Ўлса, ўлар экан, жуфти ёнида...
Пинхона совутиб юраклар тафтин,
Хиёнат оқмоқда инсон қонида,
Шунчаки ўтмасдан, ўтаётган кун,
Боримиз берайлик садоқат учун.
Йўлимиз кутади, илхақ бир Нигор,
Ширин сўзимизни гадоси ўша.
Шодлиги лолазор, кулгучи бахор,
У... яшаб келмоқда тақдирин қўша.
Дилдорлар чехраси бўлмасдан махзун,
Боримиз берайлик садоқат учун.
Кўланкам майдон деб, бошим осмон деб,
Унутиб қўймайлик кимлигимизни.
Таралло ялло деб, юрмасдан хадеб,
Ёд олиб яшайлик, биз хам бизсизни...
Эрта кеч бўлмасдан, чўкмасидан тун,
Боримиз берайлик садоқат учун.
Димоғни хушласа шайтон нафаси,
БЕК топаолмайсан, яшашдан мани.
Ўлмасин кўнгилни орзу хаваси,
Бугундан ўйлайлик дўстлар эртани.
Худо қўшганидан, адашмаслик чун,
Боримиз берайлик садоқат учун.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев