзингизни ерга урманг, сиз ҳақиқий муҳаббатга лойиқ инсонсиз. Афсус, мен буни жуда кеч англаб етдим. Мутлақо бегона одамларнинг эътиборини ўзимга қаратиш учун жудаям кўп вақтимни сарфлаб юборганман.Ишлатиб юборган пулларни қайтиб топса бўлади. Аммо йўқотилган 5 дақиқани ҳеч қаердан топиб бўлмайди. 4. Ўзга муҳаббатга қаратилган муносабатни илиқлаштиришга уринмангЎзга инсонга нисбатан муносабат қаратилса-ю, ўша инсон сиз бўлмасангиз, қайғурманг. Бу ҳолат бир қора туйнукка ўхшаш нарса. У сизнинг барча ёрқин ҳис-туйғуларингизни ямлаб ютади, сиздан эса фақатгина қуруқ шарпа қолади. Ўзингизниумуман йўқотиб қўясиз ва қачон ўзингизга келишингиз номаълум бўлиб қолади.Мени севмаган инсонга кўнгил қўйганимда ўзимни худди руҳсиз роботдек ҳис қилганман. Одатий яхши ҳаётгақайтишим учун жуда, жуда узоқвақт кетган. 5.Устидан чиқа олмайсизми, яхшиси ваъда берманг Бебурдликдан чўчимасангиз, дўстингиз олдида нуқул уялиб қолишдан қўрқмасангиз, марҳамат ваъда бераверинг… 6.Бошқалар сизга “ҳа” дейишларини истайверманг.Аввало, ўзингизга ўзингиз “ҳа” деган ижобий жавобни беринг, бироз ўтиб буни бошқалар тасдиқлашади. 7.Майдакаш бўлмангБу жуда ёмон одат. Обрўйингизга путур етказиб қўйиши мумкин. Дангал бўлинг.Сўзингиз сўз устида ўтсин. 8. Ҳаётингизни чуқур чоҳга тортиб кетувчи жойларда бўлмангЗарарли нарсаларнинг ёнига ҳам яқин йўламанг.Кайфиятга ёмон таъсир этувчи янгиликларни ўқиманг.Бекорчихўжа, ғийбатчи, лоқайд ва боқиманда ҳамкасбларингиздан узоқлашинг. Мақсадсиз, шунчаки яшаётган одамларга қимматли вақтингизни ажратманг. 9. АфсусланмангЮқорида сизга айтиб ўтганларим, афсусланиш бўлибтуюлар? Бироқ ундай эмас. Бу менинг онгимда қотиб қолган хотираларимдир.Ўтмишга қайтиб бўлмайди, уни тўғирлашнинг ҳам икони йўқ. Омадсизлик ва хатолар ҳақида ўйлаш эса фойдасиз ва аҳмоқонадир.Яшаб бўлган ҳаётингиз билан яшашни тўхтатинг.Бугун барчаси бошидан бошланади. Аммо унутманг, сизнинг эртангиз ҳар томонлама бугунингиз билан боғлиқдир. Сабоқлар Навқиронлигингиздан фойдаланиб, яхши ишларга сармоя киритинг.Сахий бўлинг, аммо исрофга йўл қўйманг.Имкон туғилиши билан саёҳат қилинг. Ҳеч қачон бу борада имкониятни қўлдан бой берманг.Севги, дўстлик ва саломатлик ҳақда қайғуриш — ортга ташлаш мумкин бўлмаган энг муҳим ишлардир.Ўйлайманки, энг асосийси — яшаш ва таслим бўлмаслик. Ҳар доим, ҳар қандай шароитда.Пушаймон бўлишни кейинга қолдирингЎттиз ёшли ва қирқ ёшли инсонумр йўлига назар ташлаганда нимани хоҳлайди, деб сўраяпсиз? Таҳсинга сазовор жиҳати шундаки, сиз бу ҳақда анча ёшликдан ўйлаяпсиз. Менинг сизга кичик маслаҳатим: ўз йўлингизни топинг, қалбингиз тўридан жой эгаллаган иш билан шуғулланинг ва бахтли бўлинг. Афсусланишни эса кейинга қолдиринг, 50 ва 60 ёшингизда бўлиб ўтган ишлар ҳақида ўйлаш учун сизда етарлича вақт бўлади.Бу балки баландпарвоз гапдек эшитилар, лекин ишонгинг, қариганингизда барибир нимадандир афсусланасиз.Келинг, энг кўп учрайдиган афсусланишларни уч гуруҳга ажратамиз. 1. Сиз қилишни истамаган хатолар Ёшлагимизда қиладиган хатоларимизга унча аҳамият қаратмаймиз. Ўйлаймизки, тузатиб бўлмайдиган хатога йўл қўйдик, энди ортга йўл йўқ. Аммо ҳаёт давом этади ва биз хатоларимизни тўғри англаб етиб, уни тўғирласак бўлади.50 ёшга кирганингизда ёшликда қилган хатоларингизни кўриб, кулгингиз қистайди. Сиз ҳатто ўзингиз ўша пайтда қилган хатони ўзга ёшлар қилаётганига гувоҳ ҳам бўласиз. Охир-оқибат ҳаётингизда бўлиб ўтган хатолар, гарчи улар из қолдирган бўлсада, умрингизнинг бир бўлаги, унингбир қисми эканлигини тушуниб етасиз. Ишонинг, 20 ёки 30 йилдан сўнг, дўстларингиз даврасида ана шу хатоларни эслаб кулиб ўтирасиз. Бу хатолар сиз учун зарур бўлган. Ўзингизни кечиринг. 2. Қилишни режалаган аммо қилолмаган ишларингиз 20 ёшингизда севган қизингизни учрашувга таклиф этмагансиз, чунки комили ишонч билан, хали бунга улгураман, деб ўйлагансиз.Қариганингизда эса ўтмишингизда бўлган имкониятлар ҳақида хаёл сўрасиз ва улардан фойдаланиб қолмаганингиз учун ўзингизни айбдор ҳис қиласиз. Хаёлингизга даҳшатлификр келади: “Ўшанда шу ишниқилсам нима бўларди?”. Ўшанда имкониятлардан фойдаланганимда катта ҳовлили, замонавий машинали ва кўнглимдагидек рафиқали бўлармидим, деган гумонлар сизни еб ташлайди.Бу яхшиликка бўлармиди ёки ёмонликками ҳеч ким билмайди ва айтиб бера олмайди. Хаёлингиздаги шубҳалар билан бирга, ҳаётингизни гўзал эканлигини тасдиқловчи фикрларни ҳам параллел равишда тафаккур қилсангиз бўлади. Аммо сиз ҳали қилиниши керак бўлган ишларга эътиборингизни қаратишингиз лозим. 3. Бекор ўтган вақтлар...Жудаям қаттиқ афсусланадиган нарсам вақтимни зое кетгазганимдир. Менга бирор бир чет тилини ўрганмай, уй қурмай, умуман, ҳаётда ўз ўрнимга эга бўлмай ҳаётдан ўтиб кетадиганимдай туюларди. Ёшим улғайгани сари ҳаётимда бемаъни соатлар қўшила борди. Вақт жудаям тез ўтиб кетади, буни унутмаслик лозим.Нимадир қилишни истаяпсизми, ўшани ҳозир қилинг Мен вақтида Австриянинг баланд қорли чўққиларига чиқиб сноубордда учмаганимдан афсусланаман. Бироқ ҳозир шу ишни қилаяпман. Ўшандамас ҳозир қилаяпман. Ҳозир эса деразам ортида ажойиб об-ҳаво бўп турганда, мен унинг бағрига чиқиш ўрнида бу саволларга жавоб ёзиб ўтирганимдан афсусланаяпман.Нимадир қилишни истайсизми,уни ҳозироқ бажаринг.Эртага кеч бўлиши мумкин.70 ёшда одамлар нимани исташади?Мен одамлар жудаям кам афсусланишади, деб ўйлайман ва бундан ҳайратга тушаман.Ёшим 70 да ва мен ҳаётимдан розиман. Агар афсусланишларимни ёзадиган бўлсам катта бир китоб бўлади.Мен ўзимнинг аҳмоқона қарорларимдан ва ўйламай қилган ҳаракатларимдан қаттиқ пушаймон чекканман. Рўйхат яна давом этавериши мумкин.Мен ҳар доим ўзимга тўқ бўлганман, ажойиб катта оиламбор ва мен ҳаётимдан миннатдорман. Аммо бундан 50 йил муқаддам, университет ошхонасида, қўшни столда ўтириб менга табассум ҳадя этган қиз билан танишмаганимдан ҳамон афсусланаман.Ҳаёт — ўйин- Ҳаёт — қоидаларга асосланган ва ўйинчилардан иборат катта ўйиндир. Ўйинда омад, ғирромлик ва рақибнинг кутилмаган ҳарактларига ўхшаш тушунчалар бўлади. Уни қандай бўлишини олдиндан айтиб бериш қийин ва у шуниси билан қизиқ.Орзуларингиз сари одимланг. Мен ёшлигимда орзуларим сари ҳаракат қилмаганимдан афсусланаман. Мен университетга ўқишга киришни орзу қилардим. Ўшанда ўзимга ишонганимда, ўқишни битириб қаерга жойлашаман, деб ўйламаганимда бугун бой ва хотиржам яшаган бўлардим.Ортга қайтиб йигирма ёшли ўзим билан суҳбатлашишни истайман. Мен барчасини бошидан бошлашни, икки карра ўйлаб кўришни, қиммат кредит олиб ўзимга ёқмайдиган жойда ўқишнинг олдини олган бўлардим. Мен ўқишга кетган пулимни, ўзим қизиққан бизнесга тикардим ва бу мен учун ҳақиқий ҳаёт мактаби бўларди. Ёки умуман бошқа мутахасисликка, масалан, сценарийнависликка ўқирдим. Ким билади, балки мен дунёга қандайдир бир шедевр асар тақдим этармидим?Вақтингизни фарзандларингиз билан ўтказинг.Менинг энг катта армоним болаларим билан кўп вақтимни ўтказмаганимдир. Чунки аксар вақтим иш билан ўтарди ва менбуни эркаклик вазифам, деб ҳисоблардим. Афсуски, янглишган эканман.Ўтмишга қайтиб бўлмайди ва мен улғайиб қолган ҳамда ўзларини ишга урган болалиримдан менинг хатоимни қайтармасликларини сўрайман.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев