Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг дафн қилинишидан бироз вақт ўтгач, Усома қўшини юборилгандан сўнг, ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни елкасида бир нечта кўйлак билан бозор йўлида кўришди ва ундан сўрашди:
- Қаёққа кетаяпсан, эй, Расулуллоҳнинг халифаси?
- Бозорга, савдо-сотиқ қилишга кетаяпман,- деб жавоб берди у.
- Нега?
Ҳайратини яширмаган Абу Бакр (р. а.) жавоб берди:
- Мен бир оила бошлиғиман. Уйдагиларни иқтисодий жиҳатдан таъминл
...Ещё
ҲАЗРАТ АБУ БАКР СИДДИҚҚА ХОС ТИЖОРАТ

- Мен бир оила бошлиғиман. Уйдагиларни иқтисодий жиҳатдан таъминлаш менинг вазифам.
- Тўғри, лекин, энди сен бир оила бошлиғи эмассан, балки бутун мўминлар амирисан. Бундан кейин тижоратга аралашиб юришинг тўғри эмас. Оилангга тегишли вазифалар, умматларинг олдидаги вазифалар билан аралашмаслиги лозим. Зеро, умматлар иши сен учун асосий вазифа ҳисобланади.
- Аммо менинг оила аъзоларимни ким таъминлайди, ё Умар?
- Сенга маош тайинлаймиз, жавоб берди ҳазрати Умар (р.а.).
Шундан сўнг ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ёнида ҳазрат Умар (р.а.) ва ҳазрат Абу Убайда (р.а.) билан масжидга томон кетишди. Масала бир нечта асҳоблар ўртасида муҳокама қилинди. Ва қарор қилиндики, ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га маош тариқасида икки кунда бир қўй бериладиган бўлди. Ўз хоҳишига биноан, йилда бир марта ҳаж ва умра амалини бажариш ихтиёри ҳам берилди.
Шу билан ҳазрат Абу Бакр (р.а.) учун тижорат ҳаёти тугади. Аммо унинг кўнгли бошқа бир тижоратда эди. Бир неча йил аввал Расулуллоҳ (с.а.в.)га юборилган бир оятда кўрсатилган, инсонни қайғули азобдан қутқарувчи ва Буюк Мавлонинг ризолигига қаратилган бир тижорат эди. Яъни, «Молларини Аллоҳ йўлида сарфлаб, кейинчалик берган нарсалари кетидан миннат ва озор етказмайдиган кишилар учун Парвардигорларидан мукофот бордир. Уларга хавф ҳам бўлмас ва улар ташвиш ҳам чекмаслар.», (Бақара сураси, 262-оят) дея марҳамат қилади.
Бу тижорат бошқа бир оятда: «Аллоҳ мўминлардан жонлари ва молларини жаннат эвазига сотиб олди.» (Тавба сураси,
...Ещё
* * *

Бу тижорат бошқа бир оятда: «Аллоҳ мўминлардан жонлари ва молларини жаннат эвазига сотиб олди.» (Тавба сураси, 111-оят) дея келтирилади.
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) иймон келтирган кундан буён шу тижорат ҳақида ўйларди. Ўттиз саккиз ёшига қадар минг бир қаршиликка учраб, бутун давлатини шу тижорат йўлида сарфлаб, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг барча сафарларида ёнларида бўлиб, барча муҳорабаларда қатнашди. Рамазон қунларининг бирида Пайғамбаримиз (с.а.в.) томонидан Унинг бу амали тилга олинган эди:
«Жаннатда "Раййон" номи берилган бир эшик бор. Аллоҳ ризолиги йўлида рўза тутганларгина бу эшикдан киради».
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг бу сўзларидан англашиладики, жаннатнинг эшиклари кўп. Ва бу эшиклар сабрлилар учун алоҳида, шукр қилувчилар учун алоҳида, садақа берувчилар, камтаринлар, саховат эгалари учун алоҳида бўлган эшиклардир. Агар мўмин қайси бир хайрли ахлоқни, қайси бир хайрли амални бажарса, ўшанга яраша эшиқдан чақирилади. Жаннатнинг икки, уч, тўрт ва ҳоказо эшигидан чақирилувчи мўминлар ҳам бўлади. Бу хабарни эшитган ҳазрат Абу Бакр (р.а.) сўрадилар:
- Ҳа, эй, Абу Бакр, сен жаннатнинг ҳамма эшикларидан чақириласан...
Демак, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бу амалнинг, бу тижоратнинг Аллоҳ истаганидек аввалида эди. Аллоҳ рози бўлган ҳар бир хайрли амал, ҳар бир гўзал фазилат унда мужассамлашган.
Ислом динида буюрилган жами яхши амал унда мавжуд эди. Мўмин бир инсон эришиши мумкин бўлган энг олий даражага ҳазрат Абу Бакр (р. а.) эришган эд

Ислом динида буюрилган жами яхши амал унда мавжуд эди. Мўмин бир инсон эришиши мумкин бўлган энг олий даражага ҳазрат Абу Бакр (р. а.) эришган эди.
Жабру зулм ила кириб бўлмайдиган жаннат эшикларидан унинг исми чақирилади: «Марҳабо, эй, Абу Бакр, бу эшикдан кир». У ҳам умри давомида бирга юришни энг катта бахт ҳисоблаган Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг кетидан жаннатга киради. Гўёки, ҳижрат сафарида ғорга бирга киришганидек.
Албатта, мўминлар кўнглини сотиб олиш, бу тижоратнинг мутлақо бошқа йўли...
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бу йўлда инсонлар ризолигини олиш, улар кўнгилларига кириш учун ўзини уринтирмаганди. Мақсад ва ғояси инсонлар ризолигини олишга қаратилганди, холос. У Исломнинг амири сифатида Расулуллоҳ (с.а.в.)дан олган одоб дарсини инсонлар ҳавас қилгудек ўзлаштирган, самимий, ширин сўз, хушмуомала, севимли бир инсонга хос хусусиятлар унда таркиб топган, аммо буларнинг бари фақат инсонлар дуосини олиш учунгина эмас, балки Буюк Яратганни рози қилиш учун ҳам эди.
Бунинг мукофоти сифатида Буюк Мавло унинг севгисини мўминлар қалбига жо қилиб, то қиёматга қадар севинтирди. Ҳа, у ўзини кўрган-кўрмаган барча мўминларнинг бошидаги тожи ҳисобланади.
- Биз сенинг ҳузурингга ёрдам бериш ниятида келдик.
- Аллоҳ рози бўлсин, сизлардан. «... Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик килмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир.» (Моида сураси, 2-оят) амри, Буюк Мавломизнинг марҳаматидир.
- Абу Убайда иқтисодий ишларда сенга кўмаклашади. Мен эса муҳокама вазифасини зиммамга оламан.
Бу дарҳақиқат, қувонарли ҳол эди. Абу Убайдадек Расулуллоҳ (с.а.в.) томонидан «Бу Умматнинг Аминидир» дейилган зот ўзи иқтисодий ишларни йўлга қўймоқчи бўлиб келди. Юқорида номи тилларда достон, адолат пешвоси муҳокама ишларини бошқаришига сўз бераяпти. Бир вақтлар Саййидул Анбиё (с.а.в.)нинг Абдураҳмон бин Самурага «Амирлик сенинг орзу-истагинг билан берилса ёрдам кўрмаййсан. Агар сен истамаган паййтда берилса, илоҳийй қувватга эришасан» деганларини эшитган эди.
Ҳақиқий дўстлик қадри, шу икки фазилат соҳиби томонидан исботланганди.
Бажарадиган вазифалари эвазига улар учун бирор маош ёки манфаат йўқ. Улар фақат Аллоҳ ризолиги учун, Ислом бирлиги бузилмаслиги учун шу вазифани бажаришарди.
Улар бу ҳаракатлари билан Сақифада бошлаган ишларини ўша ерда қолдирмасдан, кўмак беришлари кўрсатилганди.
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳеч нарса дея олмади. Бу вазифаларни бошқаларга беришни ўйламаганди, ҳатто. Асҳоблар ичида энг олий даражадаги бу инсонларга «Аллоҳ рози бўлсин» дейишдан бошқа нима ҳам дейиши мумкин?
Ҳазрат Умар (р.а.)нинг ҳақиқатан энг қийин вазифага тайинланганига шубҳа йўқ. Адолат тарозусининг бошида туриб, ҳақ(ни) ва ноҳақ орасидаги ҳукмни у беради. Шарафи катта, жавобгарлиги, масъулияти ундан ҳам катта бир мақомга ўтирганини биларди. Унинг қўлида Аллоҳнинг китоби, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг суннати бор. Бу икки асл манбада кўрсатилмаган бирор масала бўлса, ўз тажрибасидан фойдаланар, зарурат жоиз бўлса, халифа ва асҳоблар билан маслаҳатлашиб, ҳаққа яқин ҳукмни чиқаришга ҳаракат қиларди. Ҳазрат Умар (р.а.)нинг даъвогар ва айбдор ўртасида қанчалик иш олиб боришини вақт кўрсатади. Ҳарҳолда, ҳазрат Абу Бакр (р. а.) ёнига энг яқин икки дўст қўшилганди.
Бир куни ҳазрат Абу Бак(р. а.) ёнига Билол келди ва сўз бошлади:
- Эй, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг халифаси, мен сен билан хайрлашишга келдим...
- Нега, эй, Билол, қаёққа кетаяпсан?
- Расулуллоҳ (с.а.в.) бўлмагач, шаҳарда ортиқ қолишни истамаганлигим учун бу ердан кетаяпман.
- Қаёққа кетмоқчисан?
- Шомга. У ерга бо

- Шомга. У ерга бориб жиҳод билан шуғулланмоқчиман.
- Биз бунга розилик беролмаймиз, эй, Билол, ёнимизда қол. Сен бизга кераксан. Билол хайрлашиш учун келган эди, ўйлаб охири жавоб берди:
- Хўп, эй, Абу Бакр, фақат мени ўзинг учун озод қилсанг қоламан. Аммо, Аллоҳ ризолиги учун озод қилсанг кетаман.
Бу гапдан ҳазрат Абу Бакр (р. а.)нинг қулоқлари қизиб кетди. Айтилмаслиги керак бўлган гап айтилган, эсламаслик керак бўлган воқеа ёдга олинганди.
- Бу нима деганинг, эй, Билол, шу кунга қадар биз сени ранжитадиган иш қилдикми?
- Йўқ, асло, - жавоб қилди Билол.
- У ҳолда билгилки, биз бу ишни Аллоҳ ризолиги учун килдик ва унутдик. Аллоҳдан ўзга ҳеч бир борлиқдан мукофот кутмадик. Биз сени Аллоҳ ризолиги учун севамиз, Аллоҳ ризолиги учун ёнимизда қолишингни истаймиз.
Бир муддат ўйланиб тургач, паст овозда жавоб берди:
Маълумки, Расулуллоҳ (с.а.в.)га умрларининг охирида Мадинага элчи юборган кўпгина қабилалар Ислом динини қабул қилишганини билдиришганди. Элчилар Мадинада бир қанча вақт қолишиб, Ислом асосларини, Қуръон суралари ва оятларини ўрганиб, сўнг юртларига қайтишганди.
Қабила аҳли Исломни улар ўргатгандек ўрганишди. Бир қисмигагина Мадинадан юборилган устозлар ёрдам беришди. Хуллас, бу қабилалар элчилар ёки юборилган устозлар ўргатганидек, Пайғамбаримиз (с.а.в.) ва Ислом дини ҳақида маълумотга эга бўлишди.
Шу орада Асҳоби кир
...Ещё
ПАЙҒАМБАРЛИК ДАЪВОСИДАГИ АСВОД

Шу орада Асҳоби киромнинг Расулуллоҳ (с.а.в.)га кўрсатган эҳтироми тилга олинди. Унда ҳеч бир қабила бошлиғи, ҳатто ҳеч бир султон кўрмаган эҳтиром ва севги ила боғланганликлари айтилди. Олинган бу маълумотлар пайғамбарликнинг Аллоҳ марҳамати эканлигини билмайдиган бир қанча «илғор»лар иштаҳасини очиб юборди. Пайғамбарлик даъвосида чиқиб, халқни бошкариш йўлини тутиш, ҳар орзуси буйруқ ҳисобланган улкан бахт дея билинган пайғамбарликни бажариш, албатта, ёқимли маслак эди.
Шунингдек, Расулуллоҳ (с.а.в.) Вадо ҳажидан қайтиб, бир неча кун хасталаниши ва бу хабар Яман тарафларга тарқалиши билан Асвод ал - Ансий дея танилган, халқ ўртасида найрангбозлик билан ном чиқарган бир шахс дарҳол Пайғамбарлик даъвосида ўртага чиқди. Атрофига тўплаган етти юз кишилик қўшин унга етарли даражада жасорат берди. Аввал, Пайғамбаримиз (с.а.в.) томонидан тайинлаган ҳокимларга қарши бир мактуб ёзди. Мактубнинг мазмуни, юртимиздан кетинг ва закот сифатида тўплаганларингизни ҳам қайтаринг. Чунки бу ерлар ва молларга эгалик қилиш ҳуқуқи бизникидир, дейилганди.
Асвод вақт ўтказмасдан Нажронга йўл олди. Пайғамбарлик даъвоси билан чиққан кундан ўн кун ўтиб, Нажронни забт этди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) томонидан Нажронга ҳоким қилиб тайинланган Амр бин Ҳазм ва Холид бин Саид ортга чекинишга мажбур бўлди. Набийлар Сарвари (с.а.в.)га илк дафъа имон келтирганлар орасидан жой олган ва дин йўлида тортмаган заҳмати қолмаган Холид бин Саид бу сафар, пайғамбарлик даъвосида чиққан қаллоб келтирган кулфат билан юзма-юз тўқнашди.
Асвод бу сафар Санъа шаҳрига йўл олди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) томонидан тайинланган Шаҳр бин Базон унга қарши чиқди.
Асвод бошлаган ҳаракат тобора катталашиб борарди. Ҳар томондан қувват <s

Асвод бошлаган ҳаракат тобора катталашиб борарди. Ҳар томондан қувват олиб қадами тобора собитлашаётганди. Бир пайтлар Пайғамбаримиз (с.а.в.) ёнларига келиб Ислом динини қабул қилган машҳур қаҳрамон Амр бин Маъдий Кириб ҳам унга қўшилди ва Мазҳиж қабиласи раислигига тайинланди.
Қандай сабаб таъсири бўлса-бўлсин, Амр бу дунёнинг икки кунлик неъматига алданиб, саҳобалик шарафини қўлдан чиқарди ва иймон ҳудудини кўчкидек тарк этди. Кейин алданганлигини тушуниб тавба қилди ва мусулмон бўлди. Аммо номи қайта саҳоба девонига киритилмади. Чунки у тавба қилган вақтда Расулуллоҳ (с.а.в.) фоний олам билан видолашганига анча бўлган эди.
Амрдек қўли букилмас, номи тилларда достон «Самсана» номли қиличи олти юз йил давомида Амавийлар ва Аббосийлар шараф тимсоли сифатида «салтанат қиличи» ҳисобланган бир қаҳрамоннинг Асводдек лўттибозга эргашиши ҳақиқатдан ажабланарли.
Нажрон ва Санъадаги мағлубият мактуб орқали Расулуллоҳ (с.а.в.)га билдирилган, Саййидул Анбиё (с.а.в.) ҳам бўшашмасликни, қарши жанг қилишни буюргандилар. Мўминлар бу амрга биноан, атрофдан куч тўплаётган бир пайтда, Озод ва амакиваччаси Файруз ўзаро маслаҳатлашишди. Ухлаб ётган Асводнинг боши кесилди. Шу билан сохта пайғамбар умри битди. Озод ўлдирилган хўжайиннинг интиқомини олган ва Исломга ҳақиқий маънода унутилмас хизмат қилгандек бўлди. Аллоҳ ундан рози бўлсин.
Асвод бошлаган ҳаракат сомон оловидек қисқа вақт ичида атрофни даҳшатга солди. Аммо қўп ўтмай сўндирилди. Унинг инсониятга келтирадиган ҳеч бир қонун-қоидаси йўқ эди. Бирор аҳлоқий фазилатга даъват қилмаганди. Зўрлаб никоҳига олинган хотини Озод у ҳақда: «Валлоҳи ундан-да кўпроқ нафратланадиган одамни Аллоҳ яратмаган. Аллоҳ ризолиги йўлида ҳеч бир ишни қилмайди, ҳар қандай ёмонликдан кайтмайди», деган. Асвод аҳволи шу бўлгач, унинг атрофидагилар ҳам аҳлоқ, фазилат, инсонларга хизмат каби олий мақсадларни қўзлаганини айтиб бўлмасди. Кўпчилигининг талончиликдан бошқа мақсади йўқ, бир гуруҳ томоша талаблар эди. Ҳақиқатан ҳам улар: «Асвод ўлган бўлса-да, келтирган дин давом этади, хотираси яшайди», дейилмаган ва тарқаб кетишганди. Ҳатто, Асвод исмининг маъносини ҳам билишмасди, номи каби «қора доғ» бўлиб қолди, холос. Чунки Асвод «қора» деган маънони биддиради.

Асад қабиласи раиси Тулайҳа бин Ҳувайлид одамлар орасида коҳин сифатида ҳам машҳур эди. Вақти келиб Тулайҳа коҳинлик билан чегараланмади, Пайғамбарлик даъвоси билан чиқди. Ўзига Жаброил келганини айтиб бир қанча ибратли сўзларни ҳам Жаброил келтирган ваҳий сифатида такдим қиларди.
- Сизнинг қабоҳатга боришингиз Аллоҳга бирор фойда келтирмайди. Намозларингизни канда килманг - дер, бу эса қабила аҳлига маъқул бўларди.
Тулайҳанинг Пайғамбарлик даъвосида чиққанлиги хабари Мадинага етди ва Расулуллоҳ (с.а.в.) унга қарши Дирор бин Азворни юборди. Тулайҳа Азворга кўп дош беролмас, аммо унинг қиличи таъсир қилмаганди. Бу сафар Тулайҳа ўз қабиласи олдида «қилич келмас Пайғамбар» сифатида шуҳрати ортганди.
Бу орада Расулуллоҳ (с.а.в.) вафот қилиб, бу хабар Асад қабиласига ҳам етиб келганди
...Ещё
КАЗЗОБ ТУЛАЙҲА

Бу орада Расулуллоҳ (с.а.в.) вафот қилиб, бу хабар Асад қабиласига ҳам етиб келганди. Қабила аҳли Тулайҳа ҳокимияти қўл остида тўпланишди. Кўпдан буён режалаштириб юрган фикрларини ўртага ташлашди. Ҳеч ким закот беришни истамасди. Ҳеч ким пешона тери билан топганини қўлдан чиқаришни истамасди.
Қўшни Ғатафон қабиласи билан учрашув ўтказишди. Қарор уларга ҳам тушунтирилди. Ғатафонликлар бунга рози бўлишди ва бу ишда суянчиқ бўлишларини билдиришди. Иш силлиқ кўчиши учун Мадинага элчи юборишни маъқул кўришди.
Мадинада ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни топган элчилар икки қабила мақсадини айтишди. Намоз ўқишларини, аммо закот бермасликларини тушунтиришди.
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) жавоб беришга шошилмади.
- Бориб қабилангизга айтинг, Расулуллоҳ (с.а.в.)га берган эчкининг бўйнидаги ипни беришдан бош тортишса ҳам уларга қарши жиҳод эълон қиламан, шуни билиб қўйсинлар, -деди.
Бунга жавобан ҳазрат Умар (р.а.) ўз фикрини айтмоқчи бўлди:
- Нимага ишониб улар билан уришмоқчисан, эй, Абу Бакр?.. Пайғамбаримиз (с.а.в.): «Мен, инсонлар билан "Алллоҳдан бошқа илоҳ ййўқдир, Муҳаммад Алллоҳнинг Расулидир" дея шаҳодат келтиргунларига қадар жиҳод қилиш амрини олдим, Улар бу ҳақиқатга шаҳодат келтиришганда жон ва молларини муҳофаза қилган бўладилар, Ислом ҳаққи боқиййдир, у олинади», дея марҳамат қилган, деди.
Аммо, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бу масалани бошқача тушунганди:
- Валлоҳи, улар ҳазрат Пайғамбар (с.а.в.)га берган бир улоқ, ё ҳайвоннинг бўйнига боғлаган ипни менга ҳам беришмаса улар билан жанг қиламан. Закот мол ҳаққидир. Валлоҳи, намоз ва закотни айирмоқчи бўлганларга қарши уруш эълон қиламан, — деди.
Ҳазрат Умар (р.а.) жавоб бермади. Эҳтимол, халифа ҳақлидир, деб ўйлади. Ҳар иш Расулуллоҳ (с.а.в.) замонида бўлгани каби юритилишини истарди. Бугун закот бермаганга индашмаса эртага иккинчи, учинчи... эътирозларга ҳам замин тайёрлаган бўлишади. Бир қабила рўзани рад қилади, бошқаси мерос масаласида муаммо чиқаради. Ҳазрат Умар (р.а.) шуларни ўйларкан, хотирасига бир оят келди: «... Агар тав

Ҳазрат Умар (р.а.) жавоб бермади. Эҳтимол, халифа ҳақлидир, деб ўйлади. Ҳар иш Расулуллоҳ (с.а.в.) замонида бўлгани каби юритилишини истарди. Бугун закот бермаганга индашмаса эртага иккинчи, учинчи... эътирозларга ҳам замин тайёрлаган бўлишади. Бир қабила рўзани рад қилади, бошқаси мерос масаласида муаммо чиқаради. Ҳазрат Умар (р.а.) шуларни ўйларкан, хотирасига бир оят келди: «... Агар тавба қилиб, намозни мукаммал адо этсалар ва закот берсалар, уларни қўииб юборингиз! Албатта, Аллоҳ кечиримли ва раҳмлидир.» (Тавба сураси, 5-оят)
Бироздан сўнг ҳазрат Умар (р.а.) Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг бир муборак сўзларини хотирлади: «Ислом беш тамоййил асосида қурилган. Булар Аллоҳдан бошқа илоҳ ййўқдир, Муҳаммад Унинг Расулидир, дея шаҳодат келтириш, намоз ўқиш, закот бериш, Баййтуллоҳни ҳаж мақсадида зиёрат қилиш ва Рамазон рўзасини тутишдир». Закот беришдан бош тортувчилар шу беш тамойилдан бирини бажармаган ҳисобланади. Бу масалага эътиборсизлик қилинса, яҳудийлар, насронийлар ҳолига тушиб қолиш муқаррар. Ихтиёрларида ўзгармас, қатъий дин бор. У бунинг хоҳишига кўра илова қилиниб, ёки бир қанча оятлар чиқариб ташланадиган китоблар ҳам бор. Булар бари ҳазрат Мусо (а.с.) ва ҳазрат Исо (а.с.)лар келтирган меросга муносиб эгалик қилолмаган умматлар қусури эди. Агар Расулуллоҳ (с.а.в.) вафотларига бир ой бўлмасдан закот амри рад қилинса ва бу ҳолат ҳазрат Пайғамбар (с.а.в.)нинг энг яқин биродарлари томонидан бажарилса, келажак авлод нима килади?
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) элчиларга қатъий рад жавобини бериб, тадбирли бўлиш кераклигини яна бир бор ҳис қилди ва Мадина атрофидаги тоғ йўлларига соқчилар қўйдирди. Кейин уларга бажариши лозим бўлган вазифаларини, яқинлашаётган таҳликали вазиятни тушунтирди. Соқчилар бошида Али бин Абу Толиб, Зубайр бин Аввом, Талҳа бин Убайдуллоҳ, Саъд бин Абу Ваққослар бор эди.
Мадинада туриб қўлига қурол ушлаган мусулмонлар масжидга келолмасди. Чунки улар кеча-ю кундуз масжидни қўриқлашарди. Тўсатдан қилинган ҳужумга ҳозир турмоқ лозим эди. Ҳазрат Абу Бақр (р.а.) бир суҳбатида:
—Улар бизнинг камчилигимизни кўришди. Тундами, кундузми, қачон келишларини билиб бўлмайди. Энг яқини ҳам ўн икки мил масофада. Бизга таклиф билан келишди, рад қилдик. Бу ул
...Ещё
- Ҳаклисан, эй, Абу Бакр, - деди.

—Улар бизнинг камчилигимизни кўришди. Тундами, кундузми, қачон келишларини билиб бўлмайди. Энг яқини ҳам ўн икки мил масофада. Бизга таклиф билан келишди, рад қилдик. Бу уларга маъқул бўлмади, албатга. Шунинг учун тайёр турмоғимиз лозим, ғафлатда қолмайлик, — деди.
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳақ эди. Ҳақиқатан ҳам улар қабилаларига боришиб, «Мадинада уч-тўрт кишидан бошқа кишини учратмадик», — дейишганди. Бу фурсатни қўлдан чиқармаслик лозим эди.
Улар Мадинадан кетишганига уч кун бўлган эди ҳамки, бир соқчи ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га келиб деди:
Шундан кейин ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бир қисм қўшин билан Мадина атрофидаги қабилаларга салоҳиятини кўрсатиб қўймоқчи бўлиб, Авс, Мурра, Зубён, Насиб қабилаларига қарши юриш бошлади.
Улар аввалдан ҳозирлаган тузоқни ишга солишди. Тепалардан шиширилган тери тўрваларни пастга қарата юмалатишди. Бир зумда туялар саросимага тушиб қолишди ва ҳар томонга тарқалиб қоча бошлади. Қилинган ҳаракат натижа бермади. Туялар чарчагунларича қочишди. Суворийлар Мадинага етиб келганларида қош қорая бошлаганди. Бу ҳолни завқ билан томоша қилган одамлар атрофга хабар тарқатишди. Ҳазрат Абу Бақр (р.а,)нинг аҳволи ночорлигини айтишди. Мусулмонлар бир ҳужумда инқирозга учрашини гапиришарди. Атрофдан ёрдам келди. Ҳатто Тулайҳа, ўғли Ҳабболни ёрдамга юборди.
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) тунни уйқусиз ўтказди. Кун ёришаётган бир вақтда
...Ещё
МУНОСИБЛИГИНИ ИСБОТЛАГАН ҚЎМОНДОН

Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) тунни уйқусиз ўтказди. Кун ёришаётган бир вақтда ҳаракатга киришган бадавийлар кутилмаган тўқнашувга учрадилар. Чунки жангда Абу Бакр (р.а)нинг қўли баланд келади. Бадавийлар жанг майдонида жуда кўп одамларидан айрилиб, ортга чекинишди. Тулайҳанинг ўғли ҳам ўликлар орасидан жой олган эди.
Зубён ва Авс қабиласидан бўлган бадавийлар мағлубият аламини ўз қабиладошлари орасидаги мусулмонлардан олишга киришдилар ва уларни тутиб олиб ўлдиришди. Бошқалар ҳам шундай қилишди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) буларни эшитиб, ўлдирилган мусулмонлар қанча бўлса, шунча одам ўлдиришга қасам ичди.
Ўша кеча Адий бин Ҳотам, Забарконлар юборган закот Мадинага етиб келди. Бу ҳол ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни мажнун қилди. Чунки закот келиши муроса ифодаси эди. Шу воқеалар бўлаётган бир пайтда Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг вафотига икки ой тўлганди. Орадан яна ўн кун ўтди. Мадина уфқида кўтарилган чанг-тўзон бу муборак шаҳар аҳлини ҳаяжонга солди. Қўллар Аллоҳ билади неча марта юракка бостирилди. Аммо бу ҳаяжон севинч ва шодлик туйғуларига алмашиши учун кўп вақт ўтмади. Чунки келаётган қўшин, Усома қўшини эканлигини билдирувчи хабар етиб келганди. Кўксини қоплаган изтиробли туйғу бир теран нафас билан чиқариб ташланди. Расулуллоҳ (с.а.в.) вафотидан сўнг кўзларда илк дафъа шодлик нишоналари кўринмоқда эди.
Усома келиб, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) билан кўришди. Сафар давомида умуман душманга учрамаганини айтди. <

Усома келиб, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) билан кўришди. Сафар давомида умуман душманга учрамаганини айтди. Расулуллоҳ (с.а.в.) буюрган жойларга борганини айтди. Бориш-келиши етмиш кунлик ушбу сафар давомида бирор кишининг ҳам бурни қонамаганди. Юзлаб чақирим йўл босиб ўтилди, қанча тепалар, неча водийлардан ошилди. Жазирама қуёшда қумларга ботиб йўл босган вужудлар тер ва чанг-тўзон ичида қолган, аммо қўнгиллар пок, шодликдан руҳлари енгил эди. Чунки улар Аллоҳ ризолиги учун, Аллоҳ динини ҳимоя қилиш учун йўлга чиқишган эди ва шу мақсадда қайтишганди.
Бир йил аввал Табук сафарига Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга чиққанлар, У (с.а.в.) билан бирга бу водийларни ошганларнинг кўзлари ёшланиб, ширин хотираларни эслашганди.
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) қўшин қайтишини кутаётган кунларида, "Биз Усомадан норозимиз, эй, халифа... Аввал ҳам айтгандик. Сафарни бурнимиздан чиқарди..." дейдиган инсонларни кутди. Аммо бундай шикоят бўлмади. Қўмондон ёш ва тажрибасиз эди. Аммо тайинланган вазифани муваффақият билан юритганига ҳам шубҳа йўқ. Бўлса албатта тилга олинарди. Шахсан Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳаётликларида ва дунё ҳаётидан видолашгандан сўнг шикоят қилувчилар ҳеч бўлмаса шикоятлари қанчалик ҳақли эканлигини исботлаш учун ҳам бир икки гап айтмасдан туролмасди. Аввалги сафарларда қўмондонларнинг ножўя ҳаракатларидан Расулуллоҳ (с.а.в.)ни хабардор қилиб туриларди. Шундай экан, бу каби ҳолатлар албатта давлат бошлиғига етказилиши керак эди.
Усоманинг қўмондонликка тайинланиши ҳақиқатан муҳим аҳамиятга эга эди. Ота-онаси хизматкор бўлган қора танли йигит, узоқ сафарга чиққан қўшинга бошчи қилиб келтирилганди. Бу билан Расулуллоҳ (с.а.в.) вазифага тайинлашда насл-насаб, ирқ ва ёшга аҳамият бермасдан ҳулқи, билимига эътибор беришларини исботлаганди.
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) закот беришдан бўйин товлаётган ва диндан қайтаётганларга қарши ҳаракат килиш вақти келганини тушуниб, қўшин олдига келди. Шахсан ўзи уларга керакли дарсни беради. Шунда ҳазрат Али (р.а.) хазрат Абу Бакр (р.а.) минган отнинг узангисидан тутди ва деди:
- Қаёққа кетаяпсан, эй, Абу Бакр?.. Сенга Пайғамбаримиз (с.а.в.) Уҳуд куни сўзлаган сўзларини хотирлатай. Қиличингни қинига сол ва бизни фалокатга бошлама. Аминманки, сени йўқотсак сендан кейин Ислом низоми умуман қайта қурилмайди.
Ҳануз уни халифа сифатида қабул қилмаган ҳазрат Али (р.а.)нинг бу сўзларида фақатгина самимиятни ифодаланаётганига шубҳа йўқ эди.
...Ещё
ИЛК МУҲОРАБА МУВАФФАҚИЯТИ

Натижа эса ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг қароридан қайтиши ва фикрини ўзгартириши билан якунланди. Вақт ўтказмасдан қўшинни ўн бир бўлакка бўлишди. Ҳар бирига биттадан қўмондон тайинлашди. Бош қўмондон қилиб Холид бин Валидни қўйишди.
Бир мактуб ёзилди ва кўпайтирилди. Сўнг ҳар бир қўмондонга биттадан тарқатилди. Ўша хатда: «Ҳидоятга хайрихоҳ бўлган ва Исломни қабул қилиб, бу йўлдан қайтмаганларга саломлар бўлсин!» дея бошланган эди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) Пайғамбарлар Султони Расулуллоҳ (с.а.в.)дан сўз очиб, У (с.а.в.)нинг вафотидан сўнг диндан қайтиш нотўғрилигини билдирувчи оятни хотирлатиб, тавба қилишмаса, улар билан жангга киришни билдирган»
Ҳазрат АБу Бакр (р.а) юборган илк байроқ (туғ) Холид бин Валидга оид эди. Унга Тулайҳа ҳузурига бориш буюрилди. Абу Жаҳлнинг ўғли Икримага бир туғ берди ва Мусайлама ал-Каззобга боришни буюрди. Бошқа амирларга ҳам бориладиган жойлар ҳам шу тарзда баён қилинди. Жумладан:
Ҳазрат Холид қўшинини олиб, Асад қабиласи томон йўл олди. Қабилага яқинлашаётиб, Уккоша бин Миҳсон ва Собит бин Акрамга буюрди. Бу икки халифа Тулайҳага тегишли ерлар томондан айланди.
Бироздан сўнг етиб келган Холид бин Валид икки биродарини қора қонга беланган ҳолда қўрди. Улар хароб аҳволда ташлаб кетилганди. Бу ҳол мўминлар кўзини ёшлатди. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бўлиб ўтган азиз хотиралар ёдда эди. Бир кун Расулуллоҳ (с.а.в.): «Умматларимдан етмиш минг киши, сўзсиз жаннатга киражак», — дедилар.
Уккоша бу хушхабарни эшитиб: «Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари, дуо қил, Аллоҳ мени шу инсонлар қаторидан қилсин», — дея ўтинган, Рас

Уккоша бу хушхабарни эшитиб: «Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари, дуо қил, Аллоҳ мени шу инсонлар қаторидан қилсин», — дея ўтинган, Расулулоҳ (с.а.в.) ҳам унга жавобан: «Сен улардансан», — дея марҳамат қилгандилар.
Сўзсиз жаннатга кириш хушхабарини олган Уккоша, бир пайтлар мусулмон бўлиб, сўнг диндан қайтиб, яна динга қайтган ва Асад қабиласи жаллодлари тарафидан шаҳид бўлган.
Ҳазрат Холид олға юрди. Ниҳоят бир кеча Тулайҳа қўшини билан юзма-юз келди. Бир пайтлар ҳазрат Пайғамбар (с.а.в.) томонидан қалби Исломга яқинлашар дея Ҳунайн ўлжасидан юз туялик ҳадя берилган ва алоҳида маош тайинланган Уайна бин Ҳисн, етти юз кишилик қўшин билан келиб Тулайҳага қўшилади ва шундай дейди: «Биз учун Асад ўғилларидан чиқадиган пайғамбар, Ҳошим ўғилларининг пайғамбаридан кўра маъқулроқдир. Муҳаммад ўлди. Энди сизга пайғамбар Тулайҳа, Унга итоат қилинг!» дея ҳануз қалбларига имон тўғри жойлашмаган қабиласини ҳам бу урушга бошлаганди.
Атрофдаги тоғларга чекинган бир гуруҳ бадавийлар, жанг натижасини кутишаётганди. Қилинган таклифлар натижасиз бўлди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг мактуби фойдасиз қолди. Ҳазрат Холид муҳорабадан бошқа йўл йўқлигини англаб етди. Уккоша ва биродарлари жасадини кўрган мусулмонлар жангда ғолиб бўлишга интилишарди. Орадан ўтаётган вақт Асад ўғилларининг қадам ва қадам ортга чекинишини кўрсатаётганди. Уайна қўлдан кетаётган зафарни кўриб Тулайҳага:
Бу жавобдан сўнг Уайна яна жанг майдонига кириб кетди. Бироздан сўнг яна қайтиб келди. Шу саволни такрорлади, яна ўша айни жавобни олди. Учинчи сафар келганида хушхабар эшитди ва ҳаяжонланиб, кайта сўради:
- Нима деди?..
- Унинг бошига келган сенинг бошингга ҳам келади, унутилмас бир воқеа юз беради, - деди. Уайна бу гаплардан бирор нарса англолмади. Зотан, <
...Ещё
- Жаброилдан хабар борми?.. Келдими?.. - деди.
- Йўқ, ҳануз келмади.

- Унинг бошига келган сенинг бошингга ҳам келади, унутилмас бир воқеа юз беради, - деди. Уайна бу гаплардан бирор нарса англолмади. Зотан, Тулайҳа ҳам англайдиган бир гап
айтмаганди. Коҳинлар турли шаклда ифодалайдиган сўзлар шундай бўладими?..
Уайна узоқлашди, яъни нари кетди. Бироздан сўнг Тулайҳанинг ўз отига минганини ва хотини Наворни ҳам ортига миндириб жанг майдонини тарк этганини кўрди.
Бу жангга юз фоиз ғолиб бўлиш умидида келган Уайна, пайғамбарининг қочганини кўриб, жонини қутқариб қолиш ҳам катта муваффақият эканлигини англаб етди. Тулайҳанинг бу ҳаракатини англолмади, ҳеч бўлмаганда қўл остидаги одамларига бирор нима дейиш лозимлигини ўйлади. Қабиладошларига аҳволни тушунтириб, «Чекинамиз, мен ҳам кетаман энди» демоқчи эди ҳамки, ажал нафаси пешонасини силаб ўтганини ҳис килди. Чунки Холид бин Валид билан рўбарў келиб қолганди. Буёғи маълум, ё ўлади, ё асир бўлади. Учинчи йўл йўқ. Холиддек елкаси ер кўрмаган жанговарни мағлуб этишни хаёлига ҳам келтиролмасди.
Шунда номи тилларда достон бўлиб, «Холидни бўйсундирган йигит» сифатида хотирланарди. Афсуски, Уайнанинг буларни хаёлида жонлантиришга ҳам ҳоли қолмаганди. Шу бугунга қадар неча жангларда қатнашиб, қанчадан-қанча инсонларнинг умр дафтарларини ёпган Уайна учун ҳамма нарса тугаган эди. Холиднинг бешафқат зарбалари остида жон таслим қилгандан кўра асир тушиш маъқул эди. Балки бу можаро натижасида яна ҳаёт нури кўриниб қолар, тўрт-беш кун яшаш имкони топилар.
Тулайҳа қўмондонларидан бири Курра бин Ҳубайра, ҳазрат Сайфуллоҳ асир олган асирлар орасида эди. Жанг натижасини таҳмин қилиб, олдинроқ жимгина қочиб қолганлар ҳаётларини қутқариб қолишганди.
Диндан қайтганларга қарши илк муҳораба муваффақият билан якунланди. Бош қўмондон олинган асир ва ўлжаларни Мадинага юбораркан, ёзган мактубида: «Эй, Расулуллоҳнинг халифаси, янги амрларингни кутаман», -деб ёзган эди.
Уайна ва бошқа асирлар қўллари боғлиқ ҳолда Мадинага келтирилди. Уларни кўрган болалар: «Аллоҳнинг душманлари, Ислом динидан юз ўгирганлар...», - дея масхаралашарди.
Уайна халифа ҳузурига келтирилди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) унинг дарҳол қатл қилинишини буюрди.
- Тўхта, эй, Абу Бакр, сен мени ўлдиролмайсан.
- Нега? - ҳайратланди халифа.
- Чунки биродаринг менинг мунофиқлигимни биларди, аммо ўлдирмаганди. Мен шу кунга қадар асло имон келтирмагандим. Аммо энди тавба қи

- Чунки биродаринг менинг мунофиқлигимни биларди, аммо ўлдирмаганди. Мен шу кунга қадар асло имон келтирмагандим. Аммо энди тавба қилиб, кечирим сўраяпман. У шундай дея, шаҳодат калималарини келтирди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ёнидагилардан бирига ўгирилиб:
- Уайнанинг қўлини еч, — дея буюрди.
Қайсар ва қўрс табиатли бадавийлардан бўлган Уайнанинг кейинги ҳаёти рисоладагидек мусулмон бўлиб, такрор куфрга қайтмай ўтди. Афсуски, Расулуллоҳ (с.а.в.)ни неча маротабалаб кўрган, бирга жангларда қатнашган, ҳатто Саййидул Анбиё (с.а.в.)нинг икромларига ноил бўлган Уайна, «Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг шарафли асҳоби» бўлишдек неъмат қадрини билмасдан, оёғи остигача келган бахтни бой берганди.
Бу дунёда қозонолмаган охират ҳаётини ҳам маҳв этганди. Ягона ва ишончли дин Ислом дини эди. Тавба қилиб, тақрор Исломни қабул қилиш энг тўғри йўл эди. Мадинага бориб шахсан ҳазрат Абу Бакр (р.а.) билан учрашишга жасорат қила олмади. Уят ва жон қўрқуви монеълик қилди. Ҳазрат Холидни топиб аҳволни унга тушунтиришни маъқул қўрди.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 75
ҲАЗРАТ АБУ БАКР СИДДИҚҚА ХОС ТИЖОРАТ
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг дафн қилинишидан бироз вақт ўтгач, Усома қўшини юборилгандан сўнг, ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни елкасида бир нечта кўйлак билан бозор йўлида кўришди ва ундан сўрашди:
- Қаёққа кетаяпсан, эй, Расулуллоҳнинг халифаси?
- Бозорга, савдо-сотиқ қилишга кетаяпман,- деб жавоб берди у.
- Нега?
Ҳайратини яширмаган Абу Бакр (р. а.) жавоб берди:
- Мен бир оила бошлиғиман. Уйдагиларни иқтисодий жиҳатдан таъминл
...ЕщёҲАЗРАТ АБУ БАКР СИДДИҚҚА ХОС ТИЖОРАТ
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг дафн қилинишидан бироз вақт ўтгач, Усома қўшини юборилгандан сўнг, ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни елкасида бир нечта кўйлак билан бозор йўлида кўришди ва ундан сўрашди:
- Қаёққа кетаяпсан, эй, Расулуллоҳнинг халифаси?
- Бозорга, савдо-сотиқ қилишга кетаяпман,- деб жавоб берди у.
- Нега?
Ҳайратини яширмаган Абу Бакр (р. а.) жавоб берди:
- Мен бир оила бошлиғиман. Уйдагиларни иқтисодий жиҳатдан таъминлаш менинг вазифам.
- Тўғри, лекин, энди сен бир оила бошлиғи эмассан, балки бутун мўминлар амирисан. Бундан кейин тижоратга аралашиб юришинг тўғри эмас. Оилангга тегишли вазифалар, умматларинг олдидаги вазифалар билан аралашмаслиги лозим. Зеро, умматлар иши сен учун асосий вазифа ҳисобланади.
- Аммо менинг оила аъзоларимни ким таъминлайди, ё Умар?
- Сенга маош тайинлаймиз, жавоб берди ҳазрати Умар (р.а.).
Шундан сўнг ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ёнида ҳазрат Умар (р.а.) ва ҳазрат Абу Убайда (р.а.) билан масжидга томон кетишди. Масала бир нечта асҳоблар ўртасида муҳокама қилинди. Ва қарор қилиндики, ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га маош тариқасида икки кунда бир қўй бериладиган бўлди. Ўз хоҳишига биноан, йилда бир марта ҳаж ва умра амалини бажариш ихтиёри ҳам берилди.
* * *
Шу билан ҳазрат Абу Бакр (р.а.) учун тижорат ҳаёти тугади. Аммо унинг кўнгли бошқа бир тижоратда эди. Бир неча йил аввал Расулуллоҳ (с.а.в.)га юборилган бир оятда кўрсатилган, инсонни қайғули азобдан қутқарувчи ва Буюк Мавлонинг ризолигига қаратилган бир тижорат эди. Яъни, «Молларини Аллоҳ йўлида сарфлаб, кейинчалик берган нарсалари кетидан миннат ва озор етказмайдиган кишилар учун Парвардигорларидан мукофот бордир. Уларга хавф ҳам бўлмас ва улар ташвиш ҳам чекмаслар.», (Бақара сураси, 262-оят) дея марҳамат қилади.
Бу тижорат бошқа бир оятда: «Аллоҳ мўминлардан жонлари ва молларини жаннат эвазига сотиб олди.» (Тавба сураси,
...Ещё* * *
Шу билан ҳазрат Абу Бакр (р.а.) учун тижорат ҳаёти тугади. Аммо унинг кўнгли бошқа бир тижоратда эди. Бир неча йил аввал Расулуллоҳ (с.а.в.)га юборилган бир оятда кўрсатилган, инсонни қайғули азобдан қутқарувчи ва Буюк Мавлонинг ризолигига қаратилган бир тижорат эди. Яъни, «Молларини Аллоҳ йўлида сарфлаб, кейинчалик берган нарсалари кетидан миннат ва озор етказмайдиган кишилар учун Парвардигорларидан мукофот бордир. Уларга хавф ҳам бўлмас ва улар ташвиш ҳам чекмаслар.», (Бақара сураси, 262-оят) дея марҳамат қилади.
Бу тижорат бошқа бир оятда: «Аллоҳ мўминлардан жонлари ва молларини жаннат эвазига сотиб олди.» (Тавба сураси, 111-оят) дея келтирилади.
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) иймон келтирган кундан буён шу тижорат ҳақида ўйларди. Ўттиз саккиз ёшига қадар минг бир қаршиликка учраб, бутун давлатини шу тижорат йўлида сарфлаб, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг барча сафарларида ёнларида бўлиб, барча муҳорабаларда қатнашди. Рамазон қунларининг бирида Пайғамбаримиз (с.а.в.) томонидан Унинг бу амали тилга олинган эди:
«Жаннатда "Раййон" номи берилган бир эшик бор. Аллоҳ ризолиги йўлида рўза тутганларгина бу эшикдан киради».
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг бу сўзларидан англашиладики, жаннатнинг эшиклари кўп. Ва бу эшиклар сабрлилар учун алоҳида, шукр қилувчилар учун алоҳида, садақа берувчилар, камтаринлар, саховат эгалари учун алоҳида бўлган эшиклардир. Агар мўмин қайси бир хайрли ахлоқни, қайси бир хайрли амални бажарса, ўшанга яраша эшиқдан чақирилади. Жаннатнинг икки, уч, тўрт ва ҳоказо эшигидан чақирилувчи мўминлар ҳам бўлади. Бу хабарни эшитган ҳазрат Абу Бакр (р.а.) сўрадилар:
- Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари, жаннатнинг ҳамма эшикларидан чақирилувчи мўминлар ҳам бўладими?..
- Ҳа, эй, Абу Бакр, сен жаннатнинг ҳамма эшикларидан чақириласан...
Демак, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бу амалнинг, бу тижоратнинг Аллоҳ истаганидек аввалида эди. Аллоҳ рози бўлган ҳар бир хайрли амал, ҳар бир гўзал фазилат унда мужассамлашган.
Ислом динида буюрилган жами яхши амал унда мавжуд эди. Мўмин бир инсон эришиши мумкин бўлган энг олий даражага ҳазрат Абу Бакр (р. а.) эришган эд
...Ещё- Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари, жаннатнинг ҳамма эшикларидан чақирилувчи мўминлар ҳам бўладими?..
- Ҳа, эй, Абу Бакр, сен жаннатнинг ҳамма эшикларидан чақириласан...
Демак, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бу амалнинг, бу тижоратнинг Аллоҳ истаганидек аввалида эди. Аллоҳ рози бўлган ҳар бир хайрли амал, ҳар бир гўзал фазилат унда мужассамлашган.
Ислом динида буюрилган жами яхши амал унда мавжуд эди. Мўмин бир инсон эришиши мумкин бўлган энг олий даражага ҳазрат Абу Бакр (р. а.) эришган эди.
Жабру зулм ила кириб бўлмайдиган жаннат эшикларидан унинг исми чақирилади: «Марҳабо, эй, Абу Бакр, бу эшикдан кир». У ҳам умри давомида бирга юришни энг катта бахт ҳисоблаган Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг кетидан жаннатга киради. Гўёки, ҳижрат сафарида ғорга бирга киришганидек.
Албатта, мўминлар кўнглини сотиб олиш, бу тижоратнинг мутлақо бошқа йўли...
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бу йўлда инсонлар ризолигини олиш, улар кўнгилларига кириш учун ўзини уринтирмаганди. Мақсад ва ғояси инсонлар ризолигини олишга қаратилганди, холос. У Исломнинг амири сифатида Расулуллоҳ (с.а.в.)дан олган одоб дарсини инсонлар ҳавас қилгудек ўзлаштирган, самимий, ширин сўз, хушмуомала, севимли бир инсонга хос хусусиятлар унда таркиб топган, аммо буларнинг бари фақат инсонлар дуосини олиш учунгина эмас, балки Буюк Яратганни рози қилиш учун ҳам эди.
Бунинг мукофоти сифатида Буюк Мавло унинг севгисини мўминлар қалбига жо қилиб, то қиёматга қадар севинтирди. Ҳа, у ўзини кўрган-кўрмаган барча мўминларнинг бошидаги тожи ҳисобланади.
ҲАЗРАТИ АБУ БАКР (Р.А.)ГА ЭНГ ЯҚИН ИККИ ДЎСТ
- Ассалому алайкум, эй, Абу Бакр!..
- Ваалайкум ассалом, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг севиклилари.
- Биз сенинг ҳузурингга ёрдам бериш ниятида келдик.
- Аллоҳ рози бўлсин, сизлардан. «... Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик килмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир.» (Моида сураси, 2-оят) амри, Буюк Мавломизнинг марҳаматидир.
- Абу Убайда <s
...ЕщёҲАЗРАТИ АБУ БАКР (Р.А.)ГА ЭНГ ЯҚИН ИККИ ДЎСТ
- Ассалому алайкум, эй, Абу Бакр!..
- Ваалайкум ассалом, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг севиклилари.
- Биз сенинг ҳузурингга ёрдам бериш ниятида келдик.
- Аллоҳ рози бўлсин, сизлардан. «... Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик килмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир.» (Моида сураси, 2-оят) амри, Буюк Мавломизнинг марҳаматидир.
- Абу Убайда иқтисодий ишларда сенга кўмаклашади. Мен эса муҳокама вазифасини зиммамга оламан.
Бу дарҳақиқат, қувонарли ҳол эди. Абу Убайдадек Расулуллоҳ (с.а.в.) томонидан «Бу Умматнинг Аминидир» дейилган зот ўзи иқтисодий ишларни йўлга қўймоқчи бўлиб келди. Юқорида номи тилларда достон, адолат пешвоси муҳокама ишларини бошқаришига сўз бераяпти. Бир вақтлар Саййидул Анбиё (с.а.в.)нинг Абдураҳмон бин Самурага «Амирлик сенинг орзу-истагинг билан берилса ёрдам кўрмаййсан. Агар сен истамаган паййтда берилса, илоҳийй қувватга эришасан» деганларини эшитган эди.
Ҳақиқий дўстлик қадри, шу икки фазилат соҳиби томонидан исботланганди.
Бажарадиган вазифалари эвазига улар учун бирор маош ёки манфаат йўқ. Улар фақат Аллоҳ ризолиги учун, Ислом бирлиги бузилмаслиги учун шу вазифани бажаришарди.
Улар бу ҳаракатлари билан Сақифада бошлаган ишларини ўша ерда қолдирмасдан, кўмак беришлари кўрсатилганди.
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳеч нарса дея олмади. Бу вазифаларни бошқаларга беришни ўйламаганди, ҳатто. Асҳоблар ичида энг олий даражадаги бу инсонларга «Аллоҳ рози бўлсин» дейишдан бошқа нима ҳам дейиши мумкин?
Ҳазрат Умар (р.а.)нинг ҳақиқатан энг қийин вазифага тайинланганига шубҳа йўқ. Адолат тарозусининг бошида туриб, ҳақ(ни) ва ноҳақ орасидаги ҳукмни у беради. Шарафи катта, жавобгарлиги, масъулияти ундан ҳам катта бир мақомга ўтирганини биларди. Унинг қўлида Аллоҳнинг китоби, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг суннати бор. Бу икки асл манбада кўрсатилмаган бирор масала бўлса, ўз тажрибасидан фойдаланар, зарурат жоиз бўлса, халифа ва асҳоблар билан маслаҳатлашиб, ҳаққа яқин ҳукмни чиқаришга ҳаракат қиларди. Ҳазрат Умар (р.а.)нинг даъвогар ва айбдор ўртасида қанчалик иш олиб боришини вақт кўрсатади. Ҳарҳолда, ҳазрат Абу Бакр (р. а.) ёнига энг яқин икки дўст қўшилганди.
* * *
Бир куни ҳазрат Абу Бак(р. а.) ёнига Билол келди ва сўз бошлади:
- Эй, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг халифаси, мен сен билан хайрлашишга келдим...
- Нега, эй, Билол, қаёққа кетаяпсан?
- Расулуллоҳ (с.а.в.) бўлмагач, шаҳарда ортиқ қолишни истамаганлигим учун бу ердан кетаяпман.
- Қаёққа кетмоқчисан?
- Шомга. У ерга бо
...Ещё* * *
Бир куни ҳазрат Абу Бак(р. а.) ёнига Билол келди ва сўз бошлади:
- Эй, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг халифаси, мен сен билан хайрлашишга келдим...
- Нега, эй, Билол, қаёққа кетаяпсан?
- Расулуллоҳ (с.а.в.) бўлмагач, шаҳарда ортиқ қолишни истамаганлигим учун бу ердан кетаяпман.
- Қаёққа кетмоқчисан?
- Шомга. У ерга бориб жиҳод билан шуғулланмоқчиман.
- Биз бунга розилик беролмаймиз, эй, Билол, ёнимизда қол. Сен бизга кераксан. Билол хайрлашиш учун келган эди, ўйлаб охири жавоб берди:
- Хўп, эй, Абу Бакр, фақат мени ўзинг учун озод қилсанг қоламан. Аммо, Аллоҳ ризолиги учун озод қилсанг кетаман.
Бу гапдан ҳазрат Абу Бакр (р. а.)нинг қулоқлари қизиб кетди. Айтилмаслиги керак бўлган гап айтилган, эсламаслик керак бўлган воқеа ёдга олинганди.
- Бу нима деганинг, эй, Билол, шу кунга қадар биз сени ранжитадиган иш қилдикми?
- Йўқ, асло, - жавоб қилди Билол.
- У ҳолда билгилки, биз бу ишни Аллоҳ ризолиги учун килдик ва унутдик. Аллоҳдан ўзга ҳеч бир борлиқдан мукофот кутмадик. Биз сени Аллоҳ ризолиги учун севамиз, Аллоҳ ризолиги учун ёнимизда қолишингни истаймиз.
Бир муддат ўйланиб тургач, паст овозда жавоб берди:
- Бўпти, қоламан, эй, Абу Бакр.
ПАЙҒАМБАРЛИК ДАЪВОСИДАГИ АСВОД
Маълумки, Расулуллоҳ (с.а.в.)га умрларининг охирида Мадинага элчи юборган кўпгина қабилалар Ислом динини қабул қилишганини билдиришганди. Элчилар Мадинада бир қанча вақт қолишиб, Ислом асосларини, Қуръон суралари ва оятларини ўрганиб, сўнг юртларига қайтишганди.
Қабила аҳли Исломни улар ўргатгандек ўрганишди. Бир қисмигагина Мадинадан юборилган устозлар ёрдам беришди. Хуллас, бу қабилалар элчилар ёки юборилган устозлар ўргатганидек, Пайғамбаримиз (с.а.в.) ва Ислом дини ҳақида маълумотга эга бўлишди.
Шу орада Асҳоби кир
...ЕщёПАЙҒАМБАРЛИК ДАЪВОСИДАГИ АСВОД
Маълумки, Расулуллоҳ (с.а.в.)га умрларининг охирида Мадинага элчи юборган кўпгина қабилалар Ислом динини қабул қилишганини билдиришганди. Элчилар Мадинада бир қанча вақт қолишиб, Ислом асосларини, Қуръон суралари ва оятларини ўрганиб, сўнг юртларига қайтишганди.
Қабила аҳли Исломни улар ўргатгандек ўрганишди. Бир қисмигагина Мадинадан юборилган устозлар ёрдам беришди. Хуллас, бу қабилалар элчилар ёки юборилган устозлар ўргатганидек, Пайғамбаримиз (с.а.в.) ва Ислом дини ҳақида маълумотга эга бўлишди.
Шу орада Асҳоби киромнинг Расулуллоҳ (с.а.в.)га кўрсатган эҳтироми тилга олинди. Унда ҳеч бир қабила бошлиғи, ҳатто ҳеч бир султон кўрмаган эҳтиром ва севги ила боғланганликлари айтилди. Олинган бу маълумотлар пайғамбарликнинг Аллоҳ марҳамати эканлигини билмайдиган бир қанча «илғор»лар иштаҳасини очиб юборди. Пайғамбарлик даъвосида чиқиб, халқни бошкариш йўлини тутиш, ҳар орзуси буйруқ ҳисобланган улкан бахт дея билинган пайғамбарликни бажариш, албатта, ёқимли маслак эди.
Шунингдек, Расулуллоҳ (с.а.в.) Вадо ҳажидан қайтиб, бир неча кун хасталаниши ва бу хабар Яман тарафларга тарқалиши билан Асвод ал - Ансий дея танилган, халқ ўртасида найрангбозлик билан ном чиқарган бир шахс дарҳол Пайғамбарлик даъвосида ўртага чиқди. Атрофига тўплаган етти юз кишилик қўшин унга етарли даражада жасорат берди. Аввал, Пайғамбаримиз (с.а.в.) томонидан тайинлаган ҳокимларга қарши бир мактуб ёзди. Мактубнинг мазмуни, юртимиздан кетинг ва закот сифатида тўплаганларингизни ҳам қайтаринг. Чунки бу ерлар ва молларга эгалик қилиш ҳуқуқи бизникидир, дейилганди.
Асвод вақт ўтказмасдан Нажронга йўл олди. Пайғамбарлик даъвоси билан чиққан кундан ўн кун ўтиб, Нажронни забт этди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) томонидан Нажронга ҳоким қилиб тайинланган Амр бин Ҳазм ва Холид бин Саид ортга чекинишга мажбур бўлди. Набийлар Сарвари (с.а.в.)га илк дафъа имон келтирганлар орасидан жой олган ва дин йўлида тортмаган заҳмати қолмаган Холид бин Саид бу сафар, пайғамбарлик даъвосида чиққан қаллоб келтирган кулфат билан юзма-юз тўқнашди.
Асвод бу сафар Санъа шаҳрига йўл олди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) томонидан тайинланган Шаҳр бин Базон унга қарши чиқди.
Бу муҳорабада Асводга зафар кулиб боқди. Шаҳр ўлдирилди. Асвод Шаҳрнинг хотини Озодни никоҳига олди.
Асвод бошлаган ҳаракат тобора катталашиб борарди. Ҳар томондан қувват <s
...ЕщёАсвод вақт ўтказмасдан Нажронга йўл олди. Пайғамбарлик даъвоси билан чиққан кундан ўн кун ўтиб, Нажронни забт этди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) томонидан Нажронга ҳоким қилиб тайинланган Амр бин Ҳазм ва Холид бин Саид ортга чекинишга мажбур бўлди. Набийлар Сарвари (с.а.в.)га илк дафъа имон келтирганлар орасидан жой олган ва дин йўлида тортмаган заҳмати қолмаган Холид бин Саид бу сафар, пайғамбарлик даъвосида чиққан қаллоб келтирган кулфат билан юзма-юз тўқнашди.
Асвод бу сафар Санъа шаҳрига йўл олди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) томонидан тайинланган Шаҳр бин Базон унга қарши чиқди.
Бу муҳорабада Асводга зафар кулиб боқди. Шаҳр ўлдирилди. Асвод Шаҳрнинг хотини Озодни никоҳига олди.
Асвод бошлаган ҳаракат тобора катталашиб борарди. Ҳар томондан қувват олиб қадами тобора собитлашаётганди. Бир пайтлар Пайғамбаримиз (с.а.в.) ёнларига келиб Ислом динини қабул қилган машҳур қаҳрамон Амр бин Маъдий Кириб ҳам унга қўшилди ва Мазҳиж қабиласи раислигига тайинланди.
Қандай сабаб таъсири бўлса-бўлсин, Амр бу дунёнинг икки кунлик неъматига алданиб, саҳобалик шарафини қўлдан чиқарди ва иймон ҳудудини кўчкидек тарк этди. Кейин алданганлигини тушуниб тавба қилди ва мусулмон бўлди. Аммо номи қайта саҳоба девонига киритилмади. Чунки у тавба қилган вақтда Расулуллоҳ (с.а.в.) фоний олам билан видолашганига анча бўлган эди.
Амрдек қўли букилмас, номи тилларда достон «Самсана» номли қиличи олти юз йил давомида Амавийлар ва Аббосийлар шараф тимсоли сифатида «салтанат қиличи» ҳисобланган бир қаҳрамоннинг Асводдек лўттибозга эргашиши ҳақиқатдан ажабланарли.
Нажрон ва Санъадаги мағлубият мактуб орқали Расулуллоҳ (с.а.в.)га билдирилган, Саййидул Анбиё (с.а.в.) ҳам бўшашмасликни, қарши жанг қилишни буюргандилар. Мўминлар бу амрга биноан, атрофдан куч тўплаётган бир пайтда, Озод ва амакиваччаси Файруз ўзаро маслаҳатлашишди. Ухлаб ётган Асводнинг боши кесилди. Шу билан сохта пайғамбар умри битди. Озод ўлдирилган хўжайиннинг интиқомини олган ва Исломга ҳақиқий маънода унутилмас хизмат қилгандек бўлди. Аллоҳ ундан рози бўлсин.
Асвод бошлаган ҳаракат сомон оловидек қисқа вақт ичида атрофни даҳшатга солди. Аммо қўп ўтмай сўндирилди. Унинг инсониятга келтирадиган ҳеч бир қонун-қоидаси йўқ эди. Бирор аҳлоқий фазилатга даъват қилмаганди. Зўрлаб никоҳига олинган хотини Озод у ҳақда: «Валлоҳи ундан-да кўпроқ нафратланадиган одамни Аллоҳ яратмаган. Аллоҳ ризолиги йўлида ҳеч бир ишни қилмайди, ҳар қандай ёмонликдан кайтмайди», деган. Асвод аҳволи шу бўлгач, унинг атрофидагилар ҳам аҳлоқ, фазилат, инсонларга хизмат каби олий мақсадларни қўзлаганини айтиб бўлмасди. Кўпчилигининг талончиликдан бошқа мақсади йўқ, бир гуруҳ томоша талаблар эди. Ҳақиқатан ҳам улар: «Асвод ўлган бўлса-да, келтирган дин давом этади, хотираси яшайди», дейилмаган ва тарқаб кетишганди. Ҳатто, Асвод исмининг маъносини ҳам билишмасди, номи каби «қора доғ» бўлиб қолди, холос. Чунки Асвод «қора» деган маънони биддиради.
Бошланиб битган уч-тўрт ойлик Асвод воқеасининг ниҳоясининг хабари Мадинага етганда,
...ЕщёАсвод бошлаган ҳаракат сомон оловидек қисқа вақт ичида атрофни даҳшатга солди. Аммо қўп ўтмай сўндирилди. Унинг инсониятга келтирадиган ҳеч бир қонун-қоидаси йўқ эди. Бирор аҳлоқий фазилатга даъват қилмаганди. Зўрлаб никоҳига олинган хотини Озод у ҳақда: «Валлоҳи ундан-да кўпроқ нафратланадиган одамни Аллоҳ яратмаган. Аллоҳ ризолиги йўлида ҳеч бир ишни қилмайди, ҳар қандай ёмонликдан кайтмайди», деган. Асвод аҳволи шу бўлгач, унинг атрофидагилар ҳам аҳлоқ, фазилат, инсонларга хизмат каби олий мақсадларни қўзлаганини айтиб бўлмасди. Кўпчилигининг талончиликдан бошқа мақсади йўқ, бир гуруҳ томоша талаблар эди. Ҳақиқатан ҳам улар: «Асвод ўлган бўлса-да, келтирган дин давом этади, хотираси яшайди», дейилмаган ва тарқаб кетишганди. Ҳатто, Асвод исмининг маъносини ҳам билишмасди, номи каби «қора доғ» бўлиб қолди, холос. Чунки Асвод «қора» деган маънони биддиради.
Бошланиб битган уч-тўрт ойлик Асвод воқеасининг ниҳоясининг хабари Мадинага етганда, Усома қўшини ҳали ҳамон сафардан қайтмаганди.
КАЗЗОБ ТУЛАЙҲА
Асад қабиласи раиси Тулайҳа бин Ҳувайлид одамлар орасида коҳин сифатида ҳам машҳур эди. Вақти келиб Тулайҳа коҳинлик билан чегараланмади, Пайғамбарлик даъвоси билан чиқди. Ўзига Жаброил келганини айтиб бир қанча ибратли сўзларни ҳам Жаброил келтирган ваҳий сифатида такдим қиларди.
- Сизнинг қабоҳатга боришингиз Аллоҳга бирор фойда келтирмайди. Намозларингизни канда килманг - дер, бу эса қабила аҳлига маъқул бўларди.
Тулайҳанинг Пайғамбарлик даъвосида чиққанлиги хабари Мадинага етди ва Расулуллоҳ (с.а.в.) унга қарши Дирор бин Азворни юборди. Тулайҳа Азворга кўп дош беролмас, аммо унинг қиличи таъсир қилмаганди. Бу сафар Тулайҳа ўз қабиласи олдида «қилич келмас Пайғамбар» сифатида шуҳрати ортганди.
Бу орада Расулуллоҳ (с.а.в.) вафот қилиб, бу хабар Асад қабиласига ҳам етиб келганди
...ЕщёКАЗЗОБ ТУЛАЙҲА
Асад қабиласи раиси Тулайҳа бин Ҳувайлид одамлар орасида коҳин сифатида ҳам машҳур эди. Вақти келиб Тулайҳа коҳинлик билан чегараланмади, Пайғамбарлик даъвоси билан чиқди. Ўзига Жаброил келганини айтиб бир қанча ибратли сўзларни ҳам Жаброил келтирган ваҳий сифатида такдим қиларди.
- Сизнинг қабоҳатга боришингиз Аллоҳга бирор фойда келтирмайди. Намозларингизни канда килманг - дер, бу эса қабила аҳлига маъқул бўларди.
Тулайҳанинг Пайғамбарлик даъвосида чиққанлиги хабари Мадинага етди ва Расулуллоҳ (с.а.в.) унга қарши Дирор бин Азворни юборди. Тулайҳа Азворга кўп дош беролмас, аммо унинг қиличи таъсир қилмаганди. Бу сафар Тулайҳа ўз қабиласи олдида «қилич келмас Пайғамбар» сифатида шуҳрати ортганди.
Бу орада Расулуллоҳ (с.а.в.) вафот қилиб, бу хабар Асад қабиласига ҳам етиб келганди. Қабила аҳли Тулайҳа ҳокимияти қўл остида тўпланишди. Кўпдан буён режалаштириб юрган фикрларини ўртага ташлашди. Ҳеч ким закот беришни истамасди. Ҳеч ким пешона тери билан топганини қўлдан чиқаришни истамасди.
Қўшни Ғатафон қабиласи билан учрашув ўтказишди. Қарор уларга ҳам тушунтирилди. Ғатафонликлар бунга рози бўлишди ва бу ишда суянчиқ бўлишларини билдиришди. Иш силлиқ кўчиши учун Мадинага элчи юборишни маъқул кўришди.
Мадинада ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни топган элчилар икки қабила мақсадини айтишди. Намоз ўқишларини, аммо закот бермасликларини тушунтиришди.
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) жавоб беришга шошилмади.
- Бориб қабилангизга айтинг, Расулуллоҳ (с.а.в.)га берган эчкининг бўйнидаги ипни беришдан бош тортишса ҳам уларга қарши жиҳод эълон қиламан, шуни билиб қўйсинлар, -деди.
Бунга жавобан ҳазрат Умар (р.а.) ўз фикрини айтмоқчи бўлди:
- Нимага ишониб улар билан уришмоқчисан, эй, Абу Бакр?.. Пайғамбаримиз (с.а.в.): «Мен, инсонлар билан "Алллоҳдан бошқа илоҳ ййўқдир, Муҳаммад Алллоҳнинг Расулидир" дея шаҳодат келтиргунларига қадар жиҳод қилиш амрини олдим, Улар бу ҳақиқатга шаҳодат келтиришганда жон ва молларини муҳофаза қилган бўладилар, Ислом ҳаққи боқиййдир, у олинади», дея марҳамат қилган, деди.
Аммо, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бу масалани бошқача тушунганди:
- Валлоҳи, улар ҳазрат Пайғамбар (с.а.в.)га берган бир улоқ, ё ҳайвоннинг бўйнига боғлаган ипни менга ҳам беришмаса улар билан жанг қиламан. Закот мол ҳаққидир. Валлоҳи, намоз ва закотни айирмоқчи бўлганларга қарши уруш эълон қиламан, — деди.
Ҳазрат Умар (р.а.) жавоб бермади. Эҳтимол, халифа ҳақлидир, деб ўйлади. Ҳар иш Расулуллоҳ (с.а.в.) замонида бўлгани каби юритилишини истарди. Бугун закот бермаганга индашмаса эртага иккинчи, учинчи... эътирозларга ҳам замин тайёрлаган бўлишади. Бир қабила рўзани рад қилади, бошқаси мерос масаласида муаммо чиқаради. Ҳазрат Умар (р.а.) шуларни ўйларкан, хотирасига бир оят келди: «... Агар тав
...ЕщёАммо, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бу масалани бошқача тушунганди:
- Валлоҳи, улар ҳазрат Пайғамбар (с.а.в.)га берган бир улоқ, ё ҳайвоннинг бўйнига боғлаган ипни менга ҳам беришмаса улар билан жанг қиламан. Закот мол ҳаққидир. Валлоҳи, намоз ва закотни айирмоқчи бўлганларга қарши уруш эълон қиламан, — деди.
Ҳазрат Умар (р.а.) жавоб бермади. Эҳтимол, халифа ҳақлидир, деб ўйлади. Ҳар иш Расулуллоҳ (с.а.в.) замонида бўлгани каби юритилишини истарди. Бугун закот бермаганга индашмаса эртага иккинчи, учинчи... эътирозларга ҳам замин тайёрлаган бўлишади. Бир қабила рўзани рад қилади, бошқаси мерос масаласида муаммо чиқаради. Ҳазрат Умар (р.а.) шуларни ўйларкан, хотирасига бир оят келди: «... Агар тавба қилиб, намозни мукаммал адо этсалар ва закот берсалар, уларни қўииб юборингиз! Албатта, Аллоҳ кечиримли ва раҳмлидир.» (Тавба сураси, 5-оят)
Бироздан сўнг ҳазрат Умар (р.а.) Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг бир муборак сўзларини хотирлади: «Ислом беш тамоййил асосида қурилган. Булар Аллоҳдан бошқа илоҳ ййўқдир, Муҳаммад Унинг Расулидир, дея шаҳодат келтириш, намоз ўқиш, закот бериш, Баййтуллоҳни ҳаж мақсадида зиёрат қилиш ва Рамазон рўзасини тутишдир». Закот беришдан бош тортувчилар шу беш тамойилдан бирини бажармаган ҳисобланади. Бу масалага эътиборсизлик қилинса, яҳудийлар, насронийлар ҳолига тушиб қолиш муқаррар. Ихтиёрларида ўзгармас, қатъий дин бор. У бунинг хоҳишига кўра илова қилиниб, ёки бир қанча оятлар чиқариб ташланадиган китоблар ҳам бор. Булар бари ҳазрат Мусо (а.с.) ва ҳазрат Исо (а.с.)лар келтирган меросга муносиб эгалик қилолмаган умматлар қусури эди. Агар Расулуллоҳ (с.а.в.) вафотларига бир ой бўлмасдан закот амри рад қилинса ва бу ҳолат ҳазрат Пайғамбар (с.а.в.)нинг энг яқин биродарлари томонидан бажарилса, келажак авлод нима килади?
Ҳазрат Умар (р. а.) бироздан сўнг бошини кўтариб:
- Ҳаклисан, эй, Абу Бакр, - деди.
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) элчиларга қатъий рад жавобини бериб, тадбирли бўлиш кераклигини яна бир бор ҳис қилди ва Мадина атрофидаги тоғ йўлларига соқчилар қўйдирди. Кейин уларга бажариши лозим бўлган вазифаларини, яқинлашаётган таҳликали вазиятни тушунтирди. Соқчилар бошида Али бин Абу Толиб, Зубайр бин Аввом, Талҳа бин Убайдуллоҳ, Саъд бин Абу Ваққослар бор эди.
Мадинада туриб қўлига қурол ушлаган мусулмонлар масжидга келолмасди. Чунки улар кеча-ю кундуз масжидни қўриқлашарди. Тўсатдан қилинган ҳужумга ҳозир турмоқ лозим эди. Ҳазрат Абу Бақр (р.а.) бир суҳбатида:
—Улар бизнинг камчилигимизни кўришди. Тундами, кундузми, қачон келишларини билиб бўлмайди. Энг яқини ҳам ўн икки мил масофада. Бизга таклиф билан келишди, рад қилдик. Бу ул
...Ещё- Ҳаклисан, эй, Абу Бакр, - деди.
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) элчиларга қатъий рад жавобини бериб, тадбирли бўлиш кераклигини яна бир бор ҳис қилди ва Мадина атрофидаги тоғ йўлларига соқчилар қўйдирди. Кейин уларга бажариши лозим бўлган вазифаларини, яқинлашаётган таҳликали вазиятни тушунтирди. Соқчилар бошида Али бин Абу Толиб, Зубайр бин Аввом, Талҳа бин Убайдуллоҳ, Саъд бин Абу Ваққослар бор эди.
Мадинада туриб қўлига қурол ушлаган мусулмонлар масжидга келолмасди. Чунки улар кеча-ю кундуз масжидни қўриқлашарди. Тўсатдан қилинган ҳужумга ҳозир турмоқ лозим эди. Ҳазрат Абу Бақр (р.а.) бир суҳбатида:
—Улар бизнинг камчилигимизни кўришди. Тундами, кундузми, қачон келишларини билиб бўлмайди. Энг яқини ҳам ўн икки мил масофада. Бизга таклиф билан келишди, рад қилдик. Бу уларга маъқул бўлмади, албатга. Шунинг учун тайёр турмоғимиз лозим, ғафлатда қолмайлик, — деди.
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳақ эди. Ҳақиқатан ҳам улар қабилаларига боришиб, «Мадинада уч-тўрт кишидан бошқа кишини учратмадик», — дейишганди. Бу фурсатни қўлдан чиқармаслик лозим эди.
Улар Мадинадан кетишганига уч кун бўлган эди ҳамки, бир соқчи ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га келиб деди:
- Эй, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг халифаси, Асад ва Ғатафон қабилалари бостириб келишмоқда.
Масжидда йиғилганлар дарҳол йўлга чиқишди. Уларни Мадинага кирмасдан қаршиладилар. Қилич, найза, ўқлар бирлигида уруш бошланди, қарши тараф қўмондони Тулайҳа бин Ҳувайлид эди. Келган босқинчиларни ортга қайтаришди. Мадиналиклар уларни «Заҳушо» деган жойгача қувиб боришди.
МУНОСИБЛИГИНИ ИСБОТЛАГАН ҚЎМОНДОН
Шундан кейин ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бир қисм қўшин билан Мадина атрофидаги қабилаларга салоҳиятини кўрсатиб қўймоқчи бўлиб, Авс, Мурра, Зубён, Насиб қабилаларига қарши юриш бошлади.
Улар аввалдан ҳозирлаган тузоқни ишга солишди. Тепалардан шиширилган тери тўрваларни пастга қарата юмалатишди. Бир зумда туялар саросимага тушиб қолишди ва ҳар томонга тарқалиб қоча бошлади. Қилинган ҳаракат натижа бермади. Туялар чарчагунларича қочишди. Суворийлар Мадинага етиб келганларида қош қорая бошлаганди. Бу ҳолни завқ билан томоша қилган одамлар атрофга хабар тарқатишди. Ҳазрат Абу Бақр (р.а,)нинг аҳволи ночорлигини айтишди. Мусулмонлар бир ҳужумда инқирозга учрашини гапиришарди. Атрофдан ёрдам келди. Ҳатто Тулайҳа, ўғли Ҳабболни ёрдамга юборди.
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) тунни уйқусиз ўтказди. Кун ёришаётган бир вақтда
...ЕщёМУНОСИБЛИГИНИ ИСБОТЛАГАН ҚЎМОНДОН
Шундан кейин ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бир қисм қўшин билан Мадина атрофидаги қабилаларга салоҳиятини кўрсатиб қўймоқчи бўлиб, Авс, Мурра, Зубён, Насиб қабилаларига қарши юриш бошлади.
Улар аввалдан ҳозирлаган тузоқни ишга солишди. Тепалардан шиширилган тери тўрваларни пастга қарата юмалатишди. Бир зумда туялар саросимага тушиб қолишди ва ҳар томонга тарқалиб қоча бошлади. Қилинган ҳаракат натижа бермади. Туялар чарчагунларича қочишди. Суворийлар Мадинага етиб келганларида қош қорая бошлаганди. Бу ҳолни завқ билан томоша қилган одамлар атрофга хабар тарқатишди. Ҳазрат Абу Бақр (р.а,)нинг аҳволи ночорлигини айтишди. Мусулмонлар бир ҳужумда инқирозга учрашини гапиришарди. Атрофдан ёрдам келди. Ҳатто Тулайҳа, ўғли Ҳабболни ёрдамга юборди.
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) тунни уйқусиз ўтказди. Кун ёришаётган бир вақтда ҳаракатга киришган бадавийлар кутилмаган тўқнашувга учрадилар. Чунки жангда Абу Бакр (р.а)нинг қўли баланд келади. Бадавийлар жанг майдонида жуда кўп одамларидан айрилиб, ортга чекинишди. Тулайҳанинг ўғли ҳам ўликлар орасидан жой олган эди.
Зубён ва Авс қабиласидан бўлган бадавийлар мағлубият аламини ўз қабиладошлари орасидаги мусулмонлардан олишга киришдилар ва уларни тутиб олиб ўлдиришди. Бошқалар ҳам шундай қилишди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) буларни эшитиб, ўлдирилган мусулмонлар қанча бўлса, шунча одам ўлдиришга қасам ичди.
Ўша кеча Адий бин Ҳотам, Забарконлар юборган закот Мадинага етиб келди. Бу ҳол ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни мажнун қилди. Чунки закот келиши муроса ифодаси эди. Шу воқеалар бўлаётган бир пайтда Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг вафотига икки ой тўлганди. Орадан яна ўн кун ўтди. Мадина уфқида кўтарилган чанг-тўзон бу муборак шаҳар аҳлини ҳаяжонга солди. Қўллар Аллоҳ билади неча марта юракка бостирилди. Аммо бу ҳаяжон севинч ва шодлик туйғуларига алмашиши учун кўп вақт ўтмади. Чунки келаётган қўшин, Усома қўшини эканлигини билдирувчи хабар етиб келганди. Кўксини қоплаган изтиробли туйғу бир теран нафас билан чиқариб ташланди. Расулуллоҳ (с.а.в.) вафотидан сўнг кўзларда илк дафъа шодлик нишоналари кўринмоқда эди.
Усома келиб, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) билан кўришди. Сафар давомида умуман душманга учрамаганини айтди. <
...ЕщёЎша кеча Адий бин Ҳотам, Забарконлар юборган закот Мадинага етиб келди. Бу ҳол ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни мажнун қилди. Чунки закот келиши муроса ифодаси эди. Шу воқеалар бўлаётган бир пайтда Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг вафотига икки ой тўлганди. Орадан яна ўн кун ўтди. Мадина уфқида кўтарилган чанг-тўзон бу муборак шаҳар аҳлини ҳаяжонга солди. Қўллар Аллоҳ билади неча марта юракка бостирилди. Аммо бу ҳаяжон севинч ва шодлик туйғуларига алмашиши учун кўп вақт ўтмади. Чунки келаётган қўшин, Усома қўшини эканлигини билдирувчи хабар етиб келганди. Кўксини қоплаган изтиробли туйғу бир теран нафас билан чиқариб ташланди. Расулуллоҳ (с.а.в.) вафотидан сўнг кўзларда илк дафъа шодлик нишоналари кўринмоқда эди.
Усома келиб, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) билан кўришди. Сафар давомида умуман душманга учрамаганини айтди. Расулуллоҳ (с.а.в.) буюрган жойларга борганини айтди. Бориш-келиши етмиш кунлик ушбу сафар давомида бирор кишининг ҳам бурни қонамаганди. Юзлаб чақирим йўл босиб ўтилди, қанча тепалар, неча водийлардан ошилди. Жазирама қуёшда қумларга ботиб йўл босган вужудлар тер ва чанг-тўзон ичида қолган, аммо қўнгиллар пок, шодликдан руҳлари енгил эди. Чунки улар Аллоҳ ризолиги учун, Аллоҳ динини ҳимоя қилиш учун йўлга чиқишган эди ва шу мақсадда қайтишганди.
Бир йил аввал Табук сафарига Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга чиққанлар, У (с.а.в.) билан бирга бу водийларни ошганларнинг кўзлари ёшланиб, ширин хотираларни эслашганди.
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) қўшин қайтишини кутаётган кунларида, "Биз Усомадан норозимиз, эй, халифа... Аввал ҳам айтгандик. Сафарни бурнимиздан чиқарди..." дейдиган инсонларни кутди. Аммо бундай шикоят бўлмади. Қўмондон ёш ва тажрибасиз эди. Аммо тайинланган вазифани муваффақият билан юритганига ҳам шубҳа йўқ. Бўлса албатта тилга олинарди. Шахсан Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳаётликларида ва дунё ҳаётидан видолашгандан сўнг шикоят қилувчилар ҳеч бўлмаса шикоятлари қанчалик ҳақли эканлигини исботлаш учун ҳам бир икки гап айтмасдан туролмасди. Аввалги сафарларда қўмондонларнинг ножўя ҳаракатларидан Расулуллоҳ (с.а.в.)ни хабардор қилиб туриларди. Шундай экан, бу каби ҳолатлар албатта давлат бошлиғига етказилиши керак эди.
Усоманинг қўмондонликка тайинланиши ҳақиқатан муҳим аҳамиятга эга эди. Ота-онаси хизматкор бўлган қора танли йигит, узоқ сафарга чиққан қўшинга бошчи қилиб келтирилганди. Бу билан Расулуллоҳ (с.а.в.) вазифага тайинлашда насл-насаб, ирқ ва ёшга аҳамият бермасдан ҳулқи, билимига эътибор беришларини исботлаганди.
ИЛК МУҲОРАБА МУВАФФАҚИЯТИ
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) закот беришдан бўйин товлаётган ва диндан қайтаётганларга қарши ҳаракат килиш вақти келганини тушуниб, қўшин олдига келди. Шахсан ўзи уларга керакли дарсни беради. Шунда ҳазрат Али (р.а.) хазрат Абу Бакр (р.а.) минган отнинг узангисидан тутди ва деди:
- Қаёққа кетаяпсан, эй, Абу Бакр?.. Сенга Пайғамбаримиз (с.а.в.) Уҳуд куни сўзлаган сўзларини хотирлатай. Қиличингни қинига сол ва бизни фалокатга бошлама. Аминманки, сени йўқотсак сендан кейин Ислом низоми умуман қайта қурилмайди.
Ҳануз уни халифа сифатида қабул қилмаган ҳазрат Али (р.а.)нинг бу сўзларида фақатгина самимиятни ифодаланаётганига шубҳа йўқ эди.
...ЕщёИЛК МУҲОРАБА МУВАФФАҚИЯТИ
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) закот беришдан бўйин товлаётган ва диндан қайтаётганларга қарши ҳаракат килиш вақти келганини тушуниб, қўшин олдига келди. Шахсан ўзи уларга керакли дарсни беради. Шунда ҳазрат Али (р.а.) хазрат Абу Бакр (р.а.) минган отнинг узангисидан тутди ва деди:
- Қаёққа кетаяпсан, эй, Абу Бакр?.. Сенга Пайғамбаримиз (с.а.в.) Уҳуд куни сўзлаган сўзларини хотирлатай. Қиличингни қинига сол ва бизни фалокатга бошлама. Аминманки, сени йўқотсак сендан кейин Ислом низоми умуман қайта қурилмайди.
Ҳануз уни халифа сифатида қабул қилмаган ҳазрат Али (р.а.)нинг бу сўзларида фақатгина самимиятни ифодаланаётганига шубҳа йўқ эди.
Натижа эса ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг қароридан қайтиши ва фикрини ўзгартириши билан якунланди. Вақт ўтказмасдан қўшинни ўн бир бўлакка бўлишди. Ҳар бирига биттадан қўмондон тайинлашди. Бош қўмондон қилиб Холид бин Валидни қўйишди.
Бир мактуб ёзилди ва кўпайтирилди. Сўнг ҳар бир қўмондонга биттадан тарқатилди. Ўша хатда: «Ҳидоятга хайрихоҳ бўлган ва Исломни қабул қилиб, бу йўлдан қайтмаганларга саломлар бўлсин!» дея бошланган эди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) Пайғамбарлар Султони Расулуллоҳ (с.а.в.)дан сўз очиб, У (с.а.в.)нинг вафотидан сўнг диндан қайтиш нотўғрилигини билдирувчи оятни хотирлатиб, тавба қилишмаса, улар билан жангга киришни билдирган»
Ҳазрат АБу Бакр (р.а) юборган илк байроқ (туғ) Холид бин Валидга оид эди. Унга Тулайҳа ҳузурига бориш буюрилди. Абу Жаҳлнинг ўғли Икримага бир туғ берди ва Мусайлама ал-Каззобга боришни буюрди. Бошқа амирларга ҳам бориладиган жойлар ҳам шу тарзда баён қилинди. Жумладан:
1. Холид бин Валид, Тулайҳага
2. Икрима бин Абу Жахл, Мусайламага
3. Муҳожир бин Абу Умаййа, Авс қабиласига
4. Холид бин Саъд, Шом тарафга
5. Ҳузайфа бин Миҳсон, Дабога
6. Арфажа бин Ҳарсама, Иқриманинг ёрдамига
7. Шурайҳ бин Ҳусана, Маҳрага
8. Маън бин Ҳожиз, Сулайм ва Ҳавозин томонга
9. Сувайд бин Мукаррин, Яман томонлардаги Тиҳомага
10. Аъло бин ал-Ҳадрамий, Баҳрайнга.
Ҳазрат Холид қўшинини олиб, Асад қабиласи томон йўл олди. Қабилага яқинлашаётиб, Уккоша бин Миҳсон ва Собит бин Акрамга буюрди. Бу икки халифа Тулайҳага тегишли ерлар томондан айланди.
Бироздан сўнг етиб келган Холид бин Валид икки биродарини қора қонга беланган ҳолда қўрди. Улар хароб аҳволда ташлаб кетилганди. Бу ҳол мўминлар кўзини ёшлатди. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бўлиб ўтган азиз хотиралар ёдда эди. Бир кун Расулуллоҳ (с.а.в.): «Умматларимдан етмиш минг киши, сўзсиз жаннатга киражак», — дедилар.
Уккоша бу хушхабарни эшитиб: «Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари, дуо қил, Аллоҳ мени шу инсонлар қаторидан қилсин», — дея ўтинган, Рас
...ЕщёҲазрат Холид қўшинини олиб, Асад қабиласи томон йўл олди. Қабилага яқинлашаётиб, Уккоша бин Миҳсон ва Собит бин Акрамга буюрди. Бу икки халифа Тулайҳага тегишли ерлар томондан айланди.
Бироздан сўнг етиб келган Холид бин Валид икки биродарини қора қонга беланган ҳолда қўрди. Улар хароб аҳволда ташлаб кетилганди. Бу ҳол мўминлар кўзини ёшлатди. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бўлиб ўтган азиз хотиралар ёдда эди. Бир кун Расулуллоҳ (с.а.в.): «Умматларимдан етмиш минг киши, сўзсиз жаннатга киражак», — дедилар.
Уккоша бу хушхабарни эшитиб: «Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари, дуо қил, Аллоҳ мени шу инсонлар қаторидан қилсин», — дея ўтинган, Расулулоҳ (с.а.в.) ҳам унга жавобан: «Сен улардансан», — дея марҳамат қилгандилар.
Сўзсиз жаннатга кириш хушхабарини олган Уккоша, бир пайтлар мусулмон бўлиб, сўнг диндан қайтиб, яна динга қайтган ва Асад қабиласи жаллодлари тарафидан шаҳид бўлган.
Ҳазрат Холид олға юрди. Ниҳоят бир кеча Тулайҳа қўшини билан юзма-юз келди. Бир пайтлар ҳазрат Пайғамбар (с.а.в.) томонидан қалби Исломга яқинлашар дея Ҳунайн ўлжасидан юз туялик ҳадя берилган ва алоҳида маош тайинланган Уайна бин Ҳисн, етти юз кишилик қўшин билан келиб Тулайҳага қўшилади ва шундай дейди: «Биз учун Асад ўғилларидан чиқадиган пайғамбар, Ҳошим ўғилларининг пайғамбаридан кўра маъқулроқдир. Муҳаммад ўлди. Энди сизга пайғамбар Тулайҳа, Унга итоат қилинг!» дея ҳануз қалбларига имон тўғри жойлашмаган қабиласини ҳам бу урушга бошлаганди.
Атрофдаги тоғларга чекинган бир гуруҳ бадавийлар, жанг натижасини кутишаётганди. Қилинган таклифлар натижасиз бўлди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг мактуби фойдасиз қолди. Ҳазрат Холид муҳорабадан бошқа йўл йўқлигини англаб етди. Уккоша ва биродарлари жасадини кўрган мусулмонлар жангда ғолиб бўлишга интилишарди. Орадан ўтаётган вақт Асад ўғилларининг қадам ва қадам ортга чекинишини кўрсатаётганди. Уайна қўлдан кетаётган зафарни кўриб Тулайҳага:
- Жаброилдан хабар борми?.. Келдими?.. - деди.
- Йўқ, ҳануз келмади.
Бу жавобдан сўнг Уайна яна жанг майдонига кириб кетди. Бироздан сўнг яна қайтиб келди. Шу саволни такрорлади, яна ўша айни жавобни олди. Учинчи сафар келганида хушхабар эшитди ва ҳаяжонланиб, кайта сўради:
- Нима деди?..
- Унинг бошига келган сенинг бошингга ҳам келади, унутилмас бир воқеа юз беради, - деди. Уайна бу гаплардан бирор нарса англолмади. Зотан, <
...Ещё- Жаброилдан хабар борми?.. Келдими?.. - деди.
- Йўқ, ҳануз келмади.
Бу жавобдан сўнг Уайна яна жанг майдонига кириб кетди. Бироздан сўнг яна қайтиб келди. Шу саволни такрорлади, яна ўша айни жавобни олди. Учинчи сафар келганида хушхабар эшитди ва ҳаяжонланиб, кайта сўради:
- Нима деди?..
- Унинг бошига келган сенинг бошингга ҳам келади, унутилмас бир воқеа юз беради, - деди. Уайна бу гаплардан бирор нарса англолмади. Зотан, Тулайҳа ҳам англайдиган бир гап
айтмаганди. Коҳинлар турли шаклда ифодалайдиган сўзлар шундай бўладими?..
Уайна узоқлашди, яъни нари кетди. Бироздан сўнг Тулайҳанинг ўз отига минганини ва хотини Наворни ҳам ортига миндириб жанг майдонини тарк этганини кўрди.
Бу жангга юз фоиз ғолиб бўлиш умидида келган Уайна, пайғамбарининг қочганини кўриб, жонини қутқариб қолиш ҳам катта муваффақият эканлигини англаб етди. Тулайҳанинг бу ҳаракатини англолмади, ҳеч бўлмаганда қўл остидаги одамларига бирор нима дейиш лозимлигини ўйлади. Қабиладошларига аҳволни тушунтириб, «Чекинамиз, мен ҳам кетаман энди» демоқчи эди ҳамки, ажал нафаси пешонасини силаб ўтганини ҳис килди. Чунки Холид бин Валид билан рўбарў келиб қолганди. Буёғи маълум, ё ўлади, ё асир бўлади. Учинчи йўл йўқ. Холиддек елкаси ер кўрмаган жанговарни мағлуб этишни хаёлига ҳам келтиролмасди.
Албатта истардики, Холидни олдига солиб, қўли ва бўйнига арқон солиб, қабиласига олиб бориб «Мана, тилларда достон қаҳрамон қаршингизда амримни кутиб турибди» дейишни...
Шунда номи тилларда достон бўлиб, «Холидни бўйсундирган йигит» сифатида хотирланарди. Афсуски, Уайнанинг буларни хаёлида жонлантиришга ҳам ҳоли қолмаганди. Шу бугунга қадар неча жангларда қатнашиб, қанчадан-қанча инсонларнинг умр дафтарларини ёпган Уайна учун ҳамма нарса тугаган эди. Холиднинг бешафқат зарбалари остида жон таслим қилгандан кўра асир тушиш маъқул эди. Балки бу можаро натижасида яна ҳаёт нури кўриниб қолар, тўрт-беш кун яшаш имкони топилар.
Қўллари маҳкам боғланган Уайна, бир бурчакда бошига тушадиганларини кутиб ўтирарди. Пушаймонлик туйғуси қалбини қамраганди. Бошига кулфат орттириб, ширин жонини таҳликага қўйганди.
Тулайҳа қўмондонларидан бири Курра бин Ҳубайра, ҳазрат Сайфуллоҳ асир олган асирлар орасида эди. Жанг натижасини таҳмин қилиб, олдинроқ жимгина қочиб қолганлар ҳаётларини қутқариб қолишганди.
Диндан қайтганларга қарши илк муҳораба муваффақият билан якунланди. Бош қўмондон олинган асир ва ўлжаларни Мадинага юбораркан, ёзган мактубида: «Эй, Расулуллоҳнинг халифаси, янги амрларингни кутаман», -деб ёзган эди.
* * *
Уайна ва бошқа асирлар қўллари боғлиқ ҳолда Мадинага келтирилди. Уларни кўрган болалар: «Аллоҳнинг душманлари, Ислом динидан юз ўгирганлар...», - дея масхаралашарди.
Уайна халифа ҳузурига келтирилди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) унинг дарҳол қатл қилинишини буюрди.
- Тўхта, эй, Абу Бакр, сен мени ўлдиролмайсан.
- Нега? - ҳайратланди халифа.
- Чунки биродаринг менинг мунофиқлигимни биларди, аммо ўлдирмаганди. Мен шу кунга қадар асло имон келтирмагандим. Аммо энди тавба қи
...Ещё* * *
Уайна ва бошқа асирлар қўллари боғлиқ ҳолда Мадинага келтирилди. Уларни кўрган болалар: «Аллоҳнинг душманлари, Ислом динидан юз ўгирганлар...», - дея масхаралашарди.
Уайна халифа ҳузурига келтирилди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) унинг дарҳол қатл қилинишини буюрди.
- Тўхта, эй, Абу Бакр, сен мени ўлдиролмайсан.
- Нега? - ҳайратланди халифа.
- Чунки биродаринг менинг мунофиқлигимни биларди, аммо ўлдирмаганди. Мен шу кунга қадар асло имон келтирмагандим. Аммо энди тавба қилиб, кечирим сўраяпман. У шундай дея, шаҳодат калималарини келтирди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ёнидагилардан бирига ўгирилиб:
- Уайнанинг қўлини еч, — дея буюрди.
Қайсар ва қўрс табиатли бадавийлардан бўлган Уайнанинг кейинги ҳаёти рисоладагидек мусулмон бўлиб, такрор куфрга қайтмай ўтди. Афсуски, Расулуллоҳ (с.а.в.)ни неча маротабалаб кўрган, бирга жангларда қатнашган, ҳатто Саййидул Анбиё (с.а.в.)нинг икромларига ноил бўлган Уайна, «Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг шарафли асҳоби» бўлишдек неъмат қадрини билмасдан, оёғи остигача келган бахтни бой берганди.
* * *
Пайғамбарликни даъво килган Тулайҳа қўйларининг кўплиги билан шуҳрат қозонган Калб қабиласи ерига келиб қолди. Отининг орқасига аёлини миндириб келаётган бу мусофирни Калб қабиласи одамлари дарҳол танишди. Тулайҳа кўп вақт бу қабила ичида қолиб кетди. Ўтган воқеалар уни яхшилаб ўйлашга мажбур қилди. Бошлаган можароси ўта муҳим ва таҳликали эканлигини энди ҳис килаётганди. Расман ёлғон гапиргани, яъни Жаброил номли фаришта келиб, ваҳий келтирганини айтиб, кўпгина одамларнинг динидан қайтиб, мушрик ҳолда ўлилишига сабаб бўлганди.
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг сўнгги Пайғамбар эканлигини билган ва ишонган кишилар бу ишончни тарк этиб, Тулайҳа ортидан боришлари муҳим аҳамиятга молик ҳол эди.
Тулайҳа қайтиб пайғамбарлик даъвосини оғизга олмади. Шахсан ўзи ишонмаган пайғамбарлик даъвосида инсонлардан дастак кутиш ноўрин
...Ещё* * *
Пайғамбарликни даъво килган Тулайҳа қўйларининг кўплиги билан шуҳрат қозонган Калб қабиласи ерига келиб қолди. Отининг орқасига аёлини миндириб келаётган бу мусофирни Калб қабиласи одамлари дарҳол танишди. Тулайҳа кўп вақт бу қабила ичида қолиб кетди. Ўтган воқеалар уни яхшилаб ўйлашга мажбур қилди. Бошлаган можароси ўта муҳим ва таҳликали эканлигини энди ҳис килаётганди. Расман ёлғон гапиргани, яъни Жаброил номли фаришта келиб, ваҳий келтирганини айтиб, кўпгина одамларнинг динидан қайтиб, мушрик ҳолда ўлилишига сабаб бўлганди.
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг сўнгги Пайғамбар эканлигини билган ва ишонган кишилар бу ишончни тарк этиб, Тулайҳа ортидан боришлари муҳим аҳамиятга молик ҳол эди.
Тулайҳа қайтиб пайғамбарлик даъвосини оғизга олмади. Шахсан ўзи ишонмаган пайғамбарлик даъвосида инсонлардан дастак кутиш ноўрин эканлигини англаб етганди.