Предыдущая публикация
Олов бўлиб, куйганимда ҳам,
Кўнглим дарё, оқаверади.
Севгим келмай суйганимда ҳам,
Худо менга боқаверади!
Бир амаллаб юриб келсам ҳам,
Гоҳ йиқилиб, туриб келсам ҳам,
Юзимга доғ суриб келсам,
Худо менга боқаверади!
Кўнглим йиғлар севгим туфайли,
Эртак экан дунёда Лайли,
Айтиб қўяй сўнгги бор, майли,
Худо менга боқаверади!
Кўзларимга ботса ҳам қуёш,
Кўнглимга ёр отганда ҳам тош,
Ишонганим сотганда ҳам бош,
Худо менга боқаверади!
Кўлим етмай етганимда ҳам,
Кўнглимни қон этганимда ҳам,
Мен дунёдан кетганимда ҳам,
Худо менга боқаверади!
Не кунларни кўрмади бошим,
Менга севиш ёқаверади.
Етмай қолса ҳамки бардошим,
Худо менга боқаверади!
ДЖАХОНОВ Бехруз.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1