📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ибодатнинг энг осон ва бадан учун энг енгилини айтайми? Бу жим юриш ва гўзал хулқ!»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Бир аъробий Расулуллоҳ ﷺ ҳузурларига келиб деди: Мени жаннатга киритадиган амални айтинг. У зот ﷺ Очларни тўйдир, ташналарни қондир, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтар. Агар буларга қодир бўлмасанг, фақат хайрни гапир, йўқса, тилингни тий, дедилар»
Ибн Абу Дунё ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Одам боласининг кўпчилик хатолари тилидандир»
Имом Табароний ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирор бир садақа Аллоҳга яхши сўздан кўра маҳбуброқ эмас»
Имом Байҳақий ривояти.
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Токи тилини сақламагунича бирортангиз ҳам иймоннинг ҳақиқатига ета олмайсизлар»
Имом Байҳақий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳнинг зикрисиз гапни кўпайтирманглар. Чунки Аллоҳнинг зикрисиз гапни кўпайтириш қалбни қаттиқ қилади. Албатта, Аллоҳдан энг узоқ киши қалби қаттиқ кишидир»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев