«Судхўрлар (қиёмат куни қабрларидан) жин чалиб кетган одам каби (ҳолатда) қўпадилар. Бунинг сабаби уларнинг: "Байъ (савдо-сотиқ) ҳам судхўрликнинг худди ўзи", деган гаплари (ақидалари)дир. Ҳолбуки, Аллоҳ байни ҳалол, судхўрликни (эса) ҳаром қилган. Бас, ким Раббидан насиҳат етгач, (судхўрликдан) тўхтаса, у ҳолда аввалги ўтгани - ўзига ва унинг иши Аллоҳга (ҳавола). Ким яна (судхўрликка) қайтса, ўшалар дўзах аҳлидирлар ва улар унда абадий қолувчилардир. Аллоҳ судхўрликни (фойдасини) йўқ қилади ва садақа (берувчиларга 6ойлик)ларни зиёда этади. Аллоҳ ҳар қандай (судхўрликни ҳалол деб билувчи) кофирни ва (уни давом эттирувчи) гуноҳкорни ёқтирмайди» (Бақара сураси, 275-276-оятлар).
"Судхўрлик" деб таржима қилинган "рибо" сўзидан "зиёда 6ўлиш", "кўпайиш", "устама" каби маънолар тушунилади. Шаръий истилоҳда бирор нарсада савдолашаётган икки томоннинг бири ўзи берган нарсаси баробарига худди шу нарсанинг ўзидан ортиқроғи билан қайтариб олишни шарт қилишидир. Масалан, бир қоп сифатли буғдой баробарига икки қоп сифатсиз буғдой беришни шарт қилса, рибо бўлади. Динимиз бундан қайтарган.
Ислом шариати жоҳилият даврида бўлган муомалалардан баъзиларини ўз ўрнида қолдирди. Баъзиларини эса бекор қилди. Судхўрлик ҳам бекор қилинган муомалалар сирасига киради.
Қиёматда одамлар турли ҳолатларда қайта тирилади. Оятнинг аввалида "Судхўрлар (қиёмат куни қабрларидан) жин чалиб кетган одам каби (ҳолатда) қўпадилар", деб зикр қилинди. Бу - ўта хунук ҳолат.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Меърож кеча- сида жаннат ва дўзах аҳлларининг ҳолатларига гувоҳ бўлганлар. Ўша пайтда дўзах аҳли орасида судхўрларнинг қандай жазоланаётганини кўриб, саҳобаларига унинг хабарини берганлар. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Исро кечасида қоринлари уйдек келадиган қавмнинг олдидан ўтдим. Қоринларининг ичидаги илонлар ташидан кўриниб турар эди. Жаброил (алайҳиссалом)дан: "Булар ким?" деб сўрадим. У: "Судхўрлар деб жавоб берди" дедилар» (Имом Ибн Можа ривояти).
Судхўрларнинг хунук жазо олишларининг сабаби оятнинг кейинги қисмида келтирилади: «Бунинг сабаби уларнинг: "Бай (савдо-сотиқ) ҳам судхўрликнинг худди ўзи" деган гаплари (ақидалари)дир». Ибн Касир (раҳматуллоҳи алайҳ): "Судхўрлар Аллоҳ таолонинг ҳукмларига эътироз қилганлари учун жазоланадилар", дейди.
Судхўрлар рибони байга ўхшатадилар. Улар: "Молиявий муомалалар каби рибодан ҳам фойда келади", дейишади. Бундан тижорат каби рибо ҳам ҳалол, деган маъно келиб чиқади. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло савдони ҳалол, рибо¬ни эса ҳаром қилган. Чунки савдода фойда ва зарарнинг эҳтимоли бор. Шунинг учун савдогар фойда кўришни умид қилиш билан бирга зарар кўришни ҳам ҳисобга олиб, меҳнат қилади. Судхўр эса барча ҳолатларда фойда кўради, зарар¬нинг эҳтимоли бўлмайди, куйиб қолмайди.
Муқаддас динимизда ҳар бир ҳукмнинг ҳикмати бор. Буюрилган ишнинг фойдали, қайтарилган амалнинг зарарли оқибатлари бўлади. Уламолар судхўрликнинг зарарли оқибатлари кўп эканини таъкидлашади. Жумладан, судхўр ўзганинг молини эвазсиз ўзлаштиради, қарз бермай қўяди, худбин бўлиб қолади, бошқаларга яхшилик қилиш хислатидан айрилади.
Рибо жамият аъзолари орасида душманлик ва бирбирига нафрат ҳиссини уйғотади. Жамият қатламлари ўртасидаги ижтимоий ва инсоний алоқалар йўқ бўлишига олиб келади. Инсонлар қалбида ҳасад ва нафрат уруғларини экади.
Аллоҳ таоло рибонинг фойдасини йўқ қилади. Судхўрлик билан йиғилган бойлик камайиб кетади ёки унга офат етади. Зарар етмаса, бойлик ортиб бораверса, мол-мулкдан барака кўтарилади, охир-оқибат фақирлик, қашшоқлик ва надоматга сабаб бўлади. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: "Одамларнинг мол-мулкига кўпайсин деб сизлар берган рибо (фоиз) Аллоҳ наздида асло кўпаймайди..." (Рум сураси, 39-оят). Бошқа оятда эса бундай дейилади: «Айтинг: "Гарчи нопок нарсанинг кўплиги сени ажаблантирса ҳам, нопок нарса пок нарса би¬лан тенг бўлмайди". Аллоҳдан қўрқингизлар. эй ақл эгалари, шояд (охиратда) нажот топур- сиз!» (Моида сураси, 100-оят). Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Бирор киши рибодан мол кўпайтиролмайди. Моли кўпайса ҳам, унинг оқибати хорлик бўлади", дедилар» (Имом Ибн Можа ривояти).
Манбаа: "Ислом нури" газетаси
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2
Жуда кўп кишилар сиз каби вариантга машина олиб, ўз касбидан иши тўхтаб қолса яна ҳам қарзга ботиб кетмоқдалар. Ҳунарингиз юрмаса, машинани нархини тўлашга сотиб берадиган нарсангиз бўлмаса, олманг. Валлоҳу аълам!
Манашу линкда маълумотга эга булишингиз мумкин:
http://fiqh.uz/ibodat/moliya/savdo/229-ta-sit-savdosi-a-ida-mu-ammad-ta-ij-usmonij