Предыдущая публикация
Шайтон йўлдан урганда,
Менла суҳбат қурганда,
Хўп бўлади десанг бас.
Хақ бўлсангда эгиб бош,
Кўзларингдан тўкма ёш.
Гап қайтармай қаламқош,
Хўп бўлади десанг бас.
Жахолатдан юзинг бур,
Қовоқ уйма кулиб юр.
Бир поғона пастда тур,
Хўп бўлади десанг бас.
Мен борманку чекма ғам,
Тугамайди асло кам.
Қандайин иш бўлса хам,
Хўп бўлади десанг бас.
Тик қарасанг отамга,
Гап к,айтарсанг онамга.
Сиғдиролмам танамга
Хўп бўлади десанг бас.
Бўлсам баъзан бемеҳр,
Бир чимдим меҳр келтир.
Маслакдошим сен ахир,
Хўп бўлади десанг бас.
Гулим менинг дурдонам,
Ҳаётимда бир донам.
Неки десам жанонам,
Хўп бўлади десанг бас..ⓢ☜
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев