🔥«40» дақиқа...
«Қирқ» дақиқача уни тингладим,
Ўтди сониялар шундай тариқа...
Ёшимни сўради, кейин англадим,
Яшабман бор йўғи, «Қирқ» дақиқа...
Бунча мехрли у, бунча содда у,
Кулгуси қалбимни гулга ўрайди...
Ўша кундан бери ҳамон ёдда у,
Юрагим яна бир сухбат сўрайди...
Шунчалар самимий бўларми одам,
Нигоҳим тушганда ёнарди юзи...
«Қирқ» дақиқами ёки ундан кўп,
Билмадим неча йил яшадим ўзи...
Нега учрамади менга олдинроқ,
Ёки ҳечдан кўра кеч келгани шу...
Исмини сўрашга сўрабман бироқ,
Кўнглида кими бор сўрамабманку...
Бугун гапиришга журъат тополсам,
Астагина бориб кўнглин сўрайман...
Йўқ деса на илож, у билан ўтган,
«Қирқ» дақиқага умрим ўрайман...
«Қирқ» дақиқача уни тингладим,
Ўтди сониялар шундай тариқа...
Ёшимни сўради, кейин англадим,
Яшабман бор йўғи, «Қирқ» дақиқа...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев