Ака...
Кел синглим мен сенга насихат қилай,
Бундайин юрмагин товба қил тезроқ.
Мен сенга Жаннатдан бир қаср тилай,
Ибодат қил энди савоб қил кўпроқ.
💭
Сингил...
Акажон айтасиз товба қил дея,
Мен ахир беайб йўқдир гунохим.
Юрибман халолдан ризқимни ея,
Нахотки қийнаса мени Аллохим.
💭
Ака...
Гунохим йўқ дейсан айтчи эй синглим,
Аслида не учун яралган банда.
Қарзим йўқ айбим йўқ пок дейсан кўнглим,
Қанчалар немат бор бу турган танда.
💭
Сингил..
Айтингчи бўлмаса недир гунохим,
Хатою қарзимни исботлаб беринг.
Ким қандай эканин билар Аллохим,
Бошимни оғритмай айбимни айтинг.
💭
Ака...
Банданинг наздида гунохинг йўқдир,
Сен поксан мулойим мехрибон аёл.
Яшайсан ўзингча кўнглинг хам тўқдир,
Жаннатий бўлишни қиларсан хаёл.
💭
Менданмас сен олдин Аллохдан сўра,
Қалбингдан чиқади шунда бир нидо.
Аввало берган жон қарзини тўла,
Сўнг кейин нематин эслатар Худо.
💭
Соғ қилиб яратди бус бутун сени,
Оёқ қўлинг соғлом кўзинг кўради.
Буларнинг шукрига тўловинг қани,
Барчаси бўйнингда қарз бўб туради.
💭
Гунохим қарзларим йўқ дейсан яна,
Ўйлагин Аллохнинг немати чексиз.
Олган хар нафасинг қарзингдир мана,
Буларни кўпчилик билмайди эссиз.
💭
Аллохни танийман биламан дея,
Юрибди инсонлар шайтон йўлида.
Кўпчилик яшайди дунёни суя,
Охират халтаси бўшдир қўлида.
💭
Кўрдингми бу сенга олий хақиқат,
Гуноху қарзингни билдингми англаб.
Бир куни бўлмасдан охир қиёмат,
Товба қиб яшагин хақ йўлни танлаб.
💭
Сингил...
Тушундим акажон сизга минг рахмат,
Қалб кўзим очилди Хақни англадим.
Тилангиз Аллохдан мен учун омат,
Шу ондан этибор динни танладим.
💭
Ака...
Адашмай яшагин синглим йўлингда,
Аллохим қалбинга хидоят берсин.
Гуноху савобинг ўзинг қўлингда,
Инсонлар бу шеърдан ибратлар олсин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1