дўконларидан бирида ишлайдиган
танишим хикоя қилиб берган эди.
Хайит байрами куни чиройли
кийинган бир йигит дўконимга
хотинини етаклаб кириб келди.
Уларнинг орқасида гўдак болани
қўлида кўтариб олган кекса онахон
кўринди. У дўкон остонасидан
ичкарига бир икки қадам киргач,
ундан уёғига ўтмасдан пойгакда
туриб қолди. Билсам, бу қария
мазкур йигитнинг онаси, қўлидаги
бола эса унинг набираси экан.
Халиги одамнинг аёли турли-туман
қимматбахо жавохир буюмлар териб
қўйилган ойнали пештахталар ичига
гўёки шўнғиб кетиб, улардан бошини
кўтаролмай қолди. Кўзига яхши
кўринган хамма нарсани қўлига
олиб, бўйнига, қўлларига тақиб
кўрар, эрига хам “қалай” дегандек
кўрсатарди. Шу тариқа, у нархига
парво хам қилмасдан анча нарсани
харид қилиб қўйди.
Танлайдиганини танлаб бўлгач,
эрига имо қилган эди, у: “неча пул
бўлди?”, дея югуриб олдимга келди.
Хисобни кўриб, қўрқиб кетади деб
ўйлаган эдим.
- Жами йигирма беш миллион бир
юз етмиш минг, сўм бўлди.
- Ие, “бирюз етмиш минг”и қаттан
келди, ока? - деди у пешонаси
тиришиб, хисобни тўғри қилинг.
- Ха-а-а, халиги онангиз бир юз
етмиш минг сўмлик кичкина узук
олгандилар.
Шу пайт кўз ўнгимда ғалати ходиса
юз берди. Бояги киши қани ўша узук
дея, харид қилинган бир талай
тилла буюмлар ичидан узукни олиб,
олдимга улоқтириб, “кампирларга
нима бор экан, тилла тақиб(!)”,
деди. Бу холатдан титраб кетдим.
Онаси унинг гапини эшитгач, йиғлаб,
дўкондан чиқиб кетди. Дўконнинг
ойнаванд деворидан уни кузата
бошладим. У ўғлининг машинасига
бориб, маъюс холда ўтирди.
Бўғзимга бир нарса қадалгандек
бўлди. Унга рахмим келиб кетди.
Қаршимда гўёки, ўз онам бехурмат
қилингандек бўлди.
Шу пайт бояги бойваччанинг
хонимафандиси қўлларини пахса
қилиб, эрини койий кетди. - Нима
қилардиз, а шунақа қилиб? Уфф, шу
етми турувди. Шу қиганизга энди,
ўғлизга қарамай қўйсалар нима
бўлади, а?! Ким кўтариб юради,
энди болани? Ман кўтармиман-у
ахир!
Субханаллох, Анави кекса аёл
қайнонамиди ўзи, ёки хизматкор?
Хайратдан ёқамни ушлай дедим.
Охири, сабрим чидамасдан халиги
одамга танбех беришга мажбур
бўлдим. Жуда хам хунук иш қилдиз-
да биродар, - дедим. Шунча пул
сарфлаганда, биттагина арзон узук
нима эди. Шунинг учун бунчалик
пасткашликка бориш керакмиди?
Энди, бориб, ойингизни кўнглини
олинг дея насихат қилдим.
Йигит машинада ўтирган онасининг
олдига бориб:
- Хохласангиз ўша узукни ола
қолинг, ойи-и! Бўлди қилинг, энди,
намунча?! - дея тўнғиллади.
- Йўқ! Хеч нарса керакмас, деди
онаси. Шунчаки, хамма каби мен
хам байрам сабабли хурсанд
бўлишни хохловдим холос. Гап,
узукда эмас, кўнгилда болам!
Бахонада қадрим қанчалик эканини
билиб олдим. Қаердан хам ўша
узукни олмоқчи бўлдим-а? Аллох
кечирсин сени болам, хайит куни
хурсандчилигимни ўлдирдинг.
Шу пайт, беихтиёр кўзимга ёш
келди. Ич-ичимдан эзилиб кетдим.
Бу нуроний, муштипар онаизорнинг
чил-чил синган дилига малхам
топишга ожиз эдим.
Бу воқеани эшитиб, менинг хам
кўзларим ёшланди. Нахотки,
одамлар ўз ота-оналарига нисбатан
бу қадар бемехр бўлиб кетишган
бўлса! Ота-онани хор қилиш
шунчалик бўладими? Мурғак
гўдаклик чоғимиздан бошлаб то
улағайиб, ўзимизни эплайдиган
бўлгунимизга қадар емай едириб,
киймай кийдирган, бизнинг
рохатимиз учун неча уйқуларини
харом қилган, бутун умрини,
соғлигини бизларга бахшида қилган
ота-оналаримизга ташаккуримиз,
муносабатимиз шуми? Яхшиликнинг
жавоби нахот шундай бўлса? Ота-
онасини бошидаги тож, бирисини
ой, бирисини қуёш деб билган
олийжаноб халқимизнинг асл
қадриятлари қайларда қоляпти?
Нахотки, келинларимиз хам
биттагина қайноналарини Аллох
учун, ёки бундай тушунча уларга
бегона бўлса, хеч бўлмаганда ўз
эрларининг хурмати учун кўнглини
олишни, хурматларини жойига
қўйишни ўзларига эп
кўролмайдилар?! Агар эр ўз ота-
онасига бепарво бўлса, уни тўғри
йўлга солиш аёл кишидан вожиб
эмасми?!
Қайтар дунё, дейдилар. Эрта бириси
кун улар хам ўғил уйлантириб,
қайнона бўлганларида, ўзларига
нисбатан шундай муомала қилинса,
чидай олармиканлар?! Охиратдачи,
охиратда ота-онасига бемехр ва
бепарво фарзанднинг оқибати не
бўларкин.
Ота-онага яхшилик қилиш фарз,
уларни ранжитиш, дилларини
оғритиш эса гунохи кабирадир. Ота-
онани йиғлатиш, гунохга буюрмаган
холатда итоат қилмаслик,
дилларини оғритиш,
кексайганларида яхшилик қилмай,
ёрдам бермай ташлаб қўйиш,
чунончи қарияларга уйига олиб
бориб қўйиш, дўстни отадан,
хотинни эса онадан устун қўйиш
хам ота-онага оқ бўлиш жумласидан
хисобланади.
http://m.ok.ru/dk?st.cmd=altGroupMain&st.groupId=57214239309856&_prevCmd=userAltGroups&tkn=6763
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1
БИРИНЧИ *ЭШИК:қўполлик ~ ва жоҳиллик...
Бу шайтоннинг улкан эшикларидандир. Биз шайтониниг барчаэшиклари қўполлик ва жоҳилликдан бошланади десак,кўпиртирган бўлмаймиз. Чунки қўпол ва жоҳил инсон шайтоннинг эшигини ёпиш учун шайтон эшигининг қаерда эканлигини билмайди.
Унга қарши чиқишлик учун шайтоннинг айёрликларини билмайди. Ундан четланиш учун унинг йўлларини билмайди. Ва шайтон унга осонлик билан яқинлашади,бошқарувни қўлига олади. Жоҳил одам яхшилик билан ёмонликни, суннатни бидъатдан ажрата олмайди. Суннатдеб ўйлагани гуноҳ бўлиши мумкин. Шу йўл билан у зиён кўрувчилардан бўлиб қолади. Аллоҳ таоло айтади: “(Эй, Муҳаммад), айтинг: “Сизларга қилган иш-амалларидан энг кўп зиён кўргувчи кимсаларнинг хабарини берайликми?! Улар (кофир бўлганликлари сабабли) қилган саъй-ҳаракатлари ҳаёт-дунёдаёқ йўқ бўлиб кетган-у, аммо (нодонликлари сабабли) ўзларини чиройли – яхши амал қилаётган кишилар, деб ҳисоблайдиган кимсалардир!” (Каҳф сураси 103-104 оят). Жоҳ...Ещё"ШАЙТОН ЭШИКЛАРИ"...!
БИРИНЧИ *ЭШИК:қўполлик ~ ва жоҳиллик...
Бу шайтоннинг улкан эшикларидандир. Биз шайтониниг барчаэшиклари қўполлик ва жоҳилликдан бошланади десак,кўпиртирган бўлмаймиз. Чунки қўпол ва жоҳил инсон шайтоннинг эшигини ёпиш учун шайтон эшигининг қаерда эканлигини билмайди.
Унга қарши чиқишлик учун шайтоннинг айёрликларини билмайди. Ундан четланиш учун унинг йўлларини билмайди. Ва шайтон унга осонлик билан яқинлашади,бошқарувни қўлига олади. Жоҳил одам яхшилик билан ёмонликни, суннатни бидъатдан ажрата олмайди. Суннатдеб ўйлагани гуноҳ бўлиши мумкин. Шу йўл билан у зиён кўрувчилардан бўлиб қолади. Аллоҳ таоло айтади: “(Эй, Муҳаммад), айтинг: “Сизларга қилган иш-амалларидан энг кўп зиён кўргувчи кимсаларнинг хабарини берайликми?! Улар (кофир бўлганликлари сабабли) қилган саъй-ҳаракатлари ҳаёт-дунёдаёқ йўқ бўлиб кетган-у, аммо (нодонликлари сабабли) ўзларини чиройли – яхши амал қилаётган кишилар, деб ҳисоблайдиган кимсалардир!” (Каҳф сураси 103-104 оят). Жоҳиллик қалб ва ақлни кўр қилгувчидир. Шунинг учун жоҳил инсон шайтон учун нишон бўлади. Ва шайтон гумонваҳирс найзаларини унга йўналтириб,ҳалокатга бошлайди. Чегарага етганда шайтон уни ўз лашкарлари қаторига қўшади ва уни ёрдамида ер юзида бузғунчиликни авж олдиради ҳамда одамларниҳақ йўлдан оздиради. Шу йўл билан у шайтонлар фирқасига қўшилади.
“… уларни шайтон эгаллаб олиб, уларга Аллоҳни эслашни унитирди. Ана ўшалар шайтон хизби-гуруҳидирлар. Огоҳ бўлингизким, албатта шайтон хизби (бўлган кимсаларгина) зиён кўргувчилардир. ” (Мужодала сураси 19-оят)
ИККИНЧИ *ЭШИК: Ғазаб...
Ғазаб ҳам шайтонинг катта эшикларидандир. Шайтон ғазабланган киши билан ҳудди болалар копток ўйнаганидек ўйнайди. Имом ал- Бухорий Абу Хурайрадан ривоят қилади: Абу Хурайра (р.а.) айтади, пайғамбаримиз(с.а.в.) га бир киши: “менга бир насиҳат қилинг”,- деди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтдилар: “Ғазабланма!”Бояги кишигапини бир неча бор такрорлади ва ҳар сафар пайғамбаримиз (с.а.в): “Ғазабланма!” деявердилар.
Босиқ инсон баъзан ғазабланиши ёки жаҳли чиқиши мумкин, чунки унда барча хиссиётлар мавжуд. Бироқ инсон ғазабга олиб келадиган масалан, кибр ва бошқа ҳиссиётларини ўзида ушлаб тура олиши керак. Ҳар бир кишиўзининг ғазабини жиловлашга уриниши зарур. Бу қуйидагидек қилинади:“мен лаънатланган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайман”. Ғазабланганда гапираётган бўлса, жим бўлиб қолмоқлик, ўтириб олиш ёки ётиб олиш керак. Аллоҳнинг пайғамбари (с.а.в.) айтадилар: “сизлардан кимдир ғазабланса, агар у турган бўлса, ўтириб олсин. Агар унинг ғазаби тарқалмаса ётиб олсин.” (Имом Аҳмад ривояти). Ғазаб қайнаганда ўзинингҳунук ҳолатини кўз олидига келтириш керак ва уришиш ҳамда лаънатлаш даражасигача етиб бориш керак эмас.Пайғамбаримиз (с.а.в.) дунёда энг мурувватли инсон бўлишларига қарамай, шариатга хилоф бир ишни кўрганларида, то буиш тўғриланмагунича ғазаблари кетмас ва хотиржам бўлмасдилар...!