Ташландиқ–9
(Айтишларича хаётда мутлоқ тасодифлар рўй бермайди, бу тасодифларни қайсидир тасодифлар рўёбга чиқаради.)
Лола “люкс” дан қайтгандан бери бугун учинчи марта цехга ишга чиқди. Назоратчилар хамма ўз иши билан овора бўлиб қолгач, ўз кузатув постларига ўтиб олишди. Чаёнгул иш орасида Лола билан сухбатлаша бошлади. Бу сухбат аслида бир бутун сухбат эмасди. Бунинг асло иложи хам йўқ эди. Икки киши узоқ гаплашиб қолганини кўрса назоратчилар дарров огохлантирарди. Шунда хам махбуслар ўз ишига қайтмаса резинка таёқлар ишга тушарди.
Шунинг учун Чаёнгул Лола билан йўл–ўлакай гаплашар, бу одатда икки томон хам бир оғиз гап айтиши билан якунланарди.
–Нима бўлди, ташқарига хабар беролдингми?–сўради Чаёнгул бир сафар Лолага яқинлашганда.
–Ха, жавоб хам келди, эрим автохалокатга учраганмиш, хозир бир жойда қолибди. У келолмайди!
–Афсус, Садоқатга қарши энди бошқа вариантга қўллашга мажбурмиз. Бугун эхтиёт бўл, Холдорда пичоқ бор. Кимгадир тажовуз қилмоқчи. Бу сен бўлшинг хам мумкин.
–Ха, тўғри, у айтган пулни беролмадим.
Чаёнгул Лоланинг олдида тахланиб қолган хом–ашёларни олиб, кейинги столга ўтиб кетди.
Цехнинг нариги бурчагида ишлаётган Фазилат исмли аёл бу иккисига зимдан қараб–қараб қўяётганди. Лола буни сезмади. Аммо, Чаёнгулнинг назаридан четда қолмаганда бу қарашлар. У бир сафар Лолага яқинлашганда бу хақда огохлантириб қўйди:
–Фазилат ола қараяпти, хушёр бўл. Хеч нарса сезмаганга ол, лекин доим диққатингда бўлсин.
–Фазилатни бир пайтлар Холдор қийнаган дейишади. Нега яна у Холдор билан бирлашиб олган.
–Буни ким билади дейсан. Жонини асраш учун Холдорга ялтоқланса керакда.
Лола ўзини иш билан машғул кўрсатаркан, Фазилатни кузата бошлади. Ғалати аёл эди бу Фазилат деганлари. Бирон марта тишини оқини кўрсатмайди. Қачон қараса хомуш, қовоқлари солинган. Айтишларича бу ерга янги келган кунлари Холдор билан бир камерага тушиб қолган. Тергов жараёнида хеч кимга айтмаганларини Холдорга айтган. Кейинчалик эса, бу сирлар терговчиларга маълум бўлиб қолган экан. Қаттиқ қийноқларни бошидан ўтказган дейишади. Орадан икки ой ўтиб эса хомиладор бўлиб қолгани маълум бўлади. У шундан сўнг Холдор билан уришиб қолган. Бу олишувда хомиласидан айрилган. Аслини олиб қараганда бу холат уни қувонтириши керак эди, харомининг туғилиши унга ёқмасди албатта. Аммо, бир қарашда у хомиласига ачинаётгандек. Холдор билан кейинги олишганда шу хақда ачиниш билан гапирган.
Кейин эса “люкс” да ўтириб чиққач ўзига келиб қолган. Холдорга сўзсиз бўйсуна бошлаган. Холдор уни синаш учун бир неча марта майда безориликларга чорлаганда, мутелик билан амалга оширган, Холдорнинг ишончига кирган.
Хозирда уни бошқа камерага олишган, аммо шунда хам Холдорга бўйсунишда давом этяпти.
Лола Фазилатнинг харакатларини зимдан кузатаркан, бу жимитдеккина аёл нималарни режа қилганини билгиси келарди.
Тушдан кейин хом ашё танқислиги туфайли махбуслар бир муддат бўшаб, бир–бирлари билан гаплашиб қолишди. Назоратчилар югуриб келиб, хаммани ўз жойига ўтишга мажбурлай бошлади.
–Материал тугаб қолдику, бизга бақиргунча омборга кириб чиқсанг бўлмайдими?–эътироз билдирди Фазилат. Бу гап назоратчига ёқмади. Қўлидаги резинка таёғини айлантирганча Фазилатга яқинлашди:
–Маслахатчи бўлиб қолибсанми?
–Қанақасига маслахатчи бўлай, бор гапни айтяпманда!
Назоратчи резинка таёғини унинг кўкрагига тақади. Оғриқ бериш учун бураб итара бошлади. Оғриқ зўрига чидолмаган Фазилат уни қўли билан итариб юборди. Назоратчи Лолага туртиниб, ерга ўтриб қолди.
–Ие, менга хужум қиляпсанми?–назоратчи қутуриб кетди. У ўрнидан тура солиб, Фазилатнинг бошига зарба берди. Фазилат чалғи теккан пичандек ерга қулади. Назоратчи бундан қаноатланмай, ерда ётган аёлнинг устига ташланди. Бошқа махбуслар гўй Фазилатга ёрдам бермоқчи бўлгандек назоратчининг йўлини тўсишди. Назоратчи уларни хар томонга итариб йўл оча бошлади. Гандираклаб ўрнидан турмоқчи бўлаётган Фазилат тепасига борди–да, уриш учун таёғини баланд кўтарди. Агар бу зарба аёлнинг бошига тегса борми, тил тортмай жон бериши аниқ. Аммо, зарба нишонга етолмади. Негадир Лола хаводаги резина таёқни тутиб қолганди. Гарчи у Фазилатни ўзига душман билса хам хозир
дилидаги рахм–шавқат хисси бу душманликдан устун келганди.
Назоратчи Лоланинг қорнига тепиб, қуролини унинг қўлидан ажратиб олдида, Фазилатни урди. Орадаги кичик сониялар Фазилатга қўл келганди. У ўзини ўнглаб, бир қадам қочишга улгурган, шунинг учун хам бошига тўғриланган зарба сонига келиб тушганди.
У дод деб нарига думалаб кетди. Воқеа жойига етиб келган иккинчи назоратчи шеригини тўхтатиб қолди. Унинг кўзлари “меёридан оширма” деган пинхона буйруқни акс эттирардиким, Фазилатни уриб аламидан чиққан биринчи назоратчи унга ён берди:
–Қани, хамма ўз жойига бориб турсин. Материал келгунча қўлларни орқага қилиб таёқдек қотиб турларинг!
Махбуслар шошиб ўз жойларига юришди. Орадан хеч қанча ўтмай тўртта махбус хом–ашё ортилган аравани етаклаб кирдию, цехда яна иш бошланди.
Фазилат хам бу вақт оралиғида танасидаги оғриқни енгиб, оқсоқланганча ўз жойига борди.
Лола уни зимдан кузатиб турганди. Фазилат иш орасида бошини кўтариб Лолага тикилди. Бу қарашларда чексиз алам, қайсарлик мужассам эдики, миннатдорлик нигохини кутган Лола, хафсаласи пир бўлиб ўз ишига машғул бўлди.
Фазилат гарчи Лолага ғалати қараш қилгандек бўлса хам, аслида у бу нигохлари билан Лолани курашга чорлаётганди. Зулмга қарши биргаликда курашга! Лола буни ўша пайтда тушунмаганди. Аммо, кейинчалик Фазилат бир иш қилдики, Лола бу аёлдан бекорга шубхаланганини билди.
Шомда цехдаги ишлар тугатилиб, махбусларга камерага қайтишга буйруқ бўлди. Чаёнгул саф оралаб Лолага етиб олдида, аста шивирлади.
–Лола, мана бу пулни олиб, Холдорга бер, йўқса эртага хаёт билан видолашасан. Менга айтишди, Холдорда пичоқ пайдо бўлибди.
–Йўқ, хеч қачон унга пул бермайман. Бошида бермадим, охиригача бермайман.
–Қайсарлик қилма, бу очкўзни вақтинча чалғитиб туради. Мақсадинга эришолмайсан бўлмаса!
–Оч одамга бир бурда берсанг тўяди. Очкўзга бир умр беришинг керак. Мен эса бир умр беролмайман. Хавотир олманг, бир иложини қилармиз! Пулни барибир тинтув хонасида олиб қўйишади.
–Унда сени дуо қиламан!–чаёнгул аста ундан узоқлашди.
Ишчи махбусларни махсус хонада тинтиб бўлишгач, камераларга кузата бошлашди. Лола ўзидан уч–тўрт қадам нарида хар замонда орқасига қараб қўяётган Фазилатга тикилгача темир зиналардан иккинчи қаватга кўтарила бошлади. Аёлларнинг бошлари орасидан эса тепада турган Холдорни кўриб қолди. Уни кўрдию, чаёнгулнинг гапини эслади. Агар Холдор кимгадир тажовуз қилмоқчи бўлса унда хозир жуда қулай пайт. Назоратчилар хали пастда, зинадан эса икки қатор бўлиб бир гала махбуслар кўтариляпти. Орадан келиб пичоқ солса, хеч ким пайқамай қолади. Кимдир кўриб қолса хам, кўрмаганга олади, жон ширинда!
Ана, Холдор ёнидан ўтиб бораётган махбусларга хунук иршайганча панжарага суяниб турибди. Фазилат унинг ёнидан ерга қарб ўтиб кетди. Лола Холдорга икки зина қолганда кафтидаги қўлбола пичоқни кўриб қолди. Кўрдию, юришдан тўхтади. Лекин, ортидан келаётган махбусларнинг зич сафи уни беихтиёр юқорига итариб чиқара бошлади.
Лола Холдорга яқинлашганда гўёки сувга калла ташлаётган сузувчидек чуқур нафас олди.
–Ташқаридан сенга олам келибди, соққани олдингми?–сўради Холдор Лола билан бирга қадам ташларкан.
–Йўқ, бу адвокат эди, пул олиб келмабди!–деди Лола.
–Чўпчагингни бошқа бировга айтсасан!–Холдор шартта унинг йўлини тўсдида ёқасидан чангаллади. Иккинчи қўли билан эса пичоқ уришга шайланди.
Лола энди ўлдим деб ўзини орқага ташлаганди, кутилмаганда Холдор оёғи осмондан бўлиб иккинчи этаждан пастга қулади. Сувга ташлаш учун хаво симирган Лола эди, аммо калла ташлаган Холдор бўлди.
Бу шунчалик кутилмаганда бўлдики, хеч ким нима бўлаётганини англамай қолди. Чинқирганча пастга қулаган Холдор боши билан бетон полга қулаганди. У бир қоп гўштдек “шалоп” этиб йиқилдию, оёқларини икки марта силтаб жимиб қолди. Ерда узалган қўлида эса пичоқ йилтираб туради.
–Хамманг камерага кир!–назоратчилар –бақир–чақир қилганча югуриб қолишди.
Ташландиқ–45.
Улуғбек қанча сабр қилмасин захартанг қилиб, безовталиги ошаверди. Аксига олиб тувакни хам ташқарида қолдиришган экан. Болалардан бирортаси келиб қолар деган умидда бир соатдан ошиқ ётди. Нихоят ховлидан ёш болаларнинг овози келди. Афтидан Пўлатжон ким биландир ховлига кирган кўринади.
–Пўлатжо–он!–Улуғбек бор овозда ўғлини чақирди. Бироздан сўнг эшик очилиб Пўлатжон билан Зумрад кўринди. Қизчанинг қўлида қийғос гуллаган бодом шохи бор экан. Уй ичига бодом гулининг муаттар бўйи таралди.
–Чақирдингизми дадажон?
–Чақирдим болам, чақирдим. Менга гаршокни олиб кел ўғлим. Кейин обдастада сув хам олиб кел.
Пўлатжон билан Зумрад ташқарига чиқиб кетишди. Зум ўтмай бири тувакни иккинчиси обдастани кўтариб кириб келди.
–Бўлди болалар, ўйнайверинглар. Чақирганимда келасан, гаршокни олиб чиқиб, чайқаб қўясан!
Улуғбек минг азобда пақирга ўтириб олди. Кейин чойнакдаги муздек сувда ювуниб олди. Тўрт оёқли хассасига суяниб, диванига қайтаётганда, ховлидан катта одамнинг овози келди. У болалар билан нима хақдадир гаплашаётганди.
–Мени кўргани кимдир келди шекилли,–ўйлади йигит. Кейин тувакни олиб чиқиши учун ўғлини чақирди. Пўлатжон тувакни олиб чиқиб кетгач, эшик очилиб махалла оқсоқоли Хожи бува кириб келди.
–Улуғбек яхшимисан?–Хожи бува унинг тепасига яқинлашди.
–Келинг Хожи бува,–Улуғбек туриб ўтиришга уннади.
–Қўй, овора бўлма, ётавер!–Хожи бува тез келиб унинг елкасидан босди.–Қалайсан энди?
–Тузук Хожи бува, уй ичилар тинчми?
–Тинч болам, тинч. Ўзингдан гапир, қийналмаяпсанми?–Хожи бува хонанинг оғир хавосидан истар–истамас нафас оларкан, Улуғбекнинг ахволини тасаввур қилиб кўрди.–Келин қани, ишдами?
–Ха, эрталаб ишга кетувди.
–Ха–а, майли. Сенга бир хушхабарни етказишга кирувдим. Махалладан сенга ёрдам пули тариқасида маблағ ажратишга харакат қилгандик. Амалга ошди, энди олти ой мобайнида нафақа олиб турасан. Акрам духтир биланам учрашдим, сени ногиронлик гурухига чиқариш учун хужжат тайёрлашга киришди. Агар бу иш “ўхшаб” қолса моддий томондан анча далда бўлади сенга.
–Рахмат Хожи бува, бахтимизга кўп яшанг.
–Қани ўзингдан гапирчи, бу оёқлар юрай демаяптими?
–Юряпман Хожи бува, ўнг оёқ анча ўзига келиб қолди. Аммо, чап оёқ хоинлик қиляптида.
–Машқ қилдиряпсанми? Юрадиган сиёқи борми? Ё яна операция қилдириш керакмикан?
–Ха Хожи бува, яна бир марта операцияга қилдиришим керак, аммо бунга пул қаёқда дейсиз. Мушукни ўлигидек пул керак бўлади.
–Пул нима, қўлни кири, келади кетади. Вақтини ўтказмай операциянгни қилдирволда болам.
–Э–э, Хожи бува, “қўлимизни кири” қолмадида бошқа. Хабарингиз бўлса келинингиз ишида бироз камомад қилиб қўйган экан. Шуни тўлаяпмиз.
–Ие, бунақа гапларам борми? Бехабар қолибманку. Хозир электросетда ишлаяптими? Кеча монтёр боллар билан махаллада электр симларини текшириб юрган экан.
–Ха, мактабдан бўшаб электросетга ўтган.
–Мавриди келганда айтиб қўяй Улуғбек, ўша куни бир икккита махалладошларни хафа қилиб кетишибди. Катта жарима солди дейишяпти...
–Қанақа жарима, мен бехабар эканман,–хушёр тортди Улуғбек.
–Мамат танкист счёчигини тўхтатиб қўйган эканми, ё ўзи бузилиб тўхтаганми, хуллас анчага тушириб кетишибди. Маматку майли, айб ўзида дейлик. Аммо, Махфират кампирни бекор хафа қилишибди. Биласан, чоли ўтгандан кейин катта неварасини олиб келиб ховлисига уйлаб олганди. Невараси Воситжон бу йил Туркияга бориб яхши пул жўнатяпти шекилли, ховлисига темир валиш қурдирмоқчи бўлибди. Уста йигитлар сварка апаратини прямой столбага улашаётганда қўлга тушишибди. Хали биттаям электрод ишлатишмаган экан. Узр сўраб, энди қайтарилмайди десаям, “юз доллар берасан” деб оёқ тираб туриб олишганмиш. “Хозир прокуратурага ёзаман” деб қўрқитиб, пулини олиб кетишибди.
Қўшнилар хотинингни махалладошмиз деб йўлга солмоқчи бўлса хам ён бермапти. Ўзинг тушунасан Улуғбек, махалладош – бу тобуткаш дегани. Ўлса тобутини шу маххала кўтариб боради мозорга.
Энди, орқадан гапириш бўлсаям айтиб қўйяпман, хафа бўлмайсан. Ўғлим Садриддин хам бир гап топиб келди. Ўтган хафта қўшни махаллани текширишган экан. Кирган ховлисида хонама–хона кириб “ўғри ток” қидирармиш. Топиб олганларни катта суммага тушириб кетишяпти экан. Асли,
“ўғри ток” қилган жазога лойиқкуя, чунки хотининг вазифасини бажаряпти. Лекин, бу суммаларни давлатгамас, чўнтакка ураётгани иккинчи бир жиноят эмасми?
Эскиларда бир гап бор, бўри қўрасига тегмайди деган. Аммо, келин ўз қўрасиниям аямаяпти. Нариги кўчадаги мебелчи йигит борку, Сохибжонмиди исми? Ўша болани қарзи кўпайиб кетган экан. Уч юз минг дейишди адашмасам. Хотининг юз эллик берсангиз қарзингизни ноль–ноль қибераман деб пул олган экан. Халигача вадасини бажармабди. Сохибжон электросетга борса, қарз ўз холида турганмиш. Мамлакатни топиб учрашса, хавотир олманг тўғрилаб қўяман деб вада бериб жўнатибди. Сохибжон хурсанд бўлиб уйга келса, монтёрлар столбага чиқволиб, токни узаётганмиш. Мана шунақа гапларам бор Улуғбек.
–Тушундим Хожи бува, ўзи келсин гаплашиб қўяман.
–Ўғлим, мен келинни ёмонлаш учун келмадим, кўнглингга келмасин. Кези келганда гапириб қўйяпманда.
–Тўғри гапиряпсиз Хожи бува, хижолат бўлманг!
–Бўпти, мен қайтдим энди. Бугун эрта почтачи бола пулингни олиб келса керак. Духтир айтган ишни эса ўзим тезлаштираман. Группага чиқиб олсанг, келинни ишлатма. Уйда сенга қараб ўтирсин. Ахволинг яхшимас, бўмайди бунақа хаёт. Мана, ўзинг хам қўшниларни телевизорини, дазмолини тузатиб пул топяпсан экан. Дарвоза олдидаги хонангни устахона қилиб ол. Махаллада уста йўқ, қозонингни қайнатади устачилик.
–Хўп Хожи бува, рахмат.
Улуғбек оқсоқол чиқиб кетгач ўйга толди. “Ахмоқ хотин! Нималар қилиб юрибдия махаллада. Бекорга айтишмаган экан, хотин зоти бурни бўлмаса “бехи” ейди, деб”.
Йигит хотини келишини интизор кута бошлади. Агар хозир келганда қаттиқроқ сўкиб ташларди. Бироқ, узоқ кутиш оқибатида, бироз ховуридан тушиб қолди.
Мамлакат хам ишдан келиб, ўз хонасига кириб кетди. Кийимларини алмаштириб чиқар деб кута бошлади. Йўқ, хотини телевизор бор уйга ўтди. Аввалига болаларни жеркиб–жеркиб сўкаётган овози келиб турди. Кейин атроф жимиб қолди.
Улуғбек Пўлатжонни чақирди. Ўғли йўқ шекилли, Олтиной югуриб келди.
–Аянгни чақир қизим!
–Хўп дадажон,–Олтиной қайтиб кетди. Орадан ўн дақиқача вақт ўтиб Мамлакат норози қиёфада кириб келди.
–Ха, дадаси, ётипсизми?
–Ётиппан, нимаям қилардим. Кел, ўтир, гаплашадиган гап бор.
Улуғбек сухбатни махалладошларининг иноқлигидан бошлади. Гапни Айлантириб келиб, Мамлакатнинг қилиб юрган ишларига тақади.
–Яхши иш қилмаяпсан хотин. Бунақада махаллада қандай бош кўтариб юрамиз. Иссиқ–совуқ маракаларда доим биргамиз, кўз–кўзга тушганда уялиб қолмайлик.
–Хмм,–деди хотини сабрсизлик билан. Қошларининг чимирилиши, лабининг бурилишидан бу гаплар ёқмагани равшан эди.–Шикоят қилиб келишдими? Ким, қайси бири келди?
–Кимлигини нима ахамияти бор. Ким бўлсаям шу қишлоқ, шу махаллани одами. Ўлсак тобутимизни кўтаради. Яхшимас бу ишларинг. Оқсоқолнинг айтишича селсоветдан менга нафақа пули бериладиган бўлибди. Тез орада ногиронлик гурухига чиқаман, давлат пул ажратади. Сен яхшиси, аризангни ёз. Уйда юрганинг яхши экан.
–Ха–а,–деди хотини чўзиб.–оқсоқол шикоят қилиб келдими?
–Э–э, нима фарқи бор кимлигини? Сенга тушунтиряпманку!
–Дадаси, энди мени эшитинг! Мен кимларнидир гапига кириб ишимдан айрилмоқчи эмасман. Бу ерда сизга тувак тути–иб ўтиргани тоқатим йўқ. Ўзингиз ўйланг, Бу ерда ўтирсам, қайси мард келиб пул беради а? Қорин нима бўлади, уст–бошимиз нима бўлади? Сизга ажратилган арзимас пулга термулиб ўтирсам, рўзғорни ким тебратади?
–Менга маош чиқяпти. Кейин, нариги хонани устахона қиламиз, устачилик қилиб хам пул топа оламан.
Сен бу гапларимни хохла илтимос деб, хохла буйруқ деб қабул қил. Эртадан ишингни йиғиштир!
–Йиғиштирмайман! Хали камомад пуллариниям тўлаб улгурмадим. Аввал сизни кўрайчи, етарли пул топа оласми йўқми. Шунга қараб иш қиламиз.–Мамлакат шартта ўрнидан турди.
–Менга қара, мен гапирганда тескари қарама!
–Қўйинг, уришиб қоламиз хозир!–Мамлакат зарда билан қадам ташлаганча ташқарига чиқиб кетди!
*
Ассалому алайкум, дўсту–қадрдонлар. Барчангизни муборак байрам РАМАЗОН ХАЙИТИ билан қутлайман. Хонадонингиз тинч бўлсин, рўзғорингиздан барака аримасин! Беморларимизга Ўзи шифо берсин, сафардаги дўстларимиз сафарлари бехатар бўлсин!
Тутган рўзаларимиз Аллох даргохида қабул бўлсин!
Кейинги шу кунларда хам қаторларимиздан хато бўлмай ғойибона бўлсада дийдорлашишни насибу–рўз айласин!
Бугун кимдан ранжингиз, аразингиз бўлса Аллох йўлида авф этинг! Аллох барчангизни асрасин дўстларим!
Ташландиқ–46.
Май ойига келиб ёз фаслининг кучи сезилиб қолди. Апрель ичи ёзга бўй эгмаган бахор, гохо тумтайиб олса, гохо кўз ёшларини шаррос тўкарди. Бир кун қуёш чиқса, эртасига табиат лунжини тўлдириб шишириб, замин узра хаво пуркашга тушарди. Бунинг таъсирида кучли бўрон туриб дов–дарахлар синган дейсизми, одамларнинг томидан шиферлар учган дейсизми... Хатто столбадаги симлар айқуш–уйқаш бўлиб, қисқа туташув оқибатида қишлоқдаги кўпчиликнинг электр қурилмалари куйиб кетди.
Оқибат Улуғбекка иш кўпайди. У қўп махалладошларининг телевизорларини, Магнитафонларини тузатиб бера бошлади. Қахрамонимиз бу сохада хали анча нўноқ эди. Бор билими мактабда фиизикадан аъло ўқиганию, “Ёш физиклар” тўгарагида олган билимлари эди. Ўзида хам электроникага бўлган қизиқишлари кучли бўлгани сабаб, ёшлигидан уйдаги қурилмалар ишдан чиқса, ўз холича тузатиб кўрарди.
Мактабда ўқиб юрган пайтлари физика устози билан телевизор ва магнитафон китоблариинг платалари схемасини ўқишни бироз ўрганганди. Бунинг таъсирида қурилманинг қандай ишлашини ва носоз холатда қаери панд бераётганини аниқлай оладиган бўлди.
У уйида устахона очгач, бир пайтлар қизиқишда сотиб олган радиотехника қўлланмаларини топиб, қайтатдан ўқиб чиқа бошлаганди. Тўғри у малакали уста бўлолмади, аммо ўзига келтиришаётган носоз қурилмаларнинг ярмидан кўпини таъмирлай оларди.
Энди унинг хар ой олаётган моддий ёрдами ва ишлаб топаётган “уста хақи” си рўзғор тебратишга етарли эди. Улуғбек шу кунларда яна хотинига ишдан бўшаш талабини қўйди. Ўртада қаттиқ тортишув бўлди. Оқибат шу бўлдики, Мамлакат эри билан умуман гаплашмай қўйди. Уни кўрсаям кўрмасликка, гапларини эшитмасликка оладиган бўлди.
Эрига зарда қилиб болаларга хам қўпол муносабатда бўлар, арзимаган гапга хам Ойбек билан Пўлатжонга шапалоқ тортиб юборар, Олтинойни эса, сонидан чимчилаб оларди. Охир –оқибат вазият шу даражага етдики, болалар Мамлакатни кўрганда бўрини кўрган қўзичоқдек пилдир–пис бўлиб қолишарди. Кечки овқатдан кейин югуриб Улуғбекнинг олдига чиқиб олишар, “дадажон бугун сиз билан ухлайлик” деб ялинишга тушарди.
Улуғбек хайрон эди, Пўлатжонку майли, қони бошқадир, аммо ўз жиянларигаям шунчалик золимлик қиладими? Шунчалик боладан кўнгли қолган экан, поччаси келганда бериб юбормайдими болаларни?
Азиз ўқувчим охирги гапимни эшитиб ажабланаётгандир. Чунки бу хақда хикояда илгари гап очмагандим. Ижозат берсангиз ўша хатойимни хозир тўғрилаб кетсам.
Бу воқеа қиш кунлари бўлиб ўтганди. Гулшанойнинг эри Дилмурод хотини билан ажрашгандан сўнг Россияга кетганди. Тақдир тақозоси билан у ёқларда қамалиб қолган экан. Қамоқ муддатини ўтаб хам ўша ерларда ишлаб юрган. Квартирага жойлашга ва иш топишга ёрдам берган Наманганлик Жамолиддин билан иноқ бўлиб қолгач, унинг турмуши бузилган қизига уйланади. Куз фаслида хотинини уйига олиб келган Дилмурод, Гулшаной ўлганини, фарзандлари қайнсинглисида қолганини эшитиб, қайнотасиникига келади. Болаларни ўз қаромоғига олмоқчи экан.
Ўшанда Мамлакат учаскавойга хам махалла оқсоқолига хам сўз бермади. Уйдан пичоқ олиб чиқди–да, болаларни олиб кетсанг билагимни кесаман, хаммангни қаматаман деб пўписа қилди. Кимнинг хам қамалгиси келарди дейсиз. Шу билан бу масала Мамлакатнинг фойдасига хал бўлди қолди.
Улуғбек аввалига ўғилларини ўзи билан олиб ёта бошлади. Аммо, Олтиной хам хар куни чиқиб олиб дадасига ялинарди. Улуғбекку рози бўларди–я. Аммо, сал ўтмай ховлидан Мамлакатнинг қахрли овози янграрди:
–Олтиной, чиқ белимга маз суркаб қўй!
Олтиной ноилож чиқарди. Охирги пайтларда тез–тез бели оғриб қолаётган онасининг белига маз суртиб, массаж қиларди. Шу бўйи Мамлакат билан ухлаб қоларди.
Улуғбек бу холатга кўп чидай олмади. Хотини билан шу масалада гаплашиб олишга қарор қилди:
–Сен қанақа ахмоқ хотинсан, болаларни ўзингдан бездирасан а? Ё сен қаримайсанми? Белингдан мадор кетмайдими? Ақлингни ишлат, эртага бир ишга ярамай қолсанг шу болаларга қолади кунинг. Шу болалар боқади сени.
–Менга хавасмас уларни тергаш. Айб иш қилганда уришаман–да, тарбиялайман–да. Нима, онаси бўлганда тергамасмиди ё?
–Хар нарсани меёри бўлади. Сен оширворяпсан. Охирги пайтларда умуман яхши гапирмай қўйд
инг. Қахр кўрсатишдан олдин меҳр беришни бил. Токи бола, бу тергашлар остида оналик мехрингни хис қилиб турсин.
–Болага бўш келиш тўгри эмас. Дарахтниям ортиқча шохларини аямай кесиб турилса бўйи яхши ўсади.
–Дарахтга ўғит бермасанг, сув бермасанг қандай ўсади. Агар тарбия қилолмасанг, дадасига бериб юбор. Уларни болалигидан махрум қилма, бервор дадасига, яйраб ўссин бояқишлар.
–Э, ўша алкашга бола керак эканми? Хечамда, у давлат берадиган болалар пулига ишқибоз бўлиб келган. Агар бола керак бўлса, аввал бошида қаерда эди? Нега ажррашди опам билан? Нега опам ўлиб кетишига йўл қўйиб берди? Йўқ, сиз тилимни қичитманг, хеч қачон болаларни бермайман унга. Керак бўлса туғдирволсин хотинини!
Улуғбек хотинига тушунтиролмади. Хотин хечам тушунишни истамасди.
–Поччанг бир кун яна келади. Ўшанда мен унинг фойдасига гапираман, сен оналикка нолойиқсан.
–Унда мен кўз олдингизда ўзимга пичоқ ураман. Ўша алкаш билан бирга кетаверасиз турмага.
–Менга фарқи йўқ, шундоқ хам турмадан кам эмас ховлимиз.
–Нима, сизга фарқи йўқми ўзимни пичоқлашимни?
–Ха, фарқи йўқ, ўлсанг ит қавмида кетасан! Аммо, ўлишга кўп ошиқма, сени кўмадиган одам қолмаган махаллада. Ўлигинг ховлида сассиб ётавермасин десанг, одамларга яхшилик қил, токи кимдир кетмон тутиб, устингга тупроқ тортишга жазм этсин.
Улар даханаки уришаётганларида дераза ортида турган Олтиной хамма гапни эшитиб турган экан. У бу гапларни эшитгач, ўзларининг кимлигини билди, дадалари бутунлай бошқа одам эканлигидан ажабланди. Ва шу кундан эътиборан дадаси қаерда яшашини аниқлашга киришди.
Май ойи охирлаб, мактаб ўқувчилари ёзги таътилга чиқишди. Ойнинг охирги якшанба кунида туман электр тармоқлари идораси бошлиғи ўғлини уйлади. Бошқа жамоадошлари қатори Мамлакат хам эрталабдан ялтир–юлтир кийиниб, атирга буркангача чиқиб кетди.
Уйдаги ишлар Олтинойга қолди. Қизча туш пайти укалари билан овқатланиб бўлгач, дастурхонни йигиштиришни унутиб, телевизорга махлиё бўлиб қолди. Бола барибир бола экан–да.
“Ёшлар” каналидан болар боп кино берилаётганди. Кино тугаши арафасида Мамлакат кайфияти расво холда кириб келди. Шундоқ уйга кирдию, дастурхондаги ювуқсиз идишларни пашша талаб ётганини кўриб баттар тутоқиб кетди.
–Бу нима ўтириш? Кино кўргунча балони ўқини кўргурлар. Еганингдан кейин ювиб–йиғиштириб қўйда! Мамлакат келиб ювиб берадими сенларга? Тур хамманг, ишга кириш.
Пўлатжон қўрққанидан бурчакка бориб пусиб олди. Ойбек эса, сал каттроқ эмасми, дадиллик қилиб онасига ёлборди.
–Ая, жичча қолди кўрволайлик!
Токчада турган кичик чойнакдаги яхна чойни симираётган Мамлакат қўлидаги чойнакни телевизорга қараб отди:
–Йиғиштир! Яхши гап қулоғингга кирмаяптими?
Чойнак телевизорга қарсиллаб урилди–ю, экрани дарз кетди. Бурчагидан тутун чиқиб, кўрсатмай қолди. Ойбек бу холатдан анграйиб турарди. Халиям ўрнидан турмаётганини кўрган Мамлакат Ойбекнинг елкасига чарсиллатиб шапалоқ тортди. Оғриққа чидолмаган ўғли елкасини ишқалаганча йиғлашга тушди.
–Укамни урма!–бирдан Олтиной дадилланиб Мамлакатнинг қаршисида тик турди. Бундай қаршиликни кутмаган аёл қизчанинг қулоғига чанг солди:
–Тилинг чиқиб қолибдими тирранча?
–Ай, қулоғим!–чириллаб йиғлашга тушди қизча.
Мамлакат иккинчи кафти билан Олтинойнинг қулоғига тарсаки туширганди “поқ” этиб овоз чиқди. Қизча бунақа қаттиқ зарбани кўтаролмай гарангсиб ўтириб қолди. Хозиргина ёшга тўлган кўзлари маъносиз кўринишга келди. Мамлакат Ойбекка бақиришга тушганда Олтинойнинг қулоқларидан қон сизиб оқа бошлади.
–Бўл хамманг ишга кириш! Беш минутда хаммаёқ чиста бўлсин!–Мамлакат жавраганча хонасига кириш учун ховлига чиқди.
–Хой ялмоғиз, болаларга тегма!–устахонадан эрининг дарғазаб овози эшитилди.
–Ўчир овозингни чўлоқ!–жеркиб берди аёл йўл–йўлакай.
Мамлакат чиқиб кетиши билан Пўлатжон дадасининг олдига чопиб кирди.
–Дадажон, опамни қулоғи қонаяпти!
–Ойбек қани? Боринглар Олтинойни бу ёққа олиб чиқинглар!
Бироздан сўнг болалар Олтинойни етаклаб чиқишди. Қизча халиям ўсал холатида экан.
–Она қизим, сенга нима бўлди?–Улуғбек унинг холатини кўриб қўрқиб кетди. Олтиной жим. Афтидан у хеч нарса эшитмаётганди.
–Олтиной?!–Улуғбек унинг бошидан, юзларидан силаб ўпа бошлади.–Қўр
қитма, бирон нима десангчи? Нима бўлди сенга?
–Мамлакат урди,–опасининг ўрнига Пўлатжон жавоб қилди.
–Урган қўлларинг синсин ифлос!–сўкинди йигит.–Ойбек, чоп Замира холангни чақириб чиқ!
Замира Ойбек билан чопиб чиқаётганда Олтиной бироз ўзига келганди. Ўзига келдию, қулоқларини чангаллаб йиғлашга тушди.
–Улуғбек нима бўлди қизингга! Қани, она қизим менга келчи!–Замира қизчани қучоғига олиб, қулоқларига қаради.–Рўмолча беринглар. Олтиной, мени эшитяпсанми қизим?
Олтиной жавоб бериш ўрнига, аёлнинг қучоғига ўзини уриб йиғларди.
–Қайси қулоғигинг оғрияпти?
–Буниси,–қизча қон оққан қулоғини ушлаб йиғларди. Замира унинг иккинчи қулоғини рўмолча билан ёпдида, яна сўради:
–Шу қолоғинг оғрияптими?
–Ха,–деди қизча аёлнинг юзига мўлтираб қараганча.
–Қўрқма қизим, қулоғинг эшитяпти экан. Хозир ўтиб кетади, йиғлама қизим!
Улуғбек тинчликми ука, нега жанжал бўляпти. Бир кун уйда жанжал бўлса қирқ кунлик барака кетаркан. Унақа қилманглар!
–Э–эх, опа, жанжалга бошқоронғи бўп қолганмиз шу кунларда.
–Худо сақласин, астағфирулло денг ука. Жанжалли уйга рухларам келмайди. Ота–онангизни рухи чирқиллаб қолмасин.
Замира қизчани бошини силаганча юпатишга тушди. Қизиқ бўларканда она деган зот. Тўғри, Замира Олтинойнинг онаси эмасдир, аммо бир болага етти қўшни ота–она деб айнан замирларга айтилган кўринади.
У қизчани қучоғига олган пайтидаёқ бутун танаси худди бешикдек тебранишга тушганди. Бу харакат оналарда худди рефлексдек холат экан. У Олтинойни ўз гавдаси билан элаганча, силаб–сийпаларди. Олтиной Хали бунақа мехрни кўрмаган бўлса хам, зумда бутун танаси юмшаб, оғриқлар пасая бошлади.
–Мамлакат ичволибди,–деди у Замирга шивирлаб. Бу гапдан Зўнг Замиранинг қовоқлари уюлди.
–Адашмадингми? Эй Худо! Касофати ўзига урсин.–деди Замира бошини сарак–сарак қилганча.
Опаси тинчиб қолганда ховлига чиқиб кетган Пўлатжон яна чопиб кирди:
–Ака, телизоримиз ёняпти!
–Нима?–бир сапчиб тушди Замира.–Она қизим сен тўшакда ётиб тургинчи.
Аёл Пўлатжоннинг кетидан чопиб чиқиб кетди. Орадан беш дақиқача ўтиб қайтиб кирди.
–Хавотир олманг Улуғбек, тутаётган экан, ховлига олиб чиқиб қўйдим. Энди мен қайтай, уйда мехмонлар бор эди.
–Рахмат опа, бемалол қарайверинг мехмонларга! Олтиной хам ухлаб қолди мана.
–Бўпти ука, тинч ўтиринглар. Аммо, Олтинойни дўхтирга бир кўрсатиб қўйиш керак. Хамма нарсаниям олдини олган яхши.
Улуғбек судралиб–судралиб Олтинойга яқинлашди. Қизчанинг бошини аста буриб, жарохат олган қулоғини пастга тўғрилаб қўйди.
Йигитнинг кўнгли вайрон бўлганди. Ночорлик эса баттар рухини тушириб юборди. Бу кўнгил захматлари шом пайти бўлган дилхиралик олдида хадди байрамга ўхшаб қолди.
Кечки пайт Мамлакат маст холда ухлаб ётар, Улуғбек эса бошини столга қўйганча ўйланиб ўтирганди. Олтиной кечки овқатни пишириш учун укаларини ёнига олиб чорбоқда картошка кавлаётганди.
Дарвозадан икки жувон ит қувгандек кириб келди. Аёллардан бири Ховлида турган телевизорни бир тепиб думалатди–да, овозига зўр берди:
–Қанисан мегажин, бу ёққа чиқ?
.
Ташландиқ–47.
–Жумаевани сен итарвордингми?–назоратчи резинка таёғини Лоланинг иягига тиради.
–Йўқ!
–Унда Ким ?
–Ўзи тушиб кетди шекилли...
–Мени ахмоқ деб ўйлаяпсанми? Ёш боламиди тушиб кетади? Огохлантириб қўяй, терговни чалғитаётганинг учун жазойинг оғирлашади.
–Сен ёмғирда қолган одамни пиёладаги сув билан қўрқитяпсанми? Мен билганимни айтяпман. Мен хеч нарса қилмадим, тамом.
–Унда ким? Ким бор эди ёнингда?
–Эслолмайман... У менга пичоқ тираганда кўз олдим қоронғулашиб кетди.
–Нега у сени пичоқламоқчи бўлди?
–Буни ўзидан сўра! Биров еган овқатнинг тузини мен қаёқдан билай.
–Сенга нима адовати бор эди? Нимани келишолмай қолдиларинг?
–Мендан бўнак талаб қиларди. Гўё химоя қилиб юриш учун.
–Қанча берардинг.
–Сира бермаганман. Менда пул йўқ.
–Пулим йўқ десанг пичоқламоқчи бўлдими?
–Шунақадир...
–Кейин сен уни пастга улоқтирдинг.
–Улоқтирмадим. Пичоқлашдан олдин бўғзимдан чангаллаганди. Мен пичоқдан қочиб ўзимни кескин орқага тортдим. Балки, шунда у пастга қулагандир.
–Ким ишонади бу ёлғонингга. Шу гавданг билан бир тортиб тушириб юбормагандирсан.
–Унда шу гавдам билан итариб юбора олармидим? Нега бу томонини ўйламаяпсан?
–Нимани ўйлашни ўзимга қўйиб бергинда, саволларимга жавоб бер. Шеригинг ким?
–Шеригим Оллох!–истехзоли кулди Лола.–Йўқса эплолмасдим!
–Сен ўйлама бу воқеа яширин қолади деб. Сендан бошқа яна беш кишини тергов қиламиз. Кимдир сотади барибир!
–Унда мени қўй, вақтинг бекор кетяпти.
–Гапирмасанг, люксга жўнатаман, каналар билан дардлашиб ўтирасан.
–Мен тайёрман!
Назоратчилар бошлиғи эшик ёнидаги аёлга имо қилди. Лолани олиб чиқиб кетишди.
Улар «ўша» таниш йўлакча бўйлаб Лолани олиб боришаётгандаёқ, аёлнинг тиззасига қалтироқ кирди. Бу “люкс” хоналар йўлакчаси эди.
Лолани ичкарига итариб киритишгач, ортидан шарақлаб эшикни ёпишди. Аёл бир зум хона ўртасида туриб қолди. Кўзлари қоронғуликка ўргангач, атрофга кўз югуртирди. Бу ўша ўзи ётган хонамиди, ёки хамма хоналар бир хилмиди? Бир хил бўлса керак, ўйлади у.
Аёл шундан сўнг эшикка яқин жойда орқасини деворга суяб ерга ўтирди. Энди нима бўлади? Ишқилиб, Холдор ўлиб қолмасинда, акс холда шўримга шўрва тўкилади.
У ўй суриб турган пайти қаердандир темир эшик очилгандек овоз келди. Лола нафасини ичига ютиб қулоқ сола бошлади. Ана, махбусни ичкарига киритишгач, қайтатдан эшикни ёпишди. Эшик ёпилиши билан кимдир гумбурлатиб муштлай кетди. Элас–элса овоз хам эшитила бошлади:
–Мени чиқаринглар, мен хеч нарса қилмадимку!
–Уч кун ўтирсанг ақлинг кириб қолади,–назоратчи шундай деганча ортига қайтиб кетди.
Ичкарида қолган аёл узоқ вақт эшикни уриб турди. Охири тақдирига тан берди шекилли жимиб қолди.
–Уф, энди нима қилдим!?–Лола алам билан бошини орқа деворга урди. Аммо, боши бетонга эмас, юмшоқроқ тарсага таққиллаб урилди. Бундан хайрон бўлган аёл ортига ўгирилди. Деворда худди иситиш батареясига ўхшаган узун нарса жойлашган экан. Аёл уни пайпаслаб ушлаб кўра бошлади. Йўқ, бу иситиш батареяси эмас, йиғма кроват экан. Лола ўрнидан туриб уни пастга босганди, узун столга ўҳшаш кроват очилди.
–Тавба, сезмаган эканманми, ё бу хона аввалгисидан бошқамикан?–кроватга чўзилди Лола.
У Холдор билан бооғлиқ тафсилотларни ўйлаб ётганча ухлаб қолди. Аёл учун яна азобли кунлар бошланганди. Уч кун уч юз йилдек ўтди назарида. Вақт учқур от дейишади одамлар. Бунақа гап озодликдаги одамларга нисбатан олинган бўлса керак. Бу ерда вақт хам муаллақ ослиб қолгандек гўё. Хаёлингда бир соат ўтди дейсану, аслида бор йўғи бир ёки икки дақиқа ўтган бўлади
Лола аввал хам бу усулда жазоланган эмасми, энди ўзини бироз босиб олганди. Хар холда аввалгисидан бироз енгил ўтди бу уч кун.
Бахтига Холдор тирик қолибди, уни шифокорлар асраб қолганди. Аммо, энди аввалги Холдор йўқ. Ўрнида аравачага тахланган бир қоп гўшт қолганди гўё. Орадан ўн бир ой ўтгандагина хассага таяниб юраётган Холдорни махбуслар камерасига ўтказишди.
У йўқ пайтлари жабр кўрган кўп махбуслар “Худога шукур, энди бироз эркин нафас оламиз” деб ўйлашганди. Бироқ, бу фикрлари хато экани тез орада маълум бўлди. Холдорнинг хамхонаси Насиба унинг ўрнига давогарлик қилди. Энди махбуслардан олинадиган ўлпонни шу аёл йиғадигган бўлди.
Жахлдор назоратчи Садоқат энди Насибани қўллаб турарди.
Лола люксдан чиққанда Насиба ва унинг атрофидагилар Лолага бошқача кўз билан қарай бошлашди. Лоладан аламлари бор бу аниқ, аммо негадир унга яқинлашишмасди. Афтидан, улар Холдорни Лола ирғитворган деб чўчишаётганди.
Лола хам уларнинг чўчиётганини сезиб қолди. Ичидан эса, кулиб қўярди.
–Чўчишгани яхшикуя, аммо энди ортимдан пичоқ уриш хавфи кучайгани ёмонда,–ўйларди у.–Эхтиёт бўлиш керак. Қизиқ, нега Фазилат халигача “люксдан” қайтмаяпти? Ё ичкарида айбига иқрор бўлдимикан? Балки шунинг учун унга нисбатан кўпроқ жазо қўлланаётгандир?
Орадан икки кун ўтиб Фазилатни хам камерага қайтаришди. Аниқроғи, судраб чиқишди. Аёлнинг соғ жойи қолмаганди. Афт ангорига қараб бўлмас, калта Сочларида қора қон қотиб қолганди.
Лола уни кўргани камерасига кирди. Фазилат гарчи кўзи очиқ бўлса хам, биронта саволга жавоб беролмади. Ёрилган лабларини сал қимирлатса, тизиллаб қон оқиб кетарди.
Лола ўз камерасига қайтаркан, ичида тахмин қилди. “Мени қийнашмаганига сабаб, у ёқда Фазилатни ола тепки қилишгани эканда? Кимдир уни сотдими, ёки ўзи иқрор бўлдими? Агар сотишган бўлса, бунинг учун жазосини бериш керак, қарор қилди у.
Кейинчалик Фазилат ўзига келганда маълум бўлдики, у ўз айбига иқрор бўлган экан.
–Шундай қилмасам, бошқалар хам бир арава калтак ерди,–Лолага тушунтирди у.–Мени деб кимдир азоб чекишини истамайман. Калтак еб ўлиш керак бўлса мени ўзим ўлишим керак, ортимда ачинадиганим қолмаган!
–Кўпчиликнинг ўйлашича, Холдорни мен итариб юборганман. Шунинг учун сен бу гапларни бошқаларга индама! Йўқса, менга қаратилган тиғ, сенга санчиллиши аниқ. Сени бу холингда осонгина ўлдириб юборишлари мумкин.
–Назоратчилар хақиқатни Насибага айтишади бир кун. Ёки, Холдор тузалиб чиқса ўзи айтиб беради гумашталарига. Бу ерда хақиқатни яширолмайсан Лола.
–Майли, унгача сен оёққа туриб оласан. Балки, бу орада Садоқатни хам бир ёқли қилармиз, шунда назоратчилар Насиба билан шартнома тузишга қўрқиб қолади.
–Лола, сен Садоқатни ўлдирмоқчимисан? Бундай қила кўрма, устингга яна 10–15 йилни кийдириб қўйишади.
–Йўқ, қўрқма! Мен қўлларимни унинг харом қони билан булғамоқчи эмасман. Махбусларни ташқарига олиб чиқиб, эркакларга қўшаётгани ва порахўрлик қилаётганини исботласам, ўз–ўзидан унинг думи тугилади. Демак, назоратчилар ва махбуслар ўртасидаги харом алоқа хам бархам ейди.
–Сени бундан кейин тинч қўйишмайди Лола. Бир кун ё ток уриб ўласан, ёки станок тагига кириб кетасан! Бахтсиз тасодиф ниқоби остида хаётингга нуқта қўйишади.
–Менга энди фарқи йўқ Фазилат. Шундоқ хам менинг ўлимимга фармон чиқариб бўлишган.
Нима қилсанг қил, лекин Холдор меники. Уни фақат мен ўлдираман, акс холда ўлсам кўзим очиқ кетади.
–Муддатинг қачон тугайди?–сўради Лола.
–Агар амнистияга тушмасам, икки йилу тўрт ойда чиқаман.
–Сен амнистияга тушасан, қараб тур. Олти ойга қолмай чиқиб кетасан. Шунинг учун қўлингни қонга ботирма!
–Лола, нега тушунмайсан? Менга озодлик эмас қасос керак. Бу ор–номус йўлидаги қасос. Қасосимни олмас эканман, хаётнинг қизиғи йўқ. Мени бу йўлдан энди хеч ким қайтаролмайди, хатто сен хам!
Ташландиқ─48.
Лола икки кунгача Насибани пойлади. У биларди, Насиба барибир унга рўпара бўлади, шартини айтади. Акс холда, бошқа махбусларга хукмронлигини ўтказолмайди.
Аёл тўғри тахмин қилганди. Насиба охир─оқибат унга учрашди. Бу воқеа махбусларни Ховлида сайр қилдиришаётган пайтда бўлди. Икки аёл гўёки Лолани қўлтиқлаб сайр қилаётгандек бўлиб, Насибанинг қошига судраб боришди.
Лола унга рўпара бўлганда, қўлтиғидан тутиб келганлар бироз ўзларини ортга олишди.
Насиба оғзидаги сигарета тутунини Лолага пуркаганча сўради:
─Сен нега шу кунгача пулни тўламаяпсан?
─Пайпоғимни ювибмидингки пул бераман сенга?
─Вой, тилинг бунча ширин сени? Шу ширин тилларингни сал калталаб қўяйми ё?
─Сендан аввал хам катта гапирадиганлар бор эди. Хозир сув хам сўролмаяпти. Сенам эхтиёт бўл, нонни нанна дейдигон бўлиб қолмагин.
─Жа─а, довюрак экансанми?─Насиба унинг қорнига мушт туширди. Лола кучли зарба оқибатида нафас ололмай букчайиб қолди. Насиба эса атрофга аста қараб оларкан рақибасининг юзига ўнг тиззаси билан тепди. Лола ерга қулаганди, гумашталари билан бирга бу ердан узоқлашди.
Лола оғриқни енгиш учун, тишини─тишига босганча, Насибанинг ортидан тикилди. Бу аёл бугун ўзини дадил тутяпти,─алам билан ўйларди.─Чунки, хов анави назоратчи буларни кўриб, кўрмаганга оляпти. Демак, буйруқни назоратчилардан оляпти.
Хамшира қиз айтган гапларда жон бор экан. Агар назоратчи қўллаб турмаса, бу ерда хеч ким бир─бировига жиддий зарар етказолмайди.
Ха, хамшира сен хақсан. Мана энди, сен айтган таклифни амалга оширсак хам бўлади. Энди қўрқадиган холатда эмасман. Тозалов бўлса тозаловда, қани сен айтганниям қилиб кўрайликчи!
Хикоямиз қахрамони хамшира билан нимани гаплашган? Хамшира қандай таклиф билдирган? Бу саволларга хижжалаб ёзиб ўтирмоқ шарт эмас. Шундоқ хам кейинги воқеалар ривожидан бу қандай таклифу, мақсад нима эканлигини англаб оласиз.
Соғлиги ёмонлиги туфайли хамширага учрашиб чиққан Лола, ташқаридан хабар кута бошлади. У зоқ кутмади, икки кун ўтиб, адвокати у билан учрашувга келди.
Наримон Каримович бир ўзи келмаганди. У билан МХХ бўлимидан бир аёл хам келган экан. Бу аёл хамшира айтган гапларни яна бир карра такрорлаб, Лолага пул бериб кетди. Янги чиққан бу минг сўмлик банкнотлар овчилар учун хўрак бўлди.
Лола учрашувдан камерага қайтаркан, назоратчилар уни номигагина тинтиб қўйишди. Лола бу хам бежизга эмаслигини сезиб турарди. У Насиба билан пул бериш учун учрашганда атай хамма пулларни қўлига олди. Орасидан беш мингни санаб унга узатаётганда, Насиба қўлини чўзиб хамма пулларни тортиб олди:
─Беравер, сенга керак бўлмайди бу пуллар. Нима керак бўлса менга айтасан, топиб бераман.
─Айтаман, Насиба айтаман!─Лола улардан узоқлашаркан, ичида кулиб қўйди.
Кун тинчгина ўтди. Шом пайти махбуслар камераларга қайтарилганда эса ғалати холат юзага келди. Коридорда хам, кириш эшигида хам биронта назоратчининг қораси кўринмасди.
Орадан икки соатча вақт ўтиб, камераларда саноқ ўтказила бошлади. Бу нимадан далолат беришини Лоладан бошқа хеч ким билмасди.Фақат эртаси тонгда кечаги воқелар хақида миш─мишлар тарқала бошлади.
Ишга чиққан махбуслар бу миш─мишлар хақиқат эканини ўз кўзлари билан кўра бошладилар. Қамоқхонада ишловчи баъзи назоаратчилар кўринмас, ўрнига янги ишчилар келганди.
Кечаги саноқ пайтида учта махбус аёл ўз камерасида эмаслиги аниқланган экан. Тезкор олиб борилган қидирувлар натижасида, махбусларни ва уларни кузатиб чиқққан назоратчиларни хам топишган.
Хизмат вазифасидан ўз манфаати йўлида фойдаланган қамоқхона мудираси ва тўртта назоратчини тергов қилиш учун шу ернинг ўзидан қўлига кишан солиб олиб кетишганди. Бундан ташқари Лоладан олинган махсус пуллар қидирилганда яна уч киши хизмат вазифасидан ноўрин фойдалангани маълум бўлди.
Люкс хонасида эса бир махбусни қасддан қийнаётган икки назоратчи хам қўлга олинганди.
Мундоқ олиб қараганда етти─саккиз нафар назоратчининг ишдан кетиши сезилмасди хам. Лекин, уларнинг кетиш сабаблари бошқа назоратчиларга хам ўз таъсирини ўтказиб улгурганди. Бу ерда қолганлари хам ўзларини янги келган назоратчилардек тутар, ўз хавфсизликларини ўйлаб қолишганди.
Қамоқхонада авваллари хам тафтиш бўлиб турар
ди. Бу тафтиш ўтказилишидан олдин қамоқхона маъмурияти “ғижимланган кийимларини” текислаб олишарди. Бу кутилмаган тафтиш оқибатида эса кутилмаган ишлар хам очилиб кетганди.
Лоланинг махсус пулларига бармоқ излари тушган назоратчилар энди бу ерларга қайтиб келолмасди. Демакки, бу ишлар Лола орқали амалга оширилгани узоқ вақтгача қоронғу бўлиб қолди.
Фақат, Насибагина Лоладан шубхалана бошлади. Чунки, энди уни хеч ким қўлламаётганди. У хам оддий махбуслар сингари бўлиб қолган, барча имтиёзларидан мосуво бўлганди. Холдорнинг ўрнига ўзи ўтиб, қаноти анча ёйилиб қолган аёл, бу холатга чидагиси келмади. Лолани йўқ қилишни ўйлай бошлади. Аммо, Лоланинг бахтига хулқи оғир махбусларнинг камералари алмаштириб юборилган, хаммалари янги хоналарда ўзлари яхши танимайдиган махбуслар билан яшай бошлаганди. Боз устига махбуслар ўртасида уюшиш холатлари қаттиқ назорат остига олинганди. Сайр пайти айниқса бу яққол кўзга ташлана бошлади. Бошқа камерага кўчирилган махбуслар эски камерадошлари билан узоқроқ саломлашиб қолса хам резина таёқли назоратчилар югуриб етиб келар, уларни тарқатиб юборарди.
Қамоқхонанинг ишлаб чиқариш цехида ишлаётганлар хам бу назоратни тезда сезишди. Иш пайти ишга тааллуқли бўлмаган хар қандай гап учун огохлантириш беришарди. Учинчи огохлантириш олган махбусларни тезда бу ердан олиб чиқиб кетишар, ўрнига бошқасини олиб келишарди.
Олиб кетилган махбусларни қийин қистов билан тергов қилишар, хамма ёғини тинтиб, тақиқланган буюмларни қидиришарди.
Ишлаб чиқариш цехида иш оғир бўлсада, кун бўйи кемаерада диққат бўлиб ётишдан афзал эди.
Кўпчилик бу қатий тартиб вақтинча деб ишонар, янги келган мудир ўз келгани билдириб қўйиш учунгина назоратни кучайтирди деб ўйлашарди.
Уларнинг тахмини ой охирига бориб ўзини оқлай бошлади. Аммо, бу пайтга келиб махбуслар янги тартибларга кўникиб улгуришганди.
Қамоқхонада ўтказилган тафтишдан махбусларга фойда бўлганди. Аввало, бирон махбуснинг буюмига бошқаси кўз олайтирмайдиган бўлди. Назоратчилар ва махбуслар ўртасида махфий алоқалар бархам топди. Махбусларни зўрлаш, номусини булғаш ишлари йўқотилди. Бўлар бўлмасга “люкс”га тиқиб жазолаш хам камайди. Энди махбусларни цехларга ишга олиб чиқишни маъмуриятнинг ўзи хал қиладиган бўлди. Бу эса, пора бермаган ночор махбусларга хам цехда ишлаш имкониятини берарди.
Секин аста қамоқхонада тенг хуқуқлик юзага кела бошлади. Насиба ва гумашталарининг кўзга кўринмас кучи ростмана кўринмай кетти.
Хафтанинг бир кунида махбуслар мажбурий медкўрикдан ўтказиларди. Қайси куни, қайси пайтда текширишни хамшира белгилар, бу текширув оқибати аниқланган тан жарохати муаллифлари қаттиқ жазоланарди.
Ўз─ўзидан маълумки, бундай холат Лола ва у кабилар учун айни муддао эди. Лола энди жонидан хавфсирамай қўйганди. Энди уни қамоқхонадан ташқаридаги хаёт кўпроқ ўйлантирарди. Мана, неча ойлар ўтиб кетибдики, эридан хабар йўқ. Унга етказилган охирги хабарда Улуғбек авария бўлибди, оёлари ишламаяпти, дейишганди. Ўшандан бери оиласи хақда бирон гап эшитмади. Адвокати охирги келганида суриштираман деб кетганди. Ўшанга хам қирқ кундан ошди. Хамон жавоб йўқ. Тўғри, адвокат Лолага хабар беришга мажбурияти йўқ, лекин одамийлик нуқтаи назаридан суриштириб кўришга вада берганди.
Кутавериб тоқати –тоқ бўлган Лола суриштиришни бошқа бир одамдан илтимос қилишни режа қилди. Навбатдаги тиббий кўрик пайти, хамшира қизга шу хақда сўз очди.
─Менда бундай имкон йўқ,─елка қисди хамшира.─Кейин, бу ишга киришсам эримдан хам балога қолишим мумкин. Эрим ички ишларда терговчи бўлиб ишлайди. Бирон нотўгри харакат қилиб унинг ишига путур етказишдан қўрқаман! Хафа бўлмайсизда опа!
─Сизни тушундим синглим! Майли хижолат бўлманг!
Хамшира гарчи уни рад этган бўлса хам, кейинчалик бу гапларни кўп ўйлади. Охир─оқибат, катта опасининг ўғли орқали суриштириб кўришга жазм этди. Жияни Орифжон таксист эди. Машинасига хар хил одам чиқади. Эхтимол, Улуғбек ва Пўлатжонларни танийдиган бирон кимсага дуч келиб қолар, деган мақсадда илтимосини Орифжонга билдирди. Орифжон холаси айтиши билан рози бўлди. Хатто, қўйлиқ томонга ўтиб қолса, водийлик савдогарлар ёки хафдовчиларни топиб гаплашиб кўришга вада ха
м берди. Орифжон вадасини бажарди. Орадан маълум муддат ўтиб, ўзи эшитган маълумотларни холасига етказди.
Хамшира эса, навбатдаги тиббий кўрик пайти Лолага бу хабарни етказди.
─Опа, бир гап эшитдим, аммо сизни хурсанд қилмайди. Олдиндан огохлантириб қўяй.
─Майли духтиржон, айтинг!
─Эрингизни танийдиган одам бир ой олдин Тошкентга келган экан. Бу ёққа келишидан олдин эрингиз касалхонага тушиб қолганин эшитган экан. Унинг тахминича, ким биландир жанжаллашган бўлиши мумкин.
Лола хабар учун катта рахмат айтиб чиққан бўлсада, ич─ичидан ёнарди. Қачон тушган касалхонага? Ким билан жанжаллашади? Эри биров билан худа бехуда жанжаллашавермасдику? Хозир ахволи қандай?
Саволлар жавобсиз, тегирмон тошидек юракни эзади. Аммо, Лола бу ташвишли хабардан ўзича янги маъно чиқариб, кўнглини бироз кўтаришга эришди: “Ким биландир жанжаллашган бўлса, демак соғлиги жойида. Бир─икки муштни рақибидан кўпроқ еган бўлса, аллақачон соғайиб уйга қайтган бўлиши керак”.
Ташландиқ–49.
Пўлатжон ховлида эшитилган бақир–чақирни эшитиб, ўгирилиб қаради–ю, хеч нарсани кўролмади. Гилос шохлари орасидан енкайиб қараса, қанақадир икки хотин қия очиқ эшик ёнига бориб, ичкаридаги дадасига қўлларини сермаганча жавраётган экан.
Пўлатжон жанжалдан юрак олдириб қўйган экан, опалари ховлига чопса хам юраги бетламай жойида туриб қолди. Кейин бир ўзи чорбоқда қолганини сезиб, ноилож ховлига чиқди. Пўлатжон ховли четида анграйиб қолган опаси ва акасининг ортига бориб турди.
Шу пайт айвондаги эшик очилиб, норози қиёфадаги Мамлакат чиқиб келди. Унинг сочлари тўзиган, кўзлари қизарган холда эди. Афтидан, халиям винонинг кайфи тарқамаган кўринади.
–Хой, нима тўполон! Дам олгани қўясанларми?–у гандираклаб кетмаслик учун айвон четига келиб ўтирди.
Бояги аёллар Малакатни кўриши билан сичқонга ташланган мушукдек унга ташланишди. Қаттиқроқ бақираётган ёш жувон кела солиб Мамлакатнинг сочига чанг солди. Бор кучи билан ўзига тортиб, уни тикка турғизиб қўйди.
–Ха мегажин, оқсоқ бўлсаям уйингда хўрозинг бор экану! Хе, Ёшроғига кўз сузмай хар бало бўлгур!
Жувон гапини тугатар –тугатмас иккинчи қўли билан шапалоқ тортиб юборди. Кутилмаган хамладан хамон ўзига келолмаётган Мамлакатнинг бу шаполоқдан сўнг кўзлари мошдек очилиб кетди.
–Торт қўлингни! Нега урасан?
–Сен ифлосни шу ерда ўлдираман!–жувон шундан сўнг худди шапалоқ урувчи механик машинадек рақибасининг юзига тарсаки тушира кетди. Бешинчи ё олтинчи шапалоқдан кейин Мамлакат бир силтаниб унинг қўлидан чиқиб олди. Бақани эзсанг хам “вақ” этарканда. У хам бу бегона аёлнинг сочига икки қўллаб ташланиб қолди. Иккала аёл самбо курашчиларидек бир–бирларини ерга босиб думалай кетишди. Келганларнинг иккинчиси синглиси ураётганда тинмай қарғаб турганди. Энди улар ерда думалаб юмдалашаётганда, қўлидаги оғиргина сумкаси билан Мамлакатнинг юзига туширди. Зарба аёлнинг бурнига теккан экан. Тизиллаб қон оқа бошлади.
–Хай яшшамагур! Уйингда эринг туриб бировни эрига сувинг оқмай ўлгур! Ха бу кунга тушгунча харом қотгур!
Опаси жавраб–жавраб орада Мамлакатни сумкаси билан бир уриб қўярди.
–Олтиной қанисан қизим! Болтани олиб кел!–бақириб юборди Мамлакат.
–Обкелсин, бошинги узиб итларга бераман!–ёш жувон унинг қорнига ўтириб олди–да юзларини тирноқлари билан юла бошлади.–Кўрсатиб қўяман сенга бировни эри билан ўйнашишни.
Ёш жувонга ўзининг харакатлари Мамлакатга таъсир этмаётгандек туюлди шекилли, шартта ўрнидан туриб айвон томон чопди. Айвон панжаралари устига тувакларда гуллар қатор қилиб териб қўйилганди. Ўша туваклардан бирини олиб келди–да, инқиллаб ўрнидан тураётган Мамлакатнинг бошига туширди. “Қарс” этдию, тувак синиб, гули ва тупроғи сочилиб кетди. Бу оғир зарбадан сўнг Мамлакат юзтубан ерга қулади–да, тинчиб қолди.
–Хой, нима қиляпсизлар?!–шовқинни эшитиб қўшнилар чопиб чиқа бошлади. Биринчи бўлиб Замира чиққан экан. У тўғри келиб иккинчи тувакни ушлаб олган ёш жувон билан Мамлакатнинг ўртасига туриб олди.–Тинчликми?
–Тинчликмас, сен аралашма!–ёш жувон тувакни кўтариб Мамлакатни уришга шайланди.
Замира хам бўш келмади. Тувакни икки қўллаб ушлаганча торта бошлади:
–Хе йўқ бе йўқ ураверасанми? Арпангни хом ўрдими? Ахволини қара, ўлдириб қўясанку!
–Ўлгани яхши бу фохишани...Бировни гулдек оиласини бузадиган саёқ итни чотидан столбага осиш керак!–ёши каттароқ аёл шундай деганча Замирани тортқилади. Бу орада етиб келган бошқа қўшнилар бегона аёлларни ажратиб, бурчакка сиқиб қўйишди.
Замира бегона аёлларнинг гапидан асл воқеани тушуниб улгурганди. Ўзи, шундоқ хам орқаворотдан хунук миш–мишларни эшитиб юрувди. Мана, ўша миш–мишлар тасдиқланди. Замира бундай пайтда нима қилиш кераклигини билмасди. Шунинг учун халиям ховли четида анграйиб турган болаларга буюрди:
–Олтиной бор, Муборак холангни айтиб кел!
Олтиной билан Ойбек кўчага қараб чопишди. Муборак хола бу уларнинг қариндошлари эди. Аниқроғи, Мамлкатнинг кичик холаси бўлиб, шу кўчанинг қуйироғида яшарди.
Замира шундан сўнг Мамлакатнинг қўлтиғидан олиб турғиза бошлади.
–Тур Мамлакат, ахволинг яхшими?
Мамлакат жавоб берадиган ахволдамасди. Замирага суянгача қаддини ростлади.
–Юр, чойнакда юзинги ювиб қўяй, бурингни қони т
ўхтамаяпти экан.
Замира валиш устуни остидаги чойнак томон уни етаклади. Етиб боргач, чойнакдаги муздек сувдан унинг кафтига қуя бошлади.
Бояги ёш жувон қўшниларга Мамлакатнинг кирдикорларин бақирганча тушунтираётган эди. Қўшнилар бу гаплардан анграйиб, бир онга хушёрликни йўқотишганди, шартта уларнинг қўлидан чиқиб олди–да Мамлакатга қараб югурди. Икки қўллаб унинг сочларидан чангаллади–да, бошини устунга ура бошлади. Замира орага тушгунча, икки–уч марта уришга улгуриб қолганди. Замира бу жувонни белидан тортиб, узоқроққа итариб юборди. Мамлакат эса, яна хушсиз холда ерга чўзилиб қолди:
–Хой синглим, бўлди–да энди!–Замира уни тартибга чақирмоқчи бўлди.
–Сиз аралашманг опа!–жувон Замирага қўлини бигиз қилди.–Эр бермоқ жон бермоқ! Сизам эрингиз манави билан ётиб юрса мени ахволимга тушардингиз!
–Ё товба!–Замира ёқасини тишлади.
–Бу итни итдек осиб ўлдириш керак! Токи бировларни оиласини бузмасин!
–Сал ўзингизни босволинг синглим! Тухмат қилиш оғир гунох бўладия!
–Қанақа тухмат! Мени гувохларим бор! Бу ифлос сентирдан битта квартирани ижарага олган. Мени эримга ўхшаган лақмаларни илинтириб, қонини сўряпти ўша ерда. Бориб сўраб кўринг, домком хам бу ифлосни излаб юрипти. Қўшнилар арз қилган, хамма билади у ерда.
–Вой, ўла–ай!–Замира кафти билан оғзини тўсганча бошини сарак–сарак қилди.–Бу аниқ Мамлакатмикан?
–Ха, худди ўзи опа. Электросетда эрим билан бирга ишлайди. Танийман бу ифлосни!
Замира у билан гаплашиб туриб кутилмаганда Улуғбекни кўриб қолди. Йигит қўлтиқтаёғига таянгача бир амаллаб остонага чиқиб олган экан. У Замира билан гаплашиб турган жувоннинг гапларини эшитди. Йигитнинг қалбида Орият, номус, нафрат бир вақтнинг ўзида бош кўтарганди. Бу туғён шунчалар кучли эдики, ичига сиғмай миясига урди. Оқибат, мушаклар хракатининг назорати йўқолди. Йигит чўрт кесилган дарахтдек ерга қулади. Буни фақат Замира кўриб турганди.
–Улуғбек!–йигит томон чопди аёл. Йигит ўликдек қотиб қолганди.–Улуғбек, сенга нима бўлди? Тез ёрдам чақиринглар!!!
Улуғбекнинг йиқилганини Пўлатжон хам узоқдан кўриб турган экан. У хам чопиб дадасининг олдига келди. Бу Замирага қўл келди.
–Пўлатжон, чоп Ахрор амаикнгни айтиб кел. Машинасида келсин, дадамни балнисага оборамиз дегин!
Пўлатжон ўқдек учиб кўчага чиқди. Дарвозахонада бир аёлга тўқнашиб кетаёзди. Уни четлаб ўтди–да Ахрорларникига чопди.
Пўлатжонга тўқнашиб кетаёзган аёл Муборак экан. У ховлига кирдию, ерда ётган жиянига ва уни тепкилаётган бегона аёлга кўзи тушди.
–Хой, нима қиляпсан?–ўша томонга қараб чопди у. У жиянининг тепасига келиб ёш жувонни бутун гавдаси билан туртиб юборди.
–Аралашма, ким сенга суяк ташлади?–ёш жувон унга хезланди. Муборак уни уриш учун чоғланганди, хартугул қўшнилар орага тушиб ажратиб қўйишди.
Шоира исмли қўшни Муборакнинг тирсагидан ушлаб оғзини унинг қулоқларига яқинлаштирди:
–Опа, жиянингизни тезроқ олиб кетинг! Оқибати ёмон бўлади. Анави аёл ўйнашининг хотини экан.
Муборак шердек кириб келганди. Ёш жувонга хам шердек ташланганди. Аммо, Шоиранинг гапидан сўнг уятдан қочгани жой тополмай қолди. Жиянининг қилган ишидан юзи шувут бўлди. Хатто, жиянига хам қарамай шартта бурилиб жўнавормоқчи бўлдию, аммо бу ерда қолса ё эри ё анави жувонлар ўлдириб қўйишидан қўрқди. Опасиникига ташаб қўйиш учун Мамлакатни қўлтиқлаганча кўчага йўл олди.
Ташландиқ–50.
Пўлатжон дадасини олиб кетган машина кетидан йиғлаганча термулиб қолди. Бола мурғак қалби билан хам дадасининг ахволи ёмон эканини тушуниб етганди. Анави ёмон холалар келмаганда дадаси шу ахволга тушмасди.
Замира хам боланинг ёнида эди. У боланинг қўлидан тортиб ўзига қаратди:
–Менга қара ўғлим. Сен ўғил боласан, йиғламагин хўппи? Энди юр, эшик дарвозаларигни беркитиб қўяйлик, кейин бизникига чиқамиз. Мен сенгачи, оқ ош қилиб қўйганман, Жайрон иккаланг мазза қилиб сарёғ қўшиб ейсизлар. Юрақол болажон!
Қўшни аёл уларнинг ховлисига кириб, ёниқ қолган лампочкаларни ўчирди, эшикларни махкамлаб ёпди. Фақат ховли чироғинигина ёқиб, кўчага чиқишди. Дарвозанинг кичик табақасини ташқаридан ип билан боғлаб қўйишди.
–Ана, энди кетсагам бўлади Пўлатжон!
Улар етаклашиб Замираларникига кириб кетишди. Замира ростдан хам ширингуруч қилган экан. Жайрон овқатланадиган махсус хонтахтага иккала болани ўтқазиб, овқат солиб беришди. Бола барибир бола экан–да. Бир зумда бояги воқеаларни унутди. Жайрон иккиси ўртадаги овқатни паққос тушира кетишди. Жайрон хам хар кунгидан кўпроқ еди. Пўлатжонга қўшилиб қизчанинг хам иштахаси очилиб кетганди. Уй бурчагида телевизор қўйилганди. Уй сохиблари телевизор кўриб ўтиришган бўлса хам, гох–гохида Мамлакат ва Улуғбек хақида сўз очиб қолар, кейин Пўлатжон шу ердалигини эслаб яна жим бўлиб қолишарди.
Дастурхон йиғиштирилиб, хаммалари телевизор кўриб ўтирганда кимдир чақириб келди. Жайроннинг дадаси чиқиб кетди. Бироздан сўнг ховлидан овоз берди:
–Замира бу ёққа қара мехмон келди.
Замира шошиб ховлига чиқса, Улуғбекнинг опалари Гулёра ва Гулноралар келган экан. Замира улар билан кўришиб, уйга таклиф қилди. Улар рад этишди, аммо кетишга хам чоғланишмади.
–Опа, балнисадан келяпмиз, Улуғбекнинг олдидан.
–Вой, ахволи яхшимикан, ўзига келибдими?
–Ха хозир бироз яхши. Аммо, одам танимаяпти. Ёнига келган аёл зотини бўғаман деб бўғзига чанг соляпти. Ўғлим Авазбекни ёнида қолдирдик. Замира опа, нима бўлди ўзи, бизга тушунтиринг?
Замира бўлган воқеани ўзи билганча гапириб берди. У гапиргани сари синглиси Гулноранинг ғазабдан кўзлари чақнаб борарди.
–Хозироқ уникига бораман опа,–деди Гулёрага қараб.–Сочини битталаб юламан! Келисоп билан уриб ўлдирмасам хуморим босилмайди.
–Қўй Гулнора, шайтонга хай бер. Шундоғам Худо уриб қўйди.–деди Замира.
–Бўлди ўзингни бос,–деди Гулёра хам.–Синган товоқни тепкилама!
Замира опа, жиянимизни олгани кирувдик, ташқарида машина қараб турибди. Чақирсангиз олиб кетамиз. Улуғбек чиққунча биз билан яшайди энди.
–Майли ўзларингиз биласиз. Аммо, бола шу ерда хам ўз уйидагидек бемалол юрардида.
–Опа, сизниям овора қилмайлик, ўғил болада шўхроқ. Сизларниям безовта қилмасин.
–Майли хохишингиз,–Замира айвонга яқинлашиб Пўлатжонни чақирди.–Пўлатжон қара, аммаларинг келди.
Эшик очилиб бола чиқиб келди. Келганларни танидию уларга қараб чопди:
–Аммажо–он!
Бола чопа келиб кичик аммасига ўзини отди. Иккала аммасидан хам шу кичик аммасини кўпроқ яхши кўрарди. Чунки Гулноранинг ўз болалари хам хали ёш бўлгани учун, доим чўнтагида болаларга ёқадиган ширинликми, егуликми олиб юрарди.
–Қани, мен билан кўришмайсанми Пўнчик!–Гулёра жиянига қучоғини очди.
–Ассалому алайкум!–Пўлатжон катта аммаси билан хам қучоқ очиб кўришди.
–Замира опа бизга рухсат энди.–аммалари хайрлашиб кўчага йўл олишди.–Қани Пўнчик, ким билан кетасан, Гулнор биланми мен биланми?
Пўлатжон нима дейишни билмай қолди. Бирини айтса бири хафа бўлишини сезиб турарди. Болакай гарчи тили билан жавоб беролмаган бўлса хам, гавдаси билан кичик аммасига ёпишиб олганди. Аммалар шу харакатданоқ унинг танловини тушиниб кулиб қўйишди.
Гулёранинг болари Пўлатжондан анча катта эди. Гулноранинг эса кичик ўғли Пўлатжондан бир–икки ёш фарқ қилар, шунинг учун Пўлатжон билан яхши ўйнарди. Пўлатжон хам шунинг учун Жавлонбек акаси билан ўйнаш учун кичик аммаси билан кетгиси келаётганди.
У Гулнора аммасини танлашининг яна бир сабаби бор эди. Кичик аммасининг уйи ўзлариникига яқинроқ, бу дегани хохлаган пайти келиб Жайрон билан хам ўйнаши мумкин дегани эди.
Азиз ўқувчим, Улуғбекнинг хозирги ахволидан бироз хабардор бўлиб олдингиз. Пўлатжоннинг тақ
дири хам хавотирсиз бўлди. Энди, рухсатингиз билан Мамлакат хақида икки оғиз гапириб ўтсам. Эсингизда бўлса уни Холаси олиб кетганди. Муборак Мамлакатни кўчага олиб чиққач, ариқдаги сувда юз– қўлини ювди, афт–ангорини бироз эпақага келтириб, опасиникига йўл олди. Холаси жиянидан шунчалик жахли чиққандики, йўл бўйи бир оғиз хам гапирмади.
Икковлон ёқавайрон кириб келганини кўрган опаси ўтирган жойидан сакраб туриб кетди:
–Вой ўлмасам, тинчликми? Мамлакат, нима бўлди сенга? Ким сени шу ахволга солди? Чўлоқми? Айтсангчи, эрингми?
–Э–э, опа ўзингизни босволинг!–дўққиллаб берди Муборак.–Қизингиз ит ялоқдан овқат ебди.
–Нима?!–опаси анграйганча уларга тикилиб қолди.–Тушунтириб гапирсангчи?
–Нимасини тушунтираман! Айтгани тилим бормайди. Бизни зотимиздан шунақа шалтоқ чиққанини ўйласам, юрагим орқага тортиб кетяпти. Олинг қизингизни, хе, эрсирамай ўлсин!
Мамлакат холасининг нуқишидан кейин таппа ерга ўтириб қолди. Муборак эса, жавраганча кўчага чиқиб кетди:
–Бу ифлосни деб хали эримданам қанча гап эшитаман. Ўлар бўлсам ўлиб бўлдим. Эртага қиз чиқаришимиз бор, холаси фохишага совчиларам ўйлашиб қадам босади энди.
Мамлакатнинг онаси хайкалдек қотиб қолганди. “Нима деяпти, “эрсирамай” ўл дедими? Фохиша деяптими? Вой шарманда, анави мантёр бола билан... Айттима юришлари бошқача деб!”
–Хой, яшшамагур, қани ичкарига кирчи!–онаси унинг сочидан тортқилаб уй ичига олиб кирди.–Нима қилиб қўйдинг қизим? Эл–юрт олдида тириклайин сўйибсанку бизни! Энди қандай бош кўтариб юрамиз! Уйда эринг туриб бировга кўз сузмай ўл, мегажин!
Онаси овозим ховлига чиқмасин деб иложи борича паст овозда сўкаётганди. Аммо, унинг нолишларини эри хам эшитибди. У деразага яқин келдию, гап–сўзлардан хаммасини тушунди. Ориятдан кўзи қонга тўлган ота деразани мушти билан уриб очди. Синган ойна бўлаклари полга сачради.
–Фарида!!!–деди шердек ўкириб.–Кўзимдан йўқот бу суюқоёқни! Йўқот, йўқса хозир иккалангниям сўйиб ташлайман. Йўқот!!! Оқ қилдим сен беномусни! Оқ қилдим!!!
Давоми бор.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев