🔥Кўнглим қолмади...
Сени қанча севсам шунча дард олдим,
Озоринг кўпидан чарчадим толдим,
Балки оғриқларга кўникиб қолдим,
Балки оғригани кўнглим қолмади...
Жонимни азоблаб чарчамадинг кўп,
Армоним саноқсиз, аламларим тўп,
Бошқа чидолмайман кечир мени хўп,
Энди оғригани кўнглим қолмади...
Гоҳи соғинтириб қийнадинг тинмай,
Яшадинг ишқимнинг қадрини билмай,
Шунча чидаб берди қарагин синмай,
Энди оғригани кўнглим қолмади...
Ошиққа жавобсиз муҳаббат сароб,
Ичаман ўкинч деб аталмиш шароб,
Кўр мана ҳолимни айладинг ҳароб,
Энди оғригани кўнглим қолмади...
Ана кўринмоқда сабрим оҳири,
Билмадим қандайдир қалбинг зоҳири,
Эй кўнгил азоблаш уста моҳири,
Энди оғригани кўнглим қолмади...
Билмам сенга етиб борарми бу шеър,
Ёзгунча ҳасратдан босди мени тер,
Бўшаб қолди кўксим ичидаги ер,
Энди оғригани кўнглим қолмади...
Балки оғриқларга кўникиб қолдим,
Балки оғригани кўнглим қолмади...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев