---Уч нарсани эхтиётлик билан ишлатайлик; ---Қадамни, ---Қаламни, ---Қасамни.---Уч нарсани пок тутайлик; ---Танани, ---Кийимни, ---Ҳаёлни.---Уч нарсани ишга солайлик: ---Ақлни, ---Ҳимматни, ---Сабрни.---Уч нарсадан парҳез қилайлик: ---Гуноҳдан, ---Афсусдан, ---Фарёддан.---Уч нарсани булғамайлик: ---Қалбни, ---Тилни, ---Кўзни.---Аммо уч нарсани ҳеч вақт ва хеч қачон унутмайлик; ---Аллоҳни, ---Ўлимни , ---Оқил Дўстни...!Аччиқ ҳақиқатлар! 1-ҲақиқатИжтимоъий зулмнинг энг ашаддий кўринишларидан бири:ҳамма ўзининг ноқобил-ёмон ўғлига, одобли-солиҳа қиз танлашлиги.2-Ҳақиқат"Ҳаром" сўзини ўрнига "уят бўлади"га ўрганган жамиятда, ўзи бенамоз, аммо аёлини ўраниб юришга буюрадиган эркакни кўрсанг ҳайрон бўлма!3-ҲақиқатЎқиш ёки ёзишни билмайдиган одам жоҳил эмас. Аммо, каъбани қай тамонда эканлигини била туриб, ўша тамонга юзланиб намоз ўқимайдиган одам хақиқий - жоҳилдир.4-ҲақиқатУч нарса борки, ҳеч қачон қайтиб келмайди: 1- оғиздан отилган сўз2- ўтган вақт3- йўқотилган ишонч!5-ҲақиқатБу дунё ҳаётини каттакон бозорга ўхшатишади. У ерда ҳоҳлаганингча айланиб, расталардаги кўзни қамаштирувчи нарсалардан истаганингча олишинг мумкин. Лекин шуни ҳам ёдингдан чиқармагинки, ҳар бир нарсани ҳисоб-китоби бор. Неки олган бўлсанг, ҳаммасини пулини тўлаш керак!6-ҲақиқатОта-онага раҳм-шафқатлик ила яхши муъомалада бўлишлик бу сен ҳозирда ёзаётган қиссанг! Кексайганингда болаларинг ўзинга ўқиб беришади!7-ҲақиқатБир киши сендан бирон нарсани сир сақлаётган бўлса, у нарса ҳақида хадеб сўрайверишлик одобсизликка киради. Мабодо у сир сенга ноаниқ нарса бўлиб туюлса, демак, сенга талуқли эмас экан.8-ҲақиқатЎлим -сени "қачон тўғри бўларкин" деб кутиб ўтирмайди. Тўғри бўлда, ўлимга шай туравер!9-ҲақиқатМазлум ночорнинг: "Ҳасбияллоҳу ва неъмал вакил" (Аллоҳнинг ўзи кифоя! Ва У нақадар яхши ҳомийдир) дегани, нима дегани биласанми? Бу; унинг делоси ер юзидан само сари кўтарилди - дегани!10-ҲақиқатБаъзилар Аллоҳ таоълонинг энг яхши ҳифзу-ҳимоятда Сақловчилигидан кўра, кўз тегиши борлигига кўпроқ ишонишади.11-ҲақиқатСоқов одам қуръонни берилиб, овоз чиқариб ўқисам, Кар эса: қанийди бир эшитсам, Кўр бўлса: "бир бора кўрсам армоним йўқ эди" - дейишади. Бизни эса, қуръон ўқишни ўрнига телефонларимиз "ўлдиради".Ўйлаб кўринг...Яхши кўрганларингизга илиниб қўйинг.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1