Ташландиқ–11
Пўлатжон аяси билан ховлиларни тозалашди. Мамлакат тоғорага солинган ахлатларни чорбоғ этагидаги чуқурга тўкиш учун олиб кетаётганда, кўчага қараб юрди. Кейин бир нима эсига тушиб қолди шекилли яна ортига қайтди. Узоқдан аясига бақирди:
–Ая, мен бибига шоколад бераман.
–Майли ўғлим,–чорбоқ томондан унинг овози келди.–Узоқ кетмагин, сени кутиб ўтираман.
Пўлатжон шундан сўнг кўнгли равшан тортиб, кўчага отилди. Айни у чиққан паллада ёши каттароқ бир одам 10–15 бош қўй–қўзиларни далага хайдаб кетаётган экан. Пўлатжон қўйларга хавас билан тикилди. Кейин ирғишлаб, сакраб кетаётган қўзини ўзиники қилгиси келди:
–Опоқи, битта қўйингизни менга беринг!–деди қўй хайдаб кетаётган одамга эргашиб.
–Ие, той бола, қўйларинг йўқми? Бўпти, бор ушлаб ол биттасини. Қайси бирини ушлолсанг ўша сенга.
Пўлатжон бу хазилни чин қабул қилиб, бояги қўзи кетидан чопди. Хуркак қўзи унинг шарпасини кўриб ура қочди. Бироз чопган бола унга етолмаслигини билиб тўхтади. Ортидан бир маромда келаётган қўйларга қараб, ичидан биттасини танлади. Қўйлар Ёнидан ўтаётганда ўша кўзланган қўйга ташланди. Икки қўллаб унинг қўнғироқ юнгларига чанг солди–да, ортига торта бошлади. Совлиқ унинг тортганига парво қилмай олдинга интилди. Пўлатжон хар қанча уринса хам қўйни тўхтата олмасди. Шунда хаёлига бир фикр келди. Қўйни ўзига тортганча бир сакраб қорни билан қўй устига чиқиб олди. Совлиқ бундан хуркиб кетди–да, шерикларига хам қарамай олдинга чопа кетди. Пўлатжон хозир қўй тўхтайди, деб ўйлаганди, аксига олиб тезроқ чопа бошлади.
Нихоят, қўйни бўйсундиролмаслигига кўзи етгач ўзини ерга ташлади.
–Ха той бола, тутолмадингми?–бояги одам кулганча унга яқинлашди.
–Қўйларингиз полвон экан,–деди Пўлатжон алам билан.
–Майли хафа бўлма, кейинги сафар қорнингни тўйдириб, полвон бўлиб чиққин, ушлаб оласан!
Пўлатжон қўйлар ортидан бироз қараб турди. Кейин ортига қайтиб, Жайронларникига кирди.
–Биби–и,–чўзиб чақирди у.
–Келавер Пўлатжон!–Саида кутб олди уни.–Жайрон юришни ўрганяпти қара!
Ховлида Жайрон қўлтиқтаёқни чангаллганча юришга харакат қиларди. Саида эса унинг ортига туриб олган, йиқилса тутиб қоламан деб қўлтиқларига қўлини чўзиб олганди.
Жайрон Тошкентда операция қилингандан сўнг, ўзига ишончи ортган, юришни жудаям истаб қолганди. Тенгдошлари, ўртоқларининг унга ачиниш билан қарашлари жон–жонидан ўтиб кетган, нима қилиб бўлсаям ўзим юраман деган қайсарона хулосага келганди.
–Биби, мен билан юрасанми?–Пўлатжон унга яқинлашди.
–Ха,–деди Жайрон қувониб. У юраётанини Пўлатжонга мақтангиси келаётганди.–Саида, сен кетавер!
–Бўпти, Кел Пўлатжон орқасидан тутиб тур. Йиқилса ушлаб қоласан!
Пўлатжон қизчанинг ортига ўтиб қўлтиқларидан худди Саида опасидек ушлаб олди.
–Бўлди, ушладим, энди юравер!–деди у далда бериб. Қизча шундан сўнг аста қадам босишгга тушди. Жайроннинг ўнг оёғи чапига қараганда яхшироқ харакат қиларди. Худди соғлом боланикидек, бемалол қадам босар, эгилишлари хам жойида эди. Чап оёғининг тиззалари эса, сира букилишни истамас, жойидан оғир қўзғоларди. Лекин, аввалгиларига нисбатан анча яхши эди.
Икковлон аста юрганча кўчага чиқишди. Узоқдан–кўча муюлишидан болаларнинг қий–чув овози эшитилиб турарди. Жайрон ўша томонга хавас билан тикилди. Хадемай у хам бошқа болалар сингари ўзи чопадиган, ўзи юрадиган бўлади. Ўшанда хеч ким уни ўйиндан четлатмайди, ачиниш билан қарамайди.
Қизча кўчада бироз юргач, қўллари толиб кетди.
–Пўлат, қўлим чарчади,–деди у ўнг қўлидаги кичкина қўлтиқтаёққа имо қилиб.–сен кўтарвол, мен биттасида юриб кўраман.
Жайрон битта қўлтиқтаёқда юрмоқчи бўлди. Бир–икки қадамни бир амаллаб ташлади–ю, кейин юришга қўрқиб қолди.
–Пўлат кел, йиқиламан хозир!
Пўлатжон қўлидаги қўлтиқтаёқни деворга суяб келдида, қизнинг қўлтиғига кирди. Унинг қўлини елкаси оша тушириб ушлаб олди.
–Энди юриб кўрчи!
Улар шу тарзда юриб, Пўлатжонларникига кирди. Мамлакат айвондаги сўрида ўтирган экан. Болаларни кўриб ўрнидан турди.
–Ие, Жайрон қизим юриб қолибдию!–хурсанд бўлиб болалар қаршисига келди.–Қойил, тез орада ўзинг юриб кетасан қизим! Пўлатжон ёрдам қиляптими? Ўртоқлар шунақа бўлади, доим бир–бирига ёрдам қилади.
Жайрон сўрида ўтирасанми би
роз?
–Йўқ хола, юра қолай...
–Майли қизим, юрақол. Илоё жайрондек чопқиллаб кетгин!
Болалар ортига қайтишди. Бир –бирини суяганча Жайронларниикга кириб боришди. Ховлида Замира билан қўшниси Зиёда гаплашиб туришган экан. Пўлатжон ховлига кирганда негадир Замира холасига тикилиб қолди. Буни ўзича тушунган Зиёда Замирага сирли қараш қилди.
–Замирахон, қаранг, бола ой кўрди.
–Хайронман, шу гаплар рост шекилли опа!–кулдиЗамира қорнини силаб.
–Биринчи бўлиб ўғил бола тикилди, ўғил бўларкан!
–Худойим оқ йўл берсин, дадасининг орзулари ушалсин!
–Худо хохласа ўғил бўлади, сумакни узунчоғидан олиб қўяверинг!–Зиёда жимчилоғини ўйнатди. Бундан бироз уялган Замира ховли томонга ишора қилди.
–Юринг, айвонга чиқайлик!
–Рахмат Замира, мен кира қолай!
Зиёда хайрлашиб чиқиб кетди. Замира эса хамон ўзига қараб–қараб қўяётган Пўлатжонга яқинлашди.
–Пўлатжон, яхшимисан? Кеча қаёқда эдинг, сени роса қидирдик?
–Бувимларникига бордим.
–Фотима аяникигами?
–Ха.
–Бувинг яхши юрибди эканми?
–Яхши,–деди бола Жайронни етакларкан.–бибидан яхши юра олади.
–Хах, болажоней,–бу гапдан кулиб юборди у.–сен ёнида юргин, биби хам чопқиллаб кетади.
Пўлатжон шомгача Жайрон билан бирга бўлди. Шом пайти Мамлакат уни чақирди:
–Пўлатжон, кел ўғлим, чўмилиб ол. Азонда дадангни олдига жўнаймиз. Кир бўлиб борсанг даданг иккаламизниям қулоғимиздан чўзади–я!
Мамлакат тайёрлаб қўйган илиқ сувини ховлига олиб чиқди. Тоғорага болани ўтқазиб олиб, ювинтира бошлади. Пўлатжон чўмилиб олгач, аяси берган кийимларни кийиб олди. Кечки овқатни бир амаллаб едию, шундоққина ўтирган жойида думалаб қолди.
–Пўлатжон, ухлама, жойингга кир! Сени кўтаролмайман белим оғрийди, биласанку!
Мамлакат уни бир амаллаб етаклаб жойига олиб кирди. Пўлатжон ўрнига таппа ташладию, уйқуга кетди.
Мамлакат дастурхонни йиғиштириб, идиш–товоқларини ювиб келди.
Оғзини ярим очганча ухлаб ётган ўғлининг ёнига келиб ўтираркан, уст кийимларини еча бошлади.
–Сен менинг қалқоним бўласан Пўлатжон,–ўйлади у.–энди сени хеч кимга бериб қўймайман. Аммаларингниям адабини бераман. Энди бу ховли иккимизники. Бир амаллаб чиброн тўйингни ўтказиб олсам, махалланиям иши бўлмай қолади. Даданг эса...даданг эса қачон келиши маълум эмас. Балки қачонлардир, хотираси тозаланганда олиб келармиз...
Аёл ичида қандайдир режаларни пишита бошлади. Бу режалар хақида эса хикоя давомида билиб оласиз.
Мамлакат белига суртадиган мазни олиб ўзи сурта бошлади. Белига суртиб бўлгач, зириллаб оғриётган икки болдирига суртди. Оғриқ босилгунча узоқ силади. Шундан сўнг чироқни ўчириб, бошини ёстиққа қўйди.
Тонг сахарда оёқлари ва белидаги оғриқдан уйғониб кетди. Хар куни ахвол шу. Тонг сахарда худди будилникдек бир вақтда оғриқдан уйғонади. Дарров мазни олиб суртишга тушади. Ярим соатча силаб–сийпалагандан сўнг оғриқ бироз пасайиб, кўзи очилади.
Бугун хам оғриқ қолгунча оёқларини уқалаб ўтирди. Кейин Фарғонага жўнаш учун тараддуд кўра бошлади. У ошхонага кириб газга сув қўяётганда, ўнг сонининг орқа томони тортишаётганини сезиб қолди. Гўёки ингичка сим белига қараб тортаётгандек, симиллаб оғриқ берарди.
У бир амаллаб чой қайнатди, дастурхон ёзди. Кейин кириб Пўлатжонни уйғотди.
–Қани ўғлим, турақол! Дадагни кўргани борамиз.
Дадасини эшитган Пўлатжон сакраб ўрнидан туриб кетди. Улар нонушта қилиб бўлишгач, кетиш учун кийина бошлашди. Пўлатжон ўзининг кийимларини кийиб олиб, ховлига чопди.
Мамлакат тайёр бўлиб ховлига чиқса бола йўқ. “Қаёққа йўқолди бу бола?” у хайрон бўлганча кўчага чиқди.
Пўлатжон бу хушхабарни Жайронга айтиш учун шошиб чиқиб кетган экан. Ўша томондан қораси кўринди.
–Қаёққа йўқолдинг?
–Бибига айтиб чиқдим,–деди бола қувониб.
–Яхши! Кетдик унда!
Улар қўл ушлашганча катта йўлга қараб жўнашди. Фарғона–Қўқон йўлига етиб боришгач, йўлнинг у юзига ўтиб яқинлашаётган машиналарга қўл кўтара бошлашди. Шу машиналардан бири тўхтаб, уларни ола кетди. Пўлатжон ойнага ёпишиб олганча атрофни томоша қилиб кетарди. Унга нотаниш жойларни томоша қилиб кетиш завқ бераётганди.
Бир соатлик йўлга кетган вақт у учун ғизиллаб ўтиб кетди. Автовокзалга етишгач, такси ушлашди. Манзилни айтиб нархини келишишгач, йўлга тушишди.
Рухий касаллар шифохонасига е
тишганда, қуёш анча кўтарилиб қолган, атрофни тандирдек қизита бошлаганди.
–Синглим кутиб турайми? Қайтишга арзонроқ олиб кетаман.–сўради таксист.
–Кутиб тура оласми? Бизни марказга ташлаб қўясизда?
–Ярим соат бўлса кутиб тураман.
–Бўпти кутинг, бунча узоқ қолмаймиз!
Мамлакат ва Пўлатжонни оқ халатли хамшира кутиб олди. Келишдан мақсадларини билгач бош врачнинг қабулига бошлаб кирди.
–Рустам Абдуллаевич, 6–палатадаги бемор Қосимовга келишибди, ўғли билан аёли.
–Чақиринг, киришсин! Сиз Шамшиевга айтинг, беморни учрашув хонасига олиб келсин!
Мамлакат ўғлини олдинга ўтказиб, ортидан ўзи эшикни ёпиб кирди.
–Ассалому алайкум. Биз Улуғбек акани болаларимиз!
–Валекум ассалом, келинглар. Қани той бола, сўрашиб қўяйликчи!–у Пўлатжонни қўлини сиқиб сўрашди.–Дадангни кўргани келдинми? Яшавор шоввоз! Дадаларинг анча яхши. Ой охирига жавоб беришни мўлжаллаб турибмиз!
–Ахволи яхшими? Асаблари жойига қайттими?
–Синглим, асабку жойига қайтиши қийин масала. Аммо, бизда уни тинчлантиришга, воқеликка бефарқ қарашга кўниктирувчи методлар бор. Келганига унча кўп бўлмасада, хозирда деярли тинчланиб қолган. Тўғри, гохида ухлаб ётган жойида дарди тутиб хамаёқни ағдар тўнтар қилади. Лекин бу онгли равишда эмас, кўрган туши таъсири. Хали бирон марта сергак пайти дарди тутмади.
Биз унинг фикрларини машқларга йўналтирдик. Келганида аравачада ўтирарди. Хозир хона ичида хасса билан юришни бошлади.
–Худога шукур!–деди Мамлакат бунга жавобан. Гарчи юзи қувончини акс эттиришга уринсада, ичидан зил кетганди. –Кўрсак бўладими?
–Ха албатта! Бу ердан чиқиб чапга юринглар, иккита эшикдан сўнг учрашув хонаси бор. Мен ходимларга айттим, хозир ўша ерга олиб киришади.
Мамлакат ўғлини етаклаб коридорга чиққанида бояги хамширага тўқнаш келди.
–Сизни чақиргани кираётгандим. Эрингизни учрашув хонасига олиб кетишди, бораверинглар.
–Рахмат синглим!–Мамлкат кўрстилган томонга юрди. Мана Пўлатжон, хозир дадангни кўрасан! Хув анави эшикни кўрдингми, дадангни шу ерга олиб киришди!
Бола бу гапдан сўнг қушдек учиб ўша ёққа интилди. Эшикни куч билан очдида:
–Дадажо–он!–деб чақирди.
Улуғбек ўғлини кўриб қучоғини очди. “Тойчоғим келибдику” дея юз–кўзларидан ўпа бошлади.
–Яхш юрипсанми? Вой бў, катта йигит бўлиб қолибсанку! Йўлда аммажонни қийнамадингми?
–Йўқ, аммажон келмади?
Улуғбек хайрон бўлиб эшик томонга ўгирилди. Мамлакатни кўрдию, қошлари тугилди. Бурун парраклари пирпираб, нафас олиши хам тезлашди.
–Сен қ... нега келдинг? Йўқол кўзимдан ифлос! Талоқсан! Эшиттингми, талоқсан!
–Вой, дадаси ўзингизни босинг! Бақирманг касалингиз тутиб қолади,–Мамлакат югуриб келиб елкасидан босиб, аравачага ўтқазиб қўйди. Улуғбек эса туришга уринар, шартта бўғиб ўлдириб қўйишни ўйларди.
Чўзган қўллари унинг томоғига етмагач, кўйлагидан тортиб, томоғини ўзига яқинлаштирмоқчи бўлди.
–Пўлатжон, чоп дўхтирни чақир! Дадамни касали тутиб қолди дегин!
–Ўлдираман сен фохишани!–Улуғбек унинг елкасига чанг солди.
–Ўлигинг шу ерда чирийди! Мени ўлдирмоқчи бўлсанг бир умр шу ерда қоласан, уқдингми?–деди Мамлакат унинг қўлларини ўзидан нари қиларкан.
–Харомхўр, итялоқ! Жонингни шу ерда оламан!
–Бекорларни айтибсан! Сен бу ерда жинниларни қошиғини ялаб юравер. Мен уйга борибоқ ўғлингни бўғиб ўлдираман! Уйинг менга қолади! Ўйнашларимни чақираман, тонготар базм қиламиз. Сени жиннилигингни нишонлаймиз, ёқяппи!
Улуғбек гавдасини бироз тикладида, бор кучи билан унинг юзига мушт туширди. Аммо, бўйи етмаган учун иягига бориб тегди.
Мамлакат зарба таъсирида орқасига тисланиб кетти. Аммо, коридорда яқинлашаётган оёқ товушларини эшитиб, жўрттага ўзини эрининг чангалига ташлади.
–Ўлмай борсанг, янги ўйнашларим билан таништириб қўяман!–деди овозини бироз пастлатиб.
Пайтдан фойдаланган йигит шартта томоқларига чанг солди. Шундай куч билан сиқдики, худди томоқ суяларини синдириб юборгудек бўлди.
–Ўғлимга нахс қўлингни теккизгунинча шу ерда ўласан мегажин!
Мамлакат вақтни тўғри тақсимлаган экан. Унинг юзлари бўзариб, нафаси қайтаётганда югуриб кирган одамлар орага тушди. Бир амаллаб Улуғбекнинг чангалидан қутқариб олди.
–Пўла–а–ат!!!–бор кучи билан хайқириб юборди дадаси. –Шу ерда қол ўғлим! Сени ўлдиради
бу ялмоғиз! Бермайман сени!
–Ўзингни бос!–деди оқ халатли йигит уни махкам қучоқлаб.–Махлиё, бўл уколни ур!
Хамшира қўлидаги игнани Улуғбекка санчди. Келганлар бақириб, ўзини у ёқ–бу ёққа ураётган Улуғбекни олиб чиқиб кетишди. Йигит ўз палатасига киргунча укол таъсирида тинчланиб, жимиб қолди.
Хамшира Мамлакатга сув ичириб, юзига сочиқ билан елпий бошлади.
–Тузалиб қолди дегандиларингку!–дўқ урди хамширага.–Сизларга ишониб, сал қолса ўлиб кетардим!
–Опа, хеч бунақа қилмасди хайронман! Касалликни яширин холати бор эканда! Юринг, бош врачни олдига кирамиз!
Вазиятни эшитган бош врач иягини силаганча ўйланиб қолди. “Демак, узоқ муддат даволашга тўғри келади эканда” хулоса қилди у.
Ташландиқ–59.
Вазиятни эшитган бош врач иягини силаганча ўйланиб қолди. “Демак, узоқ муддат даволашга тўғри келади эканда” хулоса қилди у.
Мамлакат бу ердан чиқиб, кутиб турган таксида шахар марказига бориб олди. Ўғлини етаклаб Ал–Фарғоний боғига киришди. То туш пайтигача болани турли антракционларга тушириб, роса ўйнатди. Кейин икковлон салқин ошхонага кириб тушлик қилиб олишди.
–Энди кетамизми ўғлим!–Пўлатжоннинг кетгиси йўқ эди–ю, аммо бугун кўрган –кечирганларини тезроқ бориб махалладаги ўртоқларига мақтангиси келаётганди.
–Яна марожний олиб беринг?
–Хўп тойчоғим! Қани кетдик, зув анави ерда марожний еб оламиз.
Пўлатжон дадаси билан бўлган холатни унутди. Мамлакатнинг жонбозлиги туфайли бугунги кун хаётида унутилмас кунга айланди.
Бу кун хақида узоқ вақтларгача дўстларига мақтаниб юрди. Айниқса Жайрон билан Зумрадга кўп гапирарди.
–Катта бўлсам сизларни хам олиб бораман, маз–за қилиб ўйнаб келамиз!–дерди у бошини селкиллатиб.
–Жайрон у ёқда қийналадику, иккаламиз борақолайлик?–дерди Зумрад болаларча соддалик билан. Аммо, шу соддалик ичида хам Пўлатжонни Жайрондан ажратмоқчи бўларди.
Бу гапдан сўнг Жайроннинг кўзларига алам парда ташлади. У қўлтиқтаёғига таяниб ортига бурилди. Қизча хозир Пўлатжон Зумраднинг гапини маъқуллашини кутган, бу гапни эшитмаслик учун уйига кириб кетмоқчи бўлганди.
–Ие, сени даданг бойку!–деди Пўлатжон.–Даданг оборуради сени. Бибини мендан бошқаси олиб боролмайди. Мен уни етаклаб юраман!
–Хмм,–деди Зумрад бурнини жийириб.–Боравер ўша оқсоқ билан, мени бораман деб кўзим учиб тургани йўқ.
–Ўзинг оқсоқсан!–Пўлатжон унинг юзига тарсаки туширди. Зумрад ариллаб йиғлаганча уйларига чопди. Пўлатжон энди нима бўлишини билиб, Жайроннинг ортидан шоширди,–Қочдик биби, хозир опасини бошлаб келади.
Йўқ, Зумрад бу сафар опасини бошлаб келмади. Болалар уларнинг келишини хавотирлик билан узоқ кутишди, кейин эсдан чиқариб ўйинга берилишди.
Орадан кунлар ўтаверди. Бир ой тўлганда, Мамлакат яна ўғлини олиб Фарғонага жўнади.
–Ур–ре, дадамни олдига борамиз!–Пўлатжон аясининг олдига тушиб олганча ирғишлаб чопа бошлади.
–Чоп болапақир чоп, дадангни хотира чокларини сўтиб келамиз,–ўйларди Мамлакат. Аёл тушуниб турарди, эрининг қайтиши ўзи учун катта фожеа бўлади. Шунинг учун имкон қадар харакат қилиб, эрини ўша ерга бир умрга михлаб қўйиши керак. Етиб борганда бош врач билан холи гаплашиб, шунга шама қилишни хам ўйлаётганди. Гап орасида Нима хизмат бўлса мана мен тайёр, деб қистириб ўтишниям дилига тугиб қўйди.
Шифохонадаги вазият аёл кутгандек холатда эмасди.
Улуғбек хотини келиб кетгач кескин ўзгарди. Томирида оқаётган қонлари кўпириб, Мамлакатни ўлдиришга бўлган харакатлари жунбушга келди.
Дастлабки 3–4 кун ичида номуси, ғурури шунчалик тўфон кўтардики, бир амаллаб бу ердан қочишни ўйларди. Хонада ёлғиз қолди дегунча, хассасига таяниб ховлига йўл оларди. Уни кўриб қолиб ортига қайтармоқчи бўлган хамшираларни хам фелдшер йигитларни хам ёнига яқинлаштирмас, хассаси билан аямай соларди.
Шифохона ходимлари ичида Зуфар исмли врач йигит бор эди. Бир сафар Улуғбек хамширалар хонасидаги дераза орқали(бошқа деразаларда темир панжара бор эди) қочмоқчи бўлаётганда кўриб қолиб, қўлидан махкам ушлаб олди.
Улуғбек иккинчи қўлидаги хассаси билан унинг бошига чунонам туширдики, пишиқ ёғочдан ясалган хасса қоқ ўртасидан бўлиниб кетди.
Зуфар қон оқаётган бошини ушлаганча полда думалаб қолди. Улуғбек икки қўли билан деразада осилиб қолди. Сакрай деса иккинчи қават, қайтиб чиқай деса кучи етмаяпти.
Шу пайт хонага кириб қолган хамширалар уни кўриб қолишди. Бири Улуғбекнинг халатидан чангалласа, иккинчиси Зуфарни ўрнидан турғизишди. Кўплашиб беморни тепага тортиб олишди.
Зуфар шундан сўнг Улуғбекни ёмон кўриб қолди. Доим тишини қайраб юрадиган, уриш учун бахона қидирадиган бўлди. Шундай кунлар бўлардики, хонасига олиб кириб, аямай дўппосларди. Кейин эса, бошқаларга билдирмай, инсон мушак тўқималарини фалажлантирувчи укол қилиб қўярди.
Улуғбекдаги исёнкор вужуд бир–икки кун дори таъсирида мудраб тургандек бўлардию, кейин яна қочиш харакатига тушиб қоларди. Шифохонадаги барча ходимлар Улуғбекнинг қочишидан безиллаб қолганди. Хатто
энди хассасини хам бермай қўйишди. Қани энди йигит тақдирига тан берса! У тинмай қочиш хақида ўйлар, хар бир тешикни, хар бир туйнукни хисобга олиб юрарди.
Кунлардан бир куни касалхонага хомийлар ташриф буюрди. 7–8 нафар одам турли совға саломлар билан келиб, палатадаги беморларга тарқатишди. Хомийларни Марғилонлик Яхё хожи бошлаб келганди. Бош врач хар бир палатадаги беморларнинг холати билан таништириб турар, хомийлар бу беморларга мос келувчи совғаларни улашарди. Икки йигит машиналардан совға ташиш билан банд эди.
Бош врач палаталарни кўрсатиб юриб, Улуғбек ва олтмиш ёшли Вадимнинг палатасига киришди. Вадим кроватига чордона қуриб ўтириб олган, тинмай тебранганча тирноқларини ўйнаб ўтирарди. Улуғбек эса кўрпага бурканиб, девор томога ўгирилиб олганди. Бош врач Улуғбекни ухлаб ётибди деб ўйлаб, елкасидан аста туртди. Шунда устидаги кўрпа сурилиб, ялтироқ туфлиси кўриниб қолди. Палаталардаги беморлар туфли киймасди.
Бош врач бундан шубхаланиб кўрпани тортиб юборди. Не кўз билан кўришсинки, машинадан совға ташиётган йигитлардан бири майкачан холда бехуш ётарди.
–Шамшиев!!!–бақириб юборди бош врач.–Қосимов қочибди!
Касалхонада тўпалон бошланди. Барча ходимлар зир югуриб Улуғбекни қидиришга тушди. Дарвоза олдига югуриб келган Зуфар қоровулга дуч келди.
–Нозим ака биронтаси чиқдими эшикдан?
–Ха, боя машинада келганлардан бири қанақадир қутини кўтариб чиқиб кетди. Аммо, юзи таниш кўринди.
–Улуғбекмиди?
–Исмини билмайман, бир сафар сиз уни сув қувирига кираётганда тутиб олгандингиз–ку, ўша йигитга ўхшаркан.
–Худди ўзи, қаёққа қочди?
–Хув ана кетаяпти, оқ яктакда. Қаранг, чорахадан ўнгга бурилди.
–Мен ортидан кетдим, ичкаридагиларга хабар беринг ортимдан боришсин!–Зуфар йўл–йўлакай шундай деб буюраркан, бор кучи билан чопа кетди. Қоровул унинг хабарини етказиш учун бино томонга чопди.
Унинг хабаридан сўнг, Шамшиев ёнига бир йигитни олиб машинада кўчага чиқиб кетди.
Ташландиқ–60.
Аёллар қамоқхонасининг деярли барча ходимлари бирин– кетин алмаштирилди. Ичкарида буни “алмаштириш” деб айтишган бўлсада, махбуслар бу “жазо” эканини яхши билишарди. Йўқлар ўрнига янгилар ишга олинди, Бошлиқ алмашди.
Бу ишлар оқибатида қамоқхонадаги тизим бироз ўзгарди. Энди хулқи жихатдан қониқарли хисобланган кўплаб махбусларга бироз эркинлик берилди.
Махбуслар ишлайдиган цехларда қоровуллик камайтирилди. Янги келган ходимларга юклатилган вазифага махбуслар ишига халал бермаслик хам бириктирилганди. Бунга кўра зарурат бўлмаса қўриқчилар тикув машиналарида ёки қўл мехнати билан машғул махбуслар оралаб юришмасди. Ўзларига белгиланган жойда назорат қилиб туришарди холос.
Ишлаётган махбуслар анча эркин нафас ола бошладилар. Албаттада, ахир авваллари хожатхонага киришидаям, чиқишидаям хамма ёғини тинтиб кўришарди. Чекадиган аёлларнинг сигареталари, носларини тортиб олишарди.
Бундай “хурриятдан” хабардор бўлган холдор Лейтенант Равшанова билан қуйидаги мазмунда гаплашиб кўрди:
–Юлдуз, мен хам ишга чиқаман! Ташкиллаштир!
Равшанова авваллари хам Холдорга рўйхуш бермас, бир қирда бир сирда гаплашарди. Хозир хам ўша охангда сўз қотди:
–Сен учун Равшановаман. Кейин, “сен” эмас “сиз” деб мурожат қил. Ё бешигимни тебратганмисан?
–Нима фарқи бор, фамилиянгни айттим нима–ю исмингни айттим нима? “Сен” деганим ўзимга яқин олганимку тушунмадингми?
–Мен қачондан сени яқининг бўлиб қолдим?
Холдор сухбатни нотўгри бошлаганини, бу кетишда ниятига етолмаслигини англади. Илгариги бошлиқлар бўлгандаку, Равшановага босим ўтказиши хеч гапмасди. Аслида, ўша “аввалги” бошлиқлар бўлганда иши Равшановага қолмасди хам.
Холдор Сигаретадан сарғайган тишларини кўрсатиб бир марта тиржайдида, бошқа одамга айланди.
–Юлдуз опа, бир қўллаворинг! Рахмингиз келсин опа.
–Қўллаб юборишни Худодан сўрайсан! Мен нега рахм қилишим керак, жонингни оғритяпманми?
–Йўқ, ундай демоқчимасман. Биласизку, камерада ўтиравериб кетим оқ ем бўлиб кетти. Шу...ишга чиқсам, бироз харакатда бўлсам яхши бўлармикан деяпманда. Кўряпсиз, хассада зўрға юряпман. Бир жойда ўтираверсам, қачон соғаяман, қачон бемалол юра оламан?
–Соғайишга вақтинг кўп Холида, шошиб нима қиласан?
–Гап фақат соғайишимда хам эмасда опа. Бироз соққа қилмасам, савил қолгур чекиш хумори қийнаворяпти.
–Соққа қиладиган даврларинг ўтиб кетти Холида, жонинг омонлигини ўйласангчи. Билмайсанми чекиш соғлик учун зарар.
–Сиз бу зарарни ўйламанг! Мени ишга чиқишимга кўмаклашинг!
–Буни мен хал қилмайман!
–Ким хал қилади, ўшанга талабимни етказинг?
–Аввало сени оғир хулқинг бунга тўсқинлик қилади. Иккинчидан, бошлиқ кимлар ишга чиқишини папкасига қараб шахсан ўзи белгилаяпти.
–Бизам ўша папкани қуруқ қўймаймиз опа,–деди Холдор тагдор қилиб.–Ёрдам берганниям...
–Холида, сен менга пора бермоқчимисан? Биласанми бу ишинг учун сени нима қилишим мумкин?
–Худо сақласин бунақа демоқчимасдим. Сиз бошлиққа шипшип қўйинг, Холдор анча ўзгарган. Соғлигиям яхши эмас, деб.
Равшанова кетиш учун ортига бир қадам ташларкан кўрсаткич бармоғини унинг кўксига тираб деди:
–Уларни ўлдиролмайсан!
–Опа қанақа ўлдириш, ўзим тирик қолиш учун иш сўраяпманку?
–Сокин дарёни остида оқим кучли бўлади. Дилингда нималар кечаётганини пайқаяппан.
–Мен ишламоқчиман, бошқа ниятим йўқ.
–Сени навбатдан ташқари сайрга олиб чиқишим мумкин. Ортиғига умид қилма!
–Шунисигаям шукр!–деди Холдор.
Равшанова бу хақда маъмуриятга етказганида, синов учун 2–3 кунга рухсат беришди. Бунга мувофиқ Холдор қамоқхона ховлисига чиқаркан, гўёки оёқ чигалини ёзаётгандек панжара яқинида сайр қила бошлади.
Унинг ховлида юриши бир зумда хаммага тарқалди. Цехларда ишлаётган махбуслар бу хабарни эшитгач дераза оша унга бир қараб оларди.
Шундан сўнг иш устида шивир– шивир бошланарди.
–Энди Лолага нима бўлади?
–Лолани қўй, Фазилат тамом бўлади.
–Йўқ, хеч нарса қилолмайди. Холдор аввалги қийғир эмас, оддий мусича хозир.
–Қўйсангчи, чалажон илон чақолмайдими?
–Унинг чақадиган тишлари синган, оддий сув илон энди у.
–Нима бўлсаям тинчлик бўлсинда!
–Ха–а, нимасини айтасан, бевақт ажалдан Ўзи асрасин!
Чаёнгул айланиб юриб Лолага яқинлашди. АТрофга бир қур қараб олгач аста гап бош
лади.
–Эшиттингми?–сўради қисқа қилиб
–Эшиттим! –жавоб хам шунга яраша бўлди.
–Энди нима қиласан?
–Нимадир қилишим керакми?
–Нимадир қилмасанг, Ё сени ё Фазилатнинг қулоғини кесади.
–Сени қулоқларинг бутунку...–кутилмаган бу гап чаёнгулнинг ғазабини оширди.
–Чунки бу “мен”ман. Хеч кимга қулоғимни кесолмайди.
–Бизам кестириб қўймаймиз, сенга ташвиши тушмасин!
Чаёнгул Лолани энди кўраётгандек, кўзларини қисганча тикилиб қолди. “Авваллари у тобе холда гапирарди, сенламасди. Нима жин урди бу қизни, ё ортида кимдир борми?”
–Сени номусингни мен сақлаб қолганман эсингдами?–Лолага яқинроқ сурилди у.
–Ха эсимда. Қарздорман, нархини айт!–Лола хеч иккиланмай унинг кўзларига тикилди.
Чаёнгул қовоқларини ўйганча жавоб қилди:
–Номусни бахоси бўлмайди!
Чаёнгул гапларимни қандай хазм қиларкан дея иш столи атрофини айланганча Лолани кузата бошлади. Лолага бу гап оғир келди. Тўғри, у берган қурол билан ўзини асраб қолди. Чаёнгулнинг ёрдами беқиёс. Аммо, бу дегани қул бўлиш керак дегани эмас.
–Мендан нима истайсан?
–Айтганимни қиласан. Холдорниям Насибаниям ўлдиришни истайман!
–Кимни истасанг ўлдир, кимни истасанг қолдир! Менга Пушкин бир жахон...дейишадику.
–Уларни сенларни қўлинг билан ўлдираман. Холдорни Фазилат, Насибни сен ўлдирасан.
–Унда икковини ўлдириш истагинг армон бўладику!
–Мени буйруғим, мени қуролим билан ўлдирасан. Керак бўлса буни бўйнингга хам оласан!
–Сен нима, бировни тахоратига намоз ўқийсанми?
–Лола, бўйин товлаяпсанми?
–Мен сени муридинг эмасман. Тўғри Холдор мени ўлдирмоқчи бўлди. Агар яна уринса бунга қарш бирор чора қўлларман. Менга сени буйруғинг хам қуролинг хам бошқа керакмас.
–Нега керакмас экан, хаддингдан ошяпсанми?
–Бу хаддан ошиш эмас, вазиятга қараб иш қилиш дейилади. Кимни қорни оғриётган бўлса хожатхонага ўзи боради.
Ташландиқ–61.
–Бу хаддан ошиш эмас, вазиятга қараб иш қилиш дейилади. Кимни қорни оғриётган бўлса хожатхонага ўзи боради.
Чаёнгул Лолага шубхалангандек тикилиб қолди. Афтидан, Лолани бирон чора қўллашга қўрқяпти деб ўйлаётган кўринади.
Лола хам энди унга шубха билан қарай бошлаганди. Чаёнгул Холдорни ёмон кўради бу рост. Унинг ўлимини исташиям рост. Эхтимол, ўз қўллари билан ўлдирмоқчи хамдир. Аммо, жавобгар бўлиб қолишни истамайди. Бу қотиллик бошқа бировнинг гарданига тушишини хохлайди.
Албаттада, бунинг учун қўшимча йиллар илинади бўйнига. Ким хам бу ерда узоқ ўтиргиси келарди дейсиз?
–Лола, сени тушунолмай қолдим. Бевақт гуллаган ўрикда мева бўлмасакан. Ишқилиб, сен вақтида гуллагин синглим!
Чаёнгул шундай деб деразага яқинлашди. Дераза орқали ховлига, темир панжаралар ёнида сигарета чекиб турган Холдорга тикилди. “Бу ярамасни қандай йўқ қилсам экан?” деб ўйлаётганди.
Лола хам у тикилган томона қараб Холдорни кўрди. Рақиби кўзларини чаёнгул турган деразага тиккан, бу кўзларда вахшиёна қараш қотиб қолганди.
Оқшом тушиб, махбуслар ишни якунлашди. Барча махбуслар камерасига қайтарилганда, Лола ўзи кирган камера йўлакчасида чекилган сигарета филтрини кўриб қолди.
Аммо, хонада тутун хидини сезмади. Аёл тушунди, бу Холдорнинг “почтаси” эди. Демак, у қасос олиш фикридан қайтмаган. Холдорга ўхшаганлар қасосдан қайтмайди, буни Лола жуда яхш англарди. Фақат аниқ билмасди, аввал ўзига хужум бўладими ё Фазилатгами? Нима бўлганда хам бу хужумнинг олдини олмаса бўлмайди. Фазилат унинг хаётини сақлаб қолди. Нимадир қилиш керак. Фазилатни хам ўзини хам бу балодан асрамаса бўлмайди. Хўш, бунинг учун нима қилиш керак?
Энди Холдорни жарохатлаш, чалажон қилиш хақда гап бўлиши хам мумкин эмас. Фақат ўлимгина иккисини асраб қолади. Иккинчи томондан, шундай ўлим бўлсинки, жавобгарлик кимнидир муддатини узайтирмасин! Зинадан улоқтиришни бу режага киритиб бўлмайди. Артеллерия жангчиси айтганидек, бир чуқурга икки маорта снаряд тушмайди.
Хўш, унда қандай режа тузиш керак? Бўғиб ўлдирилса, томоқда изи қолади. Пичоқласа жарохат фош қилади. Нима қилиш керак ахир?
Лола ўйлайвериб мияси оғриб кетди. Иккки чаккасини махкам сиқиб кўзларини юмди.
Бу хақда ким билан маслахат қилса бўлади? Умумман олганда, кимгадир айтиш тўгрими? Йўқ, тергов бўлса сотиши аниқ. Яхшиси, бир ўзи режа тузгани маъқул. Хатто чаёнгулга хам ишонч йўқ. У ўзи ўлдирса хам бировларнинг елкасига юклашни ўйлайди.
Лоланинг хамхоналари хам, бошқа камерадаги махбуслар хам ухлаш учун ўринларига ётишди. Хатто баъзи камералардан хуррак овозлари хам эшитила бошлади.
Шу паллада қаердандир қўшиқ овози эшитила бошлади. Лола бу қўшиқни ким айтяпти, дея қулоқ соларкан хаёлига бир исм келди–Холдор!
–Бугун эрта икки қушчанинг
Қанотлари қайрилар эмуш.
Ўлжа кутган овчи қийгирга
Бўлар экан хўп ширин емиш!
Лола бу қўшиқни эшитгач юраги орқага тортиб кетди. Холдор тиш қайрагани янаям аниқ, иккимизни хам ўлдирмагунча тинчимайди.
Қийғир оёғин ўпар ялиниб,
Чийиллайди жон аччиғида
Патлар юлинар битта–битталаб
Кўзлар юмилар юрак санчиқда.
“Юрак санчиқда” беихтиёр такрорлади Лола. Нма демоқчи бу билан? Захарлаб ўлдирармикан бизни? Йўғе, бу ерда захар нима қилсин? Нега юрак санчиқда деяпти унда?
Уфф, ахир у қўрқитяптику мени. Қўрққанидан юраги ишдан чиқади деб тахмин қиляпти.
Лола ухлолмай узоқ ўйланиб ётди. Тонга яқин кўзи илинибди. Эри билан квартираларида яшаётганмиш. Пўлатжон пилдираб стол атрофида чопиб юрипти. Шу пайт шифтдаги чироқ лип–лип этибдию куйиб қолибди.
–Лампочкаларам брак чиқяпти хозир,–дебди Улуғбек. Кейин стулга чиқиб, лампочкани алмаштирмоқчи бўлибди. Шу пайт лампочка патронини ушлаб олган эрини ток уриб қалтирай бошлабди.
–Дадаси–и!–Лола хайқирганча эрини итариб юборибди. У тушида эрини итариб юборганди, аммо ўнгида хам иккинчи қаватдаги кроватидан қулаб тушди. Аёл бир муддат карахт бўлиб ётиб қолди.
–Тинчликми?–уйқусираб сўради сал наридаги кроватда ётган аёл.
–Туш кўрибман. Ухлайвер!–деди Лола жойига қайтатдан чиқиб ётаркан. Ўрнашиб олдию, лекин ухлолмади. Хаёлан режа туза бошлади. Тунда миясига тузукли фикр келмаганди. Мана, тонгда фикрлари тиниқлашди. Холдорни ток уриб
ўлса, хеч ким шубхада қолмайди, деб хисоблаётганди.
Мақсад аниқ бўлди, ажални ток чақиради. Лекин, токни қандай чақиради? Лола Мана шуни яхшилаб ўйлаб олиш керак.
Хўш, Холдор цехга кирмаса қандай қилиб ток билан “ачом–ачом” қилдиради? Камерасида буни умуман имкони йўқ! У холда қаерда, санчасда уриниб кўрайми? Йўқ, иккимизни бир вақтда олиб киришмайди. Нима қилсам экан?
Лола бу саволларига узоқ вақт жавоб топлмади. Мана шу жавобсиз саволлар билан ишга хам чиқди. Кун давомида хам режани қандай амалга оширишни ўйлади. Иттифоқо, цех ишчиларидан биринг гапи хаёлини бўлди:
–Тиржайишини қаранглар буни! Худи бизнинг деразада ой кўргандек тикиладия!
Лола ортига ўгирилиб деразага қаради. 20–30 қадам нарида Холдор темир панжарани бир қўллаб ушлаганча тикилиб турарди. Лолани кўргач хунук иршайди.
–Афтинг қурсин!–деди Лола ичида.–Аёл кишини башарсиям шунақа хунук бўладими?
Холдор Лола терс ўгирилганини кўриб иккинчи қўлидаги хассаси билан панжарага уриб сигнал бера бошлади. Унинг тақ–тақ этиб панжарага уриши цех ичида хам аниқ эшитиларди. Дераза очиқ эди, аммо овоз хавода келмади. Лола буни сирини топиш учун яна бир карра деразага қаради.
“–Балки панжаралар атапленияга улангандир?–тахмин қилди у.– Агар шундай бўлса, ишим осонлашди”.
Лола шундан сўнг атай Холдорни жиғига тегиш учун дераза орқали тез–тез унга қараб қўя бошлади. Кун кеч бўлиб, камераларга қайтишаётганда узоқдан кузатди. Холдор ушлаб турган панжара девор ёнида ўрнатилан темир устунга бириктирилган экан. Лекин, цехга бориладиган йўлакни тўсиб турувчи берироқдаги панжара бино ичига кирувчи иситиш тизими трубаларига ёпишиб турибди. Аниқроқ айтганда, қозонхонадан иссиқ сув келадиган трубалар шу панжара устанига тиралганди. Бу трубаларни тортишаётганда битта устун камроқ ишлатиш учун панжара бириктирилган устундан фойдаланишган экан. Холдор панжарага урганда темирдаги қалтироқ овоз айланиб келиб шу трубалар орқали Лола ишлаётган хонагача етиб бораётганди.
Лола буни тушундию, ичидан кулиб қўйди: “Қопга тушдинг Холдор!”
Аёл энди нима қилишни аниқ режа қилиб олди. У шу режага кўра эртанги иш кунида ўз жойини алмаштирди. Бурчакдаги электр машинкада ишлаётган Лохила билан ишлай бошлади. Бунга сабаб қилиб, тик туриб ишлаётганда оёғи шишиб кетганини бахона қилди. Лохиланинг шериги эса стулда ўтириб ишларди.
Лохила хар доим машинани ишлатермасди. Зарурат бўлганда машинани ишга туширар, қолган пайти механик тарзда оёқлари билан тепкини айлантиради.
Лола бир соатча ўзини ишга бағишлади. Кейин эса, хеч кимга сездирмай, оёғи яқинидаги пол остидан чиққан сим кабелини. Узишга урина бошлади. У кабилни тепага –пастга аста букар, кабил ичидаги симни ичидан узишга уринарди. Бу ишларни хеч ким сезмаслиги учун билдирмай қиларди. Орадан 2–3 соат ўтиб Лохила безовта бўла бошлади. Машинка бузилиб қолганди. Нима бўлганига ақли етмай, назоратчини чақиртирди. Назоратчи хам бу сохада хеч нарсани билмас экан, боши қотди.
–Сичқонлар пол тагидан кабелларни ғажиб ташлагандир?–деди Лола хеч нарса билмагандек.
Назоратчига бу тахмин ўринли кўринди шекилли уч қадам наридаги деворга ўрнатилган автомат узгични пастга босди. Кейин полга яқин жойида ушлаб ўзига тортганди, Лоланинг ёнидаги кабел таранглашди. “Кабел узилмаганини пайқади,–ўйлади Лола.–Энди нима қисам экан?” Аммо унинг саволига Назоратчининг ўзи жавоб топди:
–Биттасини узмаган шекилли. Мен хозир бошлиқларга хабар қиламан.
У шундай деб чиқиб кетди. Орадан ўн дақиқача вақт ўтиб қайтиб келди.
–Қўлда ишлаб тураверинглар, хозир мутахасислар келади. Чириган кабелларни алмаштиришади.
Лола режаси иш берганидан ўзида йўқ хурсанд эди. Энди уни бир нарса хавотирга соларди. Ишқилиб, усталар ўзи йўқлигида келмасинда.
Тушлик пайтигача усталардан дарак бўлмади. Махбуслар тушликка чиқиб кетишди. “Оббо, мен йўғимда алмаштириб кетишса!–хавотирланарди Лола” Бекорга хавотир олган экан. Улар тушликдан қайтиб, иш бошлашганда хам усталар етиб келмаганди. Ордан яна бир соатча вақт ўтгандагина усталар кириб келди. Уларни Равшанова бошлаб келганди.
Мутахасислар қўлларидаги асбоб–ускуналар ёрдамида текшириб кўришдида, назоратчининг тахминини тасдиқлашди:
–Сим узилган, маши
нага ток етиб бормаяпти. Бошқа линия тортамиз. Девордан бошлаб химоя қопқоқлари ўрнатамиз, хавфсиз бўлади, ишлайверасизлар.
–Низом бўйича пол остидан тортишингиз керакку!–эътироз билдирди Равшанова.
–Э–э, ким чиқарган бу низомни?–кулди уста.–Қайси ахмоқ келиб бу чириган полларни суғуриб олади–ю, биз пол остидан сим тортамиз? Кейин, бу поллар бутун хам чиқмаса керак суғирганда, ювилавериб таги чириб кетган.
Уста гапини тасдқлаш учун полни эзиб кўрсатди.
–Овозини эшитдингизми, “вой белим” деб инграяпти. Энг маъқули пол устидан тортамизда, устига химоя қопқоғи ўрнатамиз!
–Бўпти,–рози бўлди Равшанова.–Тезлашинг, иш тўхтаб қоляпти!
Лола бу гапни эшитгач ичидан енгил тин олди. Ишлар у кутгандек давом этаётганди.
Ташландиқ–62.
Қассобга ёғ қайғу эчкига жон...
Улуғбек жон аччиғида кетиб борарди. Бир оёғига худди тегирмон тоши осилгандек оғир, зўрға судраб қадам босар, аммо сира тўхтай демасди. Оёғи хар қанча оғримасин, Худога шукур қилиб борарди. Ахир, хассасиз юраётганди–да. Операция қилмаса юриб кетиши қийин деганди врачлар. “Врачлар хам Худо эмас,–ўйларди у.–Харакатда экан хамма гап”
Йигит биринчи дуч келган муюлишдан бурилди. Сал нарида одамлар оқими кўпроқ бўлган кўча кўринди. Тезроқ одамлар оқимига қўшилиб олса марра уники. Кейин изиниям топишолмайди. Тахминан юз қадамча масофа бор. Соғлом одамга бу хеч гап эмас, икки минутга қолмай етиб олади. Улуғбекдек оқсаб бораётган одамга эса бу катта масофа экан. Унинг ички майкаси тердан шалаббо бўлди. Юзларини реза–реза тер томчилари қоплади.
–Тезроқ Улуғбек!–ўзига далда берарди у.–Бу охирги имконинг!
Йигит хар замонда ортига қараб қўярди. Хеч ким йўқлигини кўргач, янаям тезроқ юришга уринар, аксига олиб тобора қадамлари майдалашиб борарди. Бир пайт ортига ўгирилдию, Зуфар чопиб келаётганини кўриб қолди.
–Жаллод келяпти!–йигитнинг юраги ўйнаб кетди.–Нахотки қочиб кетолмасам? Эй Худойим, ўзинг қувват бер. Пўлатжонимни асраб қолиш учун куч бер менга!
Улуғбек оқсоқланганча чопа бошлади. Энди у ортига қарамасди. Зуфарнинг “Тўхта!” деган бақириғи аниқ эшитилиб турарди. Йигит чиқмаган жондан умид, қабилида ўзини одамлар орасига урди. Туртина–туртина олдинга интилди. У тегиб кетган одамлар ортидан норози тўнғиллаб қўярди.
Улуғбек олдида бир– бирини суяб кетаётган чол–кампирларни айланиб ўтаётганида, елкасидан кимдир чангаллади. Қаттиқ уришидан ва махкам чангаллашидан англадики бу–Зуфар.
Улуғбек юришдан тўхтамади, ортидагини судраб олдинга интилаверди. Туйқус, бўйни аралаш қулоғи остига мушт келиб тушдию, гандираклаб ерга қулади.
–Мана сенга қочиш!–тепасига келиб иршайди Зуфар. Кейин қорнига бор кучи билан тепди.–Кўрсатиб қўяман сенга қочишни!
–Хой, хой бола, бу нима қилганинг!–бояги чол кампиридан ажраб уларга яқинлашди.–Куппа–кундузи кўчада муштлашганингиз нимаси? Ақлингиз жойидами?
–Йўлингиздан қолманг амаки!–Зуфар қўполроқ жавоб қилди.–Буни ақли жойидамас, касалхонадан қочди.
–Ёлғон гапирма!–деди Улуғбек ўрнидан туришга уринаркан.–Худога шукур ақлим жойида.
–Ие, ўғлим, Худони таниган ақли ноқис бўлмайди. Қара, хуши ўзидаку, хечам сени гапинга тўғри келмаяпти.
–Амаки, буни дарди ора–орада тутиб қолади. Э–э, Сиз нманиям билардингиз, –Зуфар унга қўл силтаб, Улуғбекнинг ёқасидан олди.–Қани, қасоскор, етиб келдинг! Олдимга туш!
–Қўйвор мени!–Улуғбек уни силтаб ташлади.–Тажрибангга бошқа маймун топ!
–Хали етиб борайлик, тажрибани зўрини кўрсатаман!
Зуфар уни мажбурлаб торта бошлади. Бу орада Шамшиев хам машинада келиб қолди. Кўплашиб уни машинага босишдида олиб кетишди.
–Буларни қўлида соғ одам хам жинни бўлади,–афсус билан бош чаққади чол!
–Сизга нима ташвиш отаси, юринг кеттик!–йўл бошлади кампири.
Улуғбек ўтқазилган машина эса касалхона ховлисига қайтиб борди. Бош врач оёғи куйган товуқдек коридорда юриб турган экан. Улуғбекни икки ходими судраб кираётганин кўриб кўзлари чақнаб кетди.
–Тоза бош оғриғи бўлдику бу одам! Шамшиев, тезда сибазон хайданг бунга. Ўзига келиши билан феназепам ичиринг!
Шамшиев хўп дегандек бош ирғаб, Улуғбекни олиб кетди. Шу кундан бошлаб Улуғбекка эрталаб бир махал, абеддан кейин бир махал феназепам таблеткасини мажбурлаб ичира бошладилар. Қахрамонимиз бу дорилар таъсирида кўп ухлайдиган бўлиб қолди. Дори таъсири кетиб, уйғонган вақтларда хам музлаткичдан чиққан карахт илондек ўтирган жойида тебраниб турадиган бўлиб қолди.
Мамлакат Пўлатжон билан келган пайтда Улуғбек ухлаб ётганди. Уларни қабул қилган бош врач учрашувга рухсат бермади.
–Кечирасиз синглим! Сиз келиб кетгандан сўнг эрингиз бир юзи саксон градусга ўзгариб қолди. Туну кун қочишга уринди. Ўғлимни ўлдиради, деб йиғлаган кунлариям бўлди.
–Тавба, она ўз боласини ўлдирадими? Ким ишонади бунга? Хозир ахволи яхшими? Хавотирга солдингиз, энди ўз кўзим билан кўриб кетмасам тинчимайман духтир,–айёрлик қилди аёл.
–Менам аввалига ишонмадим. Кейин, эрингизни даволаётган хамкасбимдан касаллик тарихини олиб ўқи
дим. У ерда сиз хақингиздаям бир–иккита гаплар бор экан. Буларни ўқиб бўлгач, Қосимовнинг холатини тушундим.
Иккинчидан, сиздан кейин беморнинг опаси ва поччаси келди. Улар сиз билан учраштирмаслигимни қатиян талаб қилишди. Поччаси ғалати одам экан, судга бераман деб дўқ хам қилди.
Одамларгаям хайронсан, суд қарори билан учрашув тақиқланса эканки, мен тўсқинлик қилсам.
–Духтир, улар мени ёмон кўришади, шунчун тухмат қилиб кетишган!
–Эрингизчи?–бош врач кескин савол бериб, аёлнинг кўзларига тикилди. Мамлакат гунох иш устида қўлга тушгандек довдираб қолди. Кейин ўзини ўнглаб жавоб қилди.
–Эримни ўзингиз хам биласизку, ақли жойида эмас.
–Ақли сиз келгунча жойида эди!
–Бу нима деганингиз? Нима мен уни жинни қилибманми?
–Йўқ синглим, у жинни эмас. Тўғри, стрес холати оғир ўтяпти унда. Аммо, жинни эмас.
–Жинни бўлмаса бу ерга ётқизишмайдику?–вазиятни ўзи томонга бурмоқчи бўлди Мамлакат.
–Синглим, аввало бу ер жиннихона эмас. Биз бу ерда беморларга диогнос қўямиз. Асаб тизим шикастланган ва соғайишига умид бўлган беморларни олиб қоламиз. Умид бўлмаганларини эса Бағдод туманидаги индомга ёки Қўқондагисига жўнатамиз. Хозир Бағдоддаги индомни Қўқонга қўшиб юборилган. Агар эрингизда ижобий натижалар кўринмаса Қўқонга жўнатишга мажбурмиз.
–Унда тезроқ шундай қилинг. Бизга Қўқон яқин, хар куни бориб кўриб турамиз!
–Бу иш қўйни бошқа қўрага кўчиришмас синглим! Секин аста бўлади бу хам.
–Демак, бугун кўра олмаймиз, шунақами?
–Ха, барибир у ухлаб ётипти хозир.
–Пўлатжон, эшиттингми ўғлим? Бугун дадажонни кўролмас эканмиз, бошқа келамиз!
–Дадамга бораман!–деди Пўлатжон йиғламсираб.
Бош врач болага рахми келди шекилли, мулойимлик билан тушунтирди:
–Ўғлим, дадангга укол қилдик, хозир ухлаяпти. Кейинги гал келишингда ўзи сени кутиб олади.
–Хозир кўраман!–қайсарлик қилди бола. Бош врач унга қараб туриб, кўнгли ийиди шекилли, ташқарига овоз берди,–Шамшиевни чақиринглар!
–Рухсат беряпсизми?–Хурсанд бўла бошлади Мамлакат.
–Ха, хозир хамкасбим келади. Болани олиб борсин, ухлаётганини ўз кўзи билан кўрсин!
Булар подшода шу ёшида. Бизникидаям бор шунақа Шох. Айтганини қилмасанг, уч кун ёмғир ёғади, қочгани жой тополмай қоласан,–кулди бош врач.
–Мен ўғлимни ёлғиз жўнатмайман, қўрқаман!–эътироз билдирди Мамлакат.
–Хавотир қилманг синглим, эшикни қия очиб кўрсатишади, дарров қайтариб олиб келади.
–Йўқ, керакмас!–Мамлакат кетиш учун ўрнидан турди.
–Майли, ўзингиз биласиз!–елка қисди бош врач.
–Биз кета қоламиз! Мана бу пакетни эримга бериб қўярсизлар?
–Майли, уйғонса бериб қўямиз!
Мамлакат ўғлини етаклаб чиқиб кетди. У чиқиши билан Шамшиев кириб келди.
–Чақирдингизми устоз?
–Ха, чақирдим! Анави пакетни олиб, хамширалар билан тановул қилинглар!
–Рахмат устоз!–Шамшиев Мамлакат ташлаб кетган пакетни олиб чиқиб кетди.
Бош врач эса ўрнидан туриб деразага яқинлашди. Ўғлини етаклаб кетаётган Мамлакатга тикилиб қолди:
–“Қўқон бизга яқин” дейдия, палид! Қани эди эринг сени ўша куниёқ чопиб ўлдирганда!
Ташландиқ–63.
–“Қўқон бизга яқин” дейдия, палид! Қани эди эринг сени ўша куниёқ чопиб ўлдирганда!
Эх, бургутни пати бўлмаса, қаноти қуруқ эт, деб бекорга айтишмаган экан. Йигитни ўша пайтда шу харакати бўлганда хеч иккиланмай чопиб ташларди. Энди эса, йўқ, кечирасан Улуғбек, бунга йўл қўёлмайман. Сен қочиб бориб уни жазоласанг, бизни оқ қалпоғимиз ўрнига қора курси беришади. Қўй, сени олиб кетишгунча тинч ўтирайлик. Хадемай нафақага чиқадиган одаммиз, юзимиз шувут бўлмасин!
Бош врач аста ортига бурилиб коридор томон юрди. Негадир шу пайтда Улуғбекни кўргиси келаётганди. Уйғоқ бўлса бир оғиз гапини олиш нияти хам йўқ эмасди. Аммо, у ухлаб ётган экан. Бир зум тепасида унга тикилиб қолди.
–Йигитни йигит қилган онаси, қора ер қилган хотини бўларканда, тавба!–овоз чиқариб ўй сурарди у. У шундан сўнг ортига қайтиб, Зуфарни чақирди. Зуфар келгунча яна Улуғбекнинг касаллик тарихига кўз ташлаб чиқди.
–Чақирдингизми Рустам Абдуллаевич?–Зуфар кириб келди.
–Ха, ўтиринг!–деди–да, қўлидаги қоғозларга имо қилиб сўради.–Бу бола ўзгарадими, ё Қўқонга жўнатамизми?
–Менимча ўзгармайди,–бош силкиди Зуфар.–Борган сари агрессив бўлиб боряпти. Бу кетишда ходимларгаям зиён етказишдан тоймайди.
–Камроқ уриш керак!–деди бош врач кескин охангда.–Урсанг хатто эшшак қайсарланади. Бу инсонку ахир.
–Инсон?–кинояли кулиб сўради Зуфар.
–Ха, инсон. Тўғри биз учун бемор. Яна кимлар учун жинни. Аммо, яна бирлари бор, улар учун жигар!
Сизни ака–укангиз борми? Ёки шу ёшдаги бирон қариндошингизми?
–Ха бор, нима эди?–қўполроқ жавоб қилди Зуфар.
Рустам Абдуллаевич бу қўполликдан кейин унга гапириш бефойдалигини англаб қолди.
–Қосимовга энди хеч қандай укол дори берилмасин. Уни даволашни ўз зиммамга оламан. Сиз бошқа беморларингизга қарайверинг!
–Укол дори бўлмаса у вахшийлашиб кетади, ёнига ёлғиз яқинлашманг!
–Нима қилишни ўзим биламан! Чиқаверинг!
Рустам Абдуллаевич уйга кетар вақтида хам кабинетидан чиқмади. Унинг талаби билан Улуғбекни кузатиб турган Хамшира қиз кириб унинг уйғонганини айтганда, палатага йўл олди.
Улуғбек уйғонган бўлса хам маъносиз кўзларини шифтга тикиб ётарди. Бош врач кириб, оёқ томонига ўтирганда хам сезмади. Фақат, оёқларини ушлагандагина ўгирилиб қаради.
–Оёғинг тузукми ўғлим?
–...
–Нега индамайсан?
–Бошим оғрияпти,–деди Улуғбек кўзларини қисиб.
–Энди оғримайди. Сени ўзим даволайман, истайсанми?
–Мен касалмасман!
–Биламан! Аммо жуда безовтасан! Тушуниб турибман, уйинга кетиш ниятидасан.
–Менга жавоб берасизми?
–Йўқ, хозирча мумкин эмас. Аммо, айтганларим қилсанг, тез орада уйга кетасан!
Аввало сени яхшироқ танишни истайман. Ўзинг хақда гапириб берасанми?
–Истамайман эслашни.
–Нега, эслашга арзигулик кунлар бўлмаганми?
–Кўнглим айнияпти,–деди йигит кўзларини юмиб.
–Сени тоза хавога олиб чиқайми? Балки ташқарида гапириб берарсан бирон нима?
–Майли,–рози бўлди Улуғбек.
Улар бир–бирини суяб, ховлида сайр қила бошлаан паллада, Мамлакат Пўлатжон билан Қиргулидаги вилоят касалхонасига етиб келганди. Бу ерда рахматли опасининг бир таниш йигити ишларди. Мамлакат Хусан исмли бу йигитни дастлаб опаси билан кўрган пайтлари жахли чиқарди. Ўз кўнглида, опасининг турмуши бузилишига шу йигитни айбдор хисобларди.
Аммо, кейинчалик опасини бошқа бир йигит билан кўргандан кейин гап опасининг ўзида эканини англаган, бу йигитлардан кўпам домангир бўлмай қолганди.
Хозир Шу Хусанни топиб келишидан мақсад, ўзининг дардига шифо излаш эди. Хусан яхши қабул қилмаса керак деб тахмин қилаётган бўлса хам, унинг ёрдамида бу ердаги сарф харажатни бироз бўлсада камайтиришга бўлган эхтиёж у билан кўришишга мажбур этарди.
Аммо, Хусан ўзи кутганидек бўлиб чиқмади. Мамлакатни ўз синглисидек кутиб олди. Келишдан мақсадини эшитгач, керакли мутахасислар ёнига бошлаб борди.
Врач уни эшитиб кўргач Хусанга деди:
–Томография қилиш керак! Аниқ ташхис қўйилади шунда. Ёки УЗИ қилдирса хам бўлади. Агар буйракда муаммо бўлса, УЗИдан кейин аниқ бўлади.
–Ундай бўлса УЗИ қилдирамиз,–деди Хусан. –Юрингчи синглим, нариги бинога кирамиз. Давления кўтарилмайдими?
–Кўтариляптида,–тасдиқлади Мамлакат.
–Назаримда буйрагингизда муаммо чиққан. Шу белга беради. Агар умуртқа суякларида қи
силиш бўлганда бел оғриқ оёқ билан бирлашади. Орқа сонингиз ичидан ингичка сим тортишиб оғрийди. Ёки болдиргача оғриқ беради. Сизда қандай бўлади оғриқ?
–Асосан белим оғрийди. Баъзида кўнглим бехузур бўляпти. Охирги кунларда тез–тез давлениям ошяпти.
–Хозир Тохиржонга учрашамиз, дарров анализ қиберади.
Мамлакат хурсанд бўлди Хусанга учрашганидан. У бўлмаганида анча довдираб қоларкан касалхонада. Ишлариям тезроқ битяпти. Навбат кутиб ўтирганлар ола қарашсаям, ишни тезроқ битгани яхшида.
Аммо, шунда хам Мамлакат ўйлаганчалик тез битмади ишлари. Туш пайтидагина мутахасис билан учраша олишди. У УЗИ натижалари ва сийдик анализларини кўраркан, бош чайқади:
–Касалингизни сочи оқариб қолибдию синглим. Нега эртароқ келмайсиз? Вақтида даволансангиз бўлмасмиди?
–Билмасам,–Мамлакат бўшашибгина елкасини қисди.–Ўтиб кетади дебманда.
–Ана шунақасизларда. Ўзи ўтиб кетаверса докторни нима кераги бор?
Гап бундай, сизни қўрқитиш ниятим йўқ, аммо огохлантириб қўйиш бурчим. Касални бироз қаритиб қўйибсиз. Шунчун узоқроқ даволанишга тўғри келади. Буйракларингиз иш фаолияти бузилган. Мана,–у сийдик анализига имо қилди,–қонда мочавина хам ошиб кетибди. Бунинг учун алохида муолажа олишга тўғри келади.
Яна бир гап, барибир белни томография қилиш керак! Куёв болага тушунтиринг, вазият жиддий!
–Куёвингиз ўзи касалхонада!
–Майли, мен машинада олиб бораман, томография қилдирамиз! –сухбатга қўшилди Хусан.–Сиз керакли дори дармонларни ёзиб бераверинг!
–Нима, синглимиз уй шароитида даволанмоқчими?
–Ха,–деди Мамлакат,–ётишга шароитим оғирроқ.
–Ўзингиз биласиз, аммо ётиб даволансангиз икки карра тезроқ тузаласиз.
–Майли, харакат қилиб кўраман!
Мутахасис қоғозни тўлдириб муолажа учун дори–дармонларни ёзиб берди. Хусан шундан сўнг унга рахмат айтганча, Мамлакатни бошлаб пастга тушди.
–Синглим, истасангиз хозир аптекадан бугунга кетадиган дори дармонларни ўзим олиб чиқаман. Шу яқин орада квартирам бор, уколларингизниям қилиб қўяман,–деди мулойимлик билан.
Мамлакат бу гапдан сўнг унинг кўзларига бир қараб қўйди. Аёл унинг ниятини тушуниб турарди. Тушунгани учун хам ичидан зил кетди:
–Ака, рахмат! Томографияга ўзимиз бора қоламиз! Сизни овора қилмайлик.
Хусан мулоймлик билан рад қилинганини англаб турарди. Агар хозир уларни қўйиб юборса фақат “шу иш” учунгина ёрдам қилаётган одамга ўхшаб қолишдан уялди. Шунчун дарров гапини тўғрилаб юборди:
–Узр, нотўғри тушунманг! Мен чин кўнгилдан айтувдим.
–Рахмат сизга!–Мамлакат олдинга чопиб кетаётган ўғли ортидан йўлга тушди.
–Шошманг, савобни охиригача олишимга имкон беринг!–Хусан унга эргашди.
Улар Хусаннинг машинасида шахарга йўл олишди. Томография натижаларини олиб, уйига қайтиб келгунча қоронғу тушиб қолди. Мамлакатнинг хар холда кўнгли бироз таскин топганди. Ўзи қўрққанидек, белида грижа йўқ экан.
Давоми бор
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев