Предыдущая публикация
Жигарлар жабридан жоним серяро,
Оқибат сотилиб кетди бозорда.
Нимадир қидириб қабрлар аро,
Сарсонман онам бор ўша мозорда!
Манфаат излайди дўсту-қадрдон,
Ёлғон илтифотга топар маҳорат.
Миннатли ошидан қайнар жиғилдон.
Ёвимга ёндошиб бўлмас хижолат!
Бир ватан, бир кўча, бир Ерда яшаб,
Тупроқ талашганлар тинчимни олди,
Ёлғиз ўлаётган беморга ўхшаб,
Қабр қўшнилардан умидим қолди.
Аллоҳнинг неъмати ишқ дедим...
Севдим!
Энг буюк ситамлар ишқдан етибди.
Садоқат сўзини излаган эдим,
Бу сўз луғатлардан ўчиб кетибди!
Кимни азиз билсам, ўшандан озор,
Кимга кўнгил берсам, унга йўқ қадрим.
Мен ёлғиз Худодан бўлдим умидвор,
Ва ундан бошқага ишонмай қўйдим!
Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев