Ақлим олди хайрон ҳаёллар,
Дилда мавжуд бўлди саволлар,
Ҳадис ўқиб ўйладим нечун?
Жаханнамнинг кўпи аёллар?.
Қарғишни кўп айтар эканлар,
Шукур сўздан қайтар эканлар,
Расулуллоҳ ҳақни деганлар,
Жаханнамнинг кўпи аёллар.
Яна ул зот демишлар чорлаб,
Аёлларни таъкидлаб зорлаб,
Кўп истиғфор айтсинлар оҳлаб,
Жаханнамнинг кўпи аёллар.
Эрдан нолиб вафоси кетган,
Ҳаддан ошиб ҳаёси кетган,
Зебу-зарга номусин сотган,
Жаханнамга кирган аёллар.
Роббисига этмас итоат,
Маҳрамларин этар ҳижолат,
Ҳаётида йўқдур қаноат,
Жаханнамга кирган аёллар.
Ҳар вақтда ҳаққа бўзладим,
Эрта ёруғ бўлсин юзларим,
Тақвода юр аҳлим қизларим,
Жаханнамнинг кўпи аёллар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2
Муслимадир Муслимнинг қизи
Тиллоларга тенгдир ҳар сўзи
Жаннатларга лойиқ узбек аёллар